Меню

среда, 17 апреля 2013 г.

Акш Каримовни коралаб босимни бошлади Сабаби Россияга боргани учун...Яна Ўйинлар бошланди......


АҚШ Ўзбекистонни болалар меҳнати учун жазолашга чақирмоқда
АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонни мажбурий болалар меҳнатидан воз кечишга мажбур этиш мақсадида унинг одамлар глобал трафиги бўйича Ҳисоботидаги баҳосини туширишга чақирди.

"Пахта кампанияси" коалициясига бирлашган АҚШнинг 50 ширкат, ташкилот ва сармоядорлари, мамлакат Давлат котиби Жон Керрига Ўзбекистонга одамлар глобал трафиги бўйича (The Trafficking in Persons (TIP) Report) хисоботидан Tier 3 даражасини беришни сўраб мурожаат қилишган.

“Пахта кампанияси” ўз олдига Ўзбекистон пахта саноатида катталар ва болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланишни тўхтатиш мақсадини қўяди ва Керрига

 


 йўлланган мактубда ўзбек режимига қарши алоҳида чора кўрилишини талаб қилади.

Фаолларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон, давлат трафикка қарши ҳеч қандай чора кўрмаётган ва унга қарши санкциялар қўйилишини кўзловчи Tier 3 баҳосига лойиқ.

Ўзбекистон, дейилади коалиция баёнотида, одамлар трафиги ҳисобига бойишни ташкил этади ва рахбарлик қилади, ҳуқуқ ҳимоячилари катталар ва болаларнинг пахта далаларига оммавий сафарбар этилишини - трафик дея аташади.

2012 йил, “Пахта кампанияси” маълумотларига кўра, ўзбек ҳукумати тағин юзлаб катталар ва болаларни пахта теримига олиб чиққан, улар орасида - ўқитувчилар, шифокорлар, ҳарбийлар, хусусий сектор хизматчилари, талабалар ва ўқувчилар бўлишган.

Пахта теримидан бош тортганлик учун жазолар қаторида: ишдан бўшатиш, ойликни камайтириш, нафақадан маҳрум қилиш ва ўқув муассасидан ҳайдалиш чоралари кўрилган.

Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоя ташкилотининг Марказий Осиё бўйича эксперти Стив Свердлов, Ўзбекистон ҳукумати томонидан одамларнинг муттасил мажбурий меҳнатга жалб этиш ва мамлакатга Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO) мониторининг киритилмаслиги АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида ўз аксини топиши лозим.

“Камида Tier 3, аксинча бунинг аҳамияти бўлмайди ва миллиондан зиёд катталар ва болалар Ўзбекистонда тағин замонавий қуллик қурбонларига айланишади”, - деди Свердлов.

Uznews.net

Комментариев нет:

Отправить комментарий