
(ҳикоя бўлмайдиган воқеалар туркумидан...)
Менталитетимизда халқнинг фикрлаш тамойиллари мужассам. Халқ эса жипс бирбутунлик эмас, у турли қараш-кайфиятдаги гуруҳ-қатламлардан иборат, халқ, халқ деб унинг қайси қисмини назарда тутишимиз ҳам тусмол, бўлаклаб қарамаймиз. Сайловда сайланишга талабгор одам умум бир халқни орқа қилиб, яна шу халқнинг ўзига ваъда беради. Матбуот ҳам шу, халқ фикри-муносабатини ёритаман дейди, кўп алоҳида одамларнинг мулоҳазаларини олиб чиқади, лекин шу алоҳида қарашлар ҳам халқни шафе қилиб халқнинг ўзига қаратилган бўлади, айни кимларга экани мавҳум.
