Меню

понедельник, 8 апреля 2013 г.

Туркман талабаларига автомобиль ҳайдаш тақиқлангани



Туркманистонда талабаларга автомобиль ҳайдаш тақиқланади. Бу ҳақда, «Туркманистон хроникалари»га асосланиб. Нашр маълумотларига кўра, олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшлар, ёзма кўринишда, ўқишни битирмагунларича машина ҳайдамасликлари учун мажбурият олишади.
Талабалар ёзадиган тилхатларнинг матнида, жумладан, шундай деб ёзилган: «Агар мен ё ўқиш, ё таътил вақтида автомобиль бошқарсам ёки бошқа талаба бошқараётган автомобилда ўтириб кетсам, талабалар сафидан чиқарилишга розиман».
Ушбу тақиқнинг жорий этилишига талабалар айбдор бўлиб чиққан бир қатор йўл-транспорт ҳодисалари сабаб бўлган. Айни вақтда, ушбу маълумот қаердан олинганига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, бу каби мажбуриятни ўз бўйнига олмаган талабаларга нисбатан ОТМ қандай чора кўриши ҳам аниқ эмас.
Бир неча йил аввал, Туркманистонда талабаларга ОТМга ўз машиналарида келиш тақиқланган эди. Кейинроқ эса, ОТМ талабаларидан таътиллар арафасида «ота-оналар ва бошқа қариндошларнинг автомобилларини бошқармаслик», шунингдек, «спиртли ичимликлар ичмаслик, шубҳали кечаларда иштирок этмаслик, дискотекаларга бормаслик» тўғрисида тилхатлар ёздириб олишгани маълум бўлганди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий