Меню

среда, 20 марта 2013 г.

Маҳмудов 6 март куни адвокати билан учрашиб, иш ўзгача тус олаётганини сўзлаб берди


Мамадали Махмудов
1999 йилдан бери қамоқ жазосини ўтаётган 72 ёшли ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг муддатига янги муддат қўшиб беришлари мумкин: прокурор имзолаган айблов хулосасида айтилишича, Маҳмудов жазони ўтаётиб жами 31 марта ҳуқуқбузарликлар содир этган. Бу ҳақда “ Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси (Франция) маълум қилди.
Маҳмудов 6 март куни адвокати билан учрашиб, иш ўзгача тус олаётганини сўзлаб берди. Ёзувчига кўра, колония маъмурияти олдин унга ҳуқуқбузарликлар содир қилгани ҳақида билдирмаган, бироқ шунга қарамай, 5 март куниЎзбекистон Жиноят кодексининг 221 моддаси (“Жазони ўташ муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик”) бўйича кам деганда уч ярим йил қўшимча муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкинлигини маълум қилдилар.

Адвокатга кўра, ёзувчининг руҳи тушкунликда, у судда тортишиб ўтиришдан маъно кўрмаяпти, озодликка чиқишдан умидини узиб қўйган.
 Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси қўлидан келадиган барча одамларни, ташкилотларни ва оммавий ахборот воситаларини Мамадали Маҳмудовнинг озод этилишига фаол кўмак беришларини сўрамоқда.
Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) 1940 йилда туғилган. Ўзбекистон Маданият фондининг собиқ раиси, бир гуруҳ ўзбек зиёлилари ташаббуси билан 1989-1993 йилларда тузилган ва фаолият кўрсатган “Туркистон” Ҳаракатининг етакчиси. Ёзувчини 1999 йил 26 февралида ҳибсга олдилар ҳамда Жиноят кодексининг 25-159, 4 қисм (конституциявий тузумга тажовуз), 216 (тақиқланган жамоат ва диний ташкилотларни тузиш), 242, 1 қисм (жиноий гуруҳ тузиш) моддалари бўйича айблов билан ҳибсга олинган, 1999 йил 18 август куни Тошкент вилояти судининг ҳукми билан 14 йилга озодликдан маҳрум этилган. М. Маҳмудов жазони Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги УЯ 64/6 колониясида ўтамоқда.
М. Маҳмудов қамоқдалигида сиёсий сабабалар билан таъқиб этилаётган ёзувчилар тақдирланадиган Ҳеллман-Ҳаммет мукофотининг ҳамда 2008 йилда Францияда чоп этилган “Ўлмас қоялар” романи учун Сталин қатағони қурбонлари хотирасига таъсис этилган “Чўлпон” мукофотининг лауреати бўлди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий