Меню

четверг, 4 апреля 2013 г.

Онангдан мактуб _ Қўлингда жон бериб ўлсам майлига…

Муҳаммад Юсуф

Онамдан хат

Ўғлим, жигаргўшам, анйтгин-чи, наҳот,
Ачинмайди жонинг онанг ҳолига.
Мени тўшакларга михлаб қўйди бод,
Келсанг бир кўрсаму… ўлсам майлига.

Чакка ўтган эски томга ўхшайман,
Кўзимдан ёмғирлар тўкилар тинмай.
Бу ёруғ дунёда борми, билмайман,
Ўз ўғли йўлига интизор мендай…

Ҳайҳотдек ҳовлида қолдим бир ўзим,
Нима хаёлларга бормасман баъзан.
Соғмисан ишқилиб, қўрқаман, қўзим,
Подшолар ҳақида шеърлар ёзасан.

Ўйнашиб бўларми шоҳлар билан, айт,
Қишлоқи жонингга шеърдан не ҳузур?
Зериксанг — бепоён яйловингга қайт,
Сиқилсанг — даштларда от чоптириб юр!

Фақат хаёлингдан чиқаргин шеърни,
(Кимгадир ёқмасмиш чинми-ёлғонми),
Ахир, сен ёзмасанг ўша Бобурни,
Шоирнинг уруғи қуриб қолганми?..

Ўғлим, жигаргўшам, айтгин-чи наҳот,
Ачинмайди жонинг онанг ҳолига?
Мени тўшакларга михлаб қўйди бод,
Келиб бир кўтариб чиққин ҳовлига.

Қўлингда жон бериб ўлсам майлига…
Муҳаммад Юсуф


 Ўғлим, жигаргўшам, анйтгин-чи, наҳот,
Ачинмайди жонинг онанг ҳолига.
Мени тўшакларга михлаб қўйди бод,
Келсанг бир кўрсаму… ўлсам майлига.

Чакка ўтган эски томга ўхшайман,
Кўзимдан ёмғирлар тўкилар тинмай.
Бу ёруғ дунёда борми, билмайман,
Ўз ўғли йўлига интизор мендай…

Ҳайҳотдек ҳовлида қолдим бир ўзим,
Нима хаёлларга бормасман баъзан.
Соғмисан ишқилиб, қўрқаман, қўзим,
Подшолар ҳақида шеърлар ёзасан.

Ўйнашиб бўларми шоҳлар билан, айт,
Қишлоқи жонингга шеърдан не ҳузур?
Зериксанг — бепоён яйловингга қайт,
Сиқилсанг — даштларда от чоптириб юр!

Фақат хаёлингдан чиқаргин шеърни,
(Кимгадир ёқмасмиш чинми-ёлғонми),
Ахир, сен ёзмасанг ўша Бобурни,
Шоирнинг уруғи қуриб қолганми?..

Ўғлим, жигаргўшам, айтгин-чи наҳот,
Ачинмайди жонинг онанг ҳолига?
Мени тўшакларга михлаб қўйди бод,
Келиб бир кўтариб чиққин ҳовлига.

Қўлингда жон бериб ўлсам майлига…

Комментариев нет:

Отправить комментарий