Меню

пятница, 8 марта 2013 г.

Ҳамюртларимизга мурожаат


Муҳтарам ватандошлар.

Бугун таҳририятимизга қайғули бир хабар келди.

Кеча, 7 март куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида рўй берган  йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўша шаҳарда меҳнат қилиб юрган бир ватандошимиз - асли Андижон вилояти, Жалолқудуқ тумани, Ойим қишлоғидан бўлган 28 ёшли Қодиров Миродил Иброҳимович ҳалок бўлган ва уч ватандошимиз оғир жароҳатланган.

Ҳалок бўлган ватандошимиз ҳозирда Санкт-Петербург шаҳридаги ўликхона(морг) ларнинг бирида, жароҳатланган ватандошларимиз эса шаҳар касалхоналарининг бирида ётишибди. 

Миродил билан бирга ишлаб юрган укалари  кутилмаганда  рўй берган фалокат туфайли жуда оғир аҳволга тушиб қолган.

Бир томондан жигардан айрилиш дарди бўлса, иккинчи тарафдан майитни Ватанига жўнатиш муаммоси. 

Ўзингизга маълум, майитни Россиянинг бир чеккасидан Андижонга жўнатиш кўп пул талаб қилади, шунинг учун  имкони бўлган ватандошларимиздан бошига оғир кулфат тушган ҳамюртларимизга моддий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз. 

Марҳумнинг укалари таъкидлашича, улар сизлардан оладиган моддий ёрдамни қарз сифатида қабул қилиб, бироз вақт ичида албатта қайтаришади. 

Ёрдам бериш истагида бўлган инсонлар марҳумнинг укаларидан бири - Қодиров Асилбек билан 8967 599 2289 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишлари мумкин.   Чет элдан эса +7967 599 2289  тартибда рақамлар териб қўнғироқ қилиш мумкин.

Замондош таҳририяти,
Миллий бурч таҳририяти,
Дунё овози таҳририяти.

Комментариев нет:

Отправить комментарий