Меню

суббота, 6 апреля 2013 г.

Соҳибқирон - Ибн Синони ортда қолдирар, мантиқда юнонликларни соқит қиларди




кадемик Бартолд ўзининг «Улуғбек ва унинг даври» номли асарида ва америкалик машҳур тарихчи Хорулд Лемб ўзининг «Темур» номли китобида ибн Арабшоҳни ғаразли киши деб билиб, у берган маълумотларни душманлик ва адоватдан сарчина олган ва у ёзган ибораларни ҳажв ва истеҳзо (масхара қилиш)дан бошқа нарса эмас, деб ёзганлар (Ибн Арабшоҳ китобининг форсча таржимаси муқаддимаси). Лекин Соҳибқироннинг шахсияти шу қадар юксак ва мақоми шу қадар баланд эдики, Ибн Арабшоҳ ҳар қанча қора ойна ортидан боқса ҳам, унинг даҳоси, лаёқати, инсоний қиёфаси ва адолатсеварлигини инкор қила олмаган ва уларни эътироф этишга мажбур бўлган. Биз унинг китобидан
(форсча матнидан таржима қилиб) айрим сатрларни келтирамиз:

«Ишларни бажаришда Темур ўткир фикр ва узоқни кўра билиш қобилиятига эга эди... Унинг тафаккур денгизи чексиз эди... Ҳар доим қонунларни ўз мамлакатида амалга ошириб турарди... Ҳикмат ва жадал (мунозара)да Ибн Синони ортда қолдирар, мантиқда юнонликларни соқит қиларди».

«У беҳуда сўзлаш ва ҳазилкашликни ёқтирмасди, ҳеч қачон ҳаво ва ҳавасга кўнгил бермасди, тўғрилик ва ростликни ҳатто унинг зарарига бўлса ҳам яхши кўрарди... Унинг мажлисида носазо айтиш, қон тўкиш, асирликка олиш, ор-номусга тегиш ва ғорат қилишдан сўзлаш мумкин эмас эди... Темур етук ақл, ажойиб идрок, юксак бахту иқбол, келишган толе, изчил ирода ва қатъий фикр эгаси эди... Ниҳоят зийраклик билан ҳақни ботилдан ажрата олиб, ўз даҳоси билан ҳақиқий ўгит берувчини лаганбардордан фарқ этарди... Ўз ёрқин фикрлари билан порлоқ юлдузларга йўл кўрсатарди ва юлдузлар ўқи унинг раъйи (фикри) ва иродасига қараб, мақсадга бориб тегади деб ўйларди киши».

Комментариев нет:

Отправить комментарий