Меню

среда, 24 апреля 2013 г.

Андижон вокеаларининг 8-йиллиги муносабати билан ....


Эшитмадим деманглар, 
Маликалар, башанглар, 
Сиз, эй, аҳли гаранглар - 
Анжанда қатлиом бўлди.

Президент буйруқларидан,
"Калашников" ўқларидан
Халқ ўқ еб қуйруқларидан - 
Анжанда қатлиом бўлди.
Подшо элни англамади, 
Арзи додин тингламади,
Одил йўлни танламади -
Анжанда қатлиом бўлди.
"БеТеЭр" ларни сайратди,
Ёшу қарини қийратди,
Отди, отди, ёмон отди -
Анжанда қатлиом бўлди.
Кўча оралаб отдилар,
Парча парчалаб отдилар,
Ит бўлиб, талаб отдилар -
Анжанда қатлиом бўлди.
Кўчада ўлди болалар,
Мисли қип-қизил лолалар,
Қичқирди қақшаб оналар -
Анжанда қатлиом бўлди.
Изғиб юриб маҳаллани,
Тутдай тўкдилар оммани,
Эркаку аёл - ҳаммани -
Анжанда қатлиом бўлди.
Қўлда ёш боласи билан,
Ҳатто ҳомиласи билан,
Жон берди ноласи билан -
Анжанда қатлиом бўлди.
Қатли омни кимлар қилди,
Уни бугун олам билди.
Олам ғазабларга тўлди -
Анжанда қатлиом бўлди.
Отаси йўқ ғар авлодлар,
Кўчада туғилган зотлар,
Халқни отди шу жаллодлар –
Анжанда қатлиом бўлди.
Валадзинодир отганлар,
Онаси ила ётганлар,
Ўз нажасига ботганлар -
Анжанда қатлиом бўлди.
Подшони имтиҳон қилдик,
Террорчи кимлигин билдик,
Қаҳру нафратлара тўлдик -
Анжанда қатлиом бўлди.
Ўзбек ухлаб ётаверар,
Қўрқувлара ботаверар,
Диктаторлар отаверар -
Анжанда қатлиом бўлди.

Дадахон Хасан

Комментариев нет:

Отправить комментарий