Меню

воскресенье, 7 апреля 2013 г.

ўлганни устига тепган деганидек,,,,,,,,,,


Жазо муддатини ўтаётган ўзбекистонлик қамоқда яна бир жиноят содир этгани учун янги жазо олган. Бу ҳақда, Сирдарё вилояти Сардоба тумани прокуратураси вакилига асосланиб,
Жиноятчи бунгача уч марта судланган бўлиб, сўнгги жазо муддатини Сирдарё вилоятидаги колониялардан бирида ўтаётган бўлган.
Прокуратура вакилининг сўзларига кўра, жиноятчи қамоқхонадаги жазо муддатини ўтаётганлардан бирига ўзини нуфузли шахс сифатида таништирган. «У жазо муддатини ўтаётган шахсга озодликка чиқишда ёрдам беришини ваъда қилган. Натижада, маҳкумнинг
қариндошлари жиноятчининг яқинлари орқали бир неча минг АҚШ долларини беришган», – дейди прокуратура ходими.
Прокуратура вакилининг қўшимча қилишича, жиноятчи суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-банди бўйича (товламачилик) айбдор топилган ва хавфли рецидивист сифатида тан олинган

Комментариев нет:

Отправить комментарий