Меню

пятница, 19 апреля 2013 г.

Бостондаги портлаш гумондори қирғизистонлик қочоқ бўлиб чиқди




Бостон марафони финишида портлашни содир этганликда гумон қилинаётган 19 ёшли Жоҳар Царнаев қирғизистонлик қочоқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлигига Царнаев 2001 йилда биринчи синфга чиққан Махачқаъладаги мактабда
маълум қилишган. Шундан сўнг, 2002 йилда у АҚШга жўнаб кетган.
«Интерфакс»га интервью берган мактаб директори Темирмагомед Давудовнинг сўзларига кўра, Жоҳар Царнаевнинг акаси – Тамерлан ҳам худди шу мактабда ўқиган. Тамерлан Царнаев ҳам Бостондаги терактни уюштиришда гумон қилинмоқда ва махсус операция вақтида ўлдирилди. Мактаб директорининг сўзларига кўра, Царнаевларнинг икки нафар синглиси ҳам бўлган.
Russia Today’нинг хабар беришича, Царнаев Махачқалъада 4 ой истиқомат қилишган.
NBC News маълумотларига кўра, Жоҳар Царнев Қирғизистонда туғилган, Тамерлан эса Россияда таваллуд топган. Тамерлан Царнаев 2007 йилдан эътиборан АҚШ расмий резидентига айланган, Жоҳар эса ушбу мақомни қачон олгани аниқ эмас. NBC News’нинг АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосланиб берган хабарига кўра, Царнаевлар оиласи 2002-2003 йилларда АҚШга кўчиб келган.
Айни вақтда, CNN’нинг хабар беришича, ака-ука Царнаевлар эса АҚШга Қозоғистондан келишган, Қозоғистонга эса Чеченистондан қочиб келишган бўлган.
Боксга бағишланган сайтдаги маълумотларга кўра, Тамерлан Царнаев 1990 йиллар бошида оиласи билан Чеченистондан Қозоғистонга қочган. Тамерлан бокс билан шуғулланган ва коллежда муҳандисликка ўқиган.
АҚШ матбуотида пайдо бўлган гумондорларнинг исмини АҚШ миллий хавфсизлик хизмати вакили тасдиқлади, дея хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Комментариев нет:

Отправить комментарий