Меню

четверг, 7 марта 2013 г.

Абдужаббор акага очиқ хат...


Ассалому Алейкум ҳўрматли Абдужаббор ака! яхшимисиз? ишларингиз яхши-ми?

Ёзишга мажбурман,ҳамчун дўст сифатда икки оғиз сизга ачиқ ёки ширин сўз айтсам,тўғри қабул қилишингизни илтимос қиламан.

Замондош интернет нашрида сизнинг мақолангизни уқиб анчагина сизга нисабатан қаттиқроқ ғаш қилиб ёзгандим,энди уша изоҳимни асосий сабабини очиқ хат орқали сизга бирма-бир айтмоқчиман:

Россияда ўзбекларимизга нисбатан,масалан  айнан Тожикистонлик ва Киргизистонликларга кўра, анча эмиграция ишлари мураккаброқ деб ўзингиз ҳам айтгандингиз.Бунга ё Узбекистон ва Россия ташки ички сиёсатини айблаб қуйиб юришимизга ҳожат йуқдир.

Сиз ёзган "Россияда ишлашни истовчи юртдошларга ҳуқуқий йўлланма ўрнида" мақолангизга қушилмайман деганимни сабаби,шундан иборатки сиз уша ФМСни офисларини деворида рус тилида ёзиб қўйган қоидаларни ўзбекча қилиб мақола қила қолдингиз холос,бу мақолангизни ҳар бир ФМС офисларини деворида ёзиб қуйилган ака...


Мен сизга ҳеч қачон қаршилик ёки душманлик ёки мухолифо-ғаламис  кўз билан қарамайман,ва икки дунёда ҳам бундай мўхолифатчи бўлмайман ҳам,аммо фикрларимни айтишдан қайтмайман.

Шуниндег илтимос сиздан мени фикримни ва талабимни тўғри қабул қилинг:

Россияга биласиз ўзбекистонларимиз зўрға билет олиб, пўл ишлагани келади, бўларга ҳуқуқни ўргатиш шартмасдир,амалда иш қиламиз балким..

Мени талабим сиздан шуки, агар бирон бир фонд очиб номи "Узбекский Центр",Россияга келган ўзбекистонликларга амалий ёрдам беришимиз керак.

Масалан биласиз чунтагга жуда олса боринг 2000 рубль қуйиб,самолёт ёки автобус, поездан тушади аксарият узбекларимиз, кейин прописка қилгани қилади, қилмагани билмадим ҳар қаёқа кириб олиб, иш топгунча амаллаб тўради,қиналиб..

Сиз агар "Узбекский Центр" фондини очиб,бари келган ўзбекларимизга амалда ёрдам бериб,уларни ҳеч бўлмаса ҳужжатларини чиройли қилиб берсангиз,фондингиздан сарфлаб яхши иш бўларди.Сизга ҳам фойда,мардикорга ҳам ва давлатга ҳам...
Фонд тўловлари ва низомини ёзиб қуйсангиз,ҳар бир ҳужжат қилиб берган ўзбекистонлик муҳожирларингиз сизни фондизга,сиз сарфлаган суммага, 10% қўшимчаси билан,ўз ойлигидан сизни фондизга қайтариб тўрса, сизга ҳам яхши ўзбекларимизга ҳам...
Пўли йуқ муҳожирларга фонддан сарфлаб ,пўли бор муҳожирга ўзини пўлига ёрдам берсангиз,чунки минг айтганингиз билан ҳукуқни ҳимоялашга қизиқмайди,сиз ўзингиз ҳукуқни қилиб беришингиз керак!!!

Ўзбек халқимиз 10000рубллаб чўнтакка солиб мардикорликга бормайди,пўлсиз боришини биласиз ахир.
Олдин битта шаҳарга "Узбекский Центр" фондини  очсангиз,кейин натижани кўрасиз ўзингиз,кейинчалик аста секин бутун Россия бўйлаб очиб халқимизни фойдаси,қадри қимматига хизмат қилади бу фонд...

Бу қонун доирасида бўладигон иш ахир,ҳеч қачон бегона бизга Узбекский Центр фонди очиб бермайди..Ваҳоланки ким очса зарар қилмайди узига ҳам яхши халқимизга ҳам,миллионлаб муҳожирдан 10% фондни оборотига келиб турса,фонд ишчиларни ҳам бемалол ойлигини берасиз,ва бутун мардикорга ҳам ҳақиқий сиз айтгандай қонуний арзон нархда ҳужжат қилиб берасиз...ҳама мардикор автоматический сизнинг фондингизга самолётдан тушганидаёқ ирғиб ирғиб,югуруб югуруб боради,чунки сизнинг Фонд тўловларингиз қиммат эмас ва энг муҳими пўлсиз ватандан кетган мардикорга қўлайроқ.Аксарияти эса пўлсиз ватандан икки 2кг девзира,ёнгоқ,8 та уй нонни сумкага солиб боради-ку ахир акам...Сиз кўрмаганмисиз мардикорни қандай Узбекистондан Россияга бориб тушганини??

Мен сизга бу проектни,яъни "Узбекский Центр" фондини,дўстона чин дилдан, сизнинг ҳам фойдангизга ва халқимизни фойдасига,соф фикримни айтдим холос.

Абдужаббор ака! сизга иккинчи томондан ҳам фойдаси тегар экан бу проектимни,чунки агар бу фондни очиб халқга амалий ёрдамлашиб тўрсангиз,сизни кўпчилик Тараққиёт Партияингизни қуллаб қўвватлайди. Бу фондингизни ҳар бир офисини битта хонасини эшигига Тараққиёт Партия деб ёзиб қуйсангиз,аъзо буламан деганлар прямо конуний уша кабинетда аъзо бўлади-да,осонроқ бўлади ҳамма ишингиз,Радио падио мақола-пақола,рубои-мўбои қилиб юрмайсиз ҳам қолган 23 йилдан бери мухолифатга ухшаб...ана курдингизки ҳама дўстлар қаторида ўз ўзидан Тараққиёт Партия ҳам кучга айланиб қолишига шубҳам йуқ.

Фақат илтимос мақола,рубоиаралаштирмаслик керак бу мен айтаётган проектга!!! у замонлар Умар Хаём даврида утиб кетган,Подшоҳига рубойлашиш вақтлар утиб кетган. Хизмат керак бўлса мен ҳам сизга ёрдам бераман.Бу гапим ҳам ёқмаган бўлса унда умуман ишим йуқ!Дўст ёниб гапиради ака,биламан сизни корчалонлигизни, шунга сизга айтмоқдаман,бошка ким билан буни муҳокима қилишим мумкин,сизга ачиқ қилиб ёзмасам яна кимга ёзишим мумкин??? .Интересим бор экан сизга сизни хатоингизни ҳам ,яхши гапингизни ҳам ўртада ҳал қилишга уринаман,бўмасам сиз ҳам 23йилдан бери халқ фойдасига, янгилик киргизиб олмаган  аламзада рубоилаштуривчилар қаторида бўлиб қолманг,хеч бўлмаса сиз амалда четдаги ўзбекларимиз дардига малҳам бўлинг демоқчиман.

Ортиқча гап сўзлар бўлган бўлса ўзр сўрайман,бир бу проектни уйлаб кўринг,қолганини ва қандай шаклантиришни алоҳида маслаҳат қиламиз.

Ҳўрмат билан
 Халқаро Мардикоршунос Конгресси
 Бош котиби Максим Назиров

Комментариев нет:

Отправить комментарий