Меню

Показаны сообщения с ярлыком Жаҳонабегим К. Показать все сообщения
Показаны сообщения с ярлыком Жаҳонабегим К. Показать все сообщения

пятница, 1 февраля 2013 г.

Жаҳонабегим ижодидан



Кўпайишиб  кундан кунга  ўсиб боради  халқим,
Шамоллардек, бўронлардек тўзиб боради халқим.

Ўрис томон, қозоқ, хориж болаларин етаклаб,
Қуъронини қўлга олиб кўчиб боради халқим.

Тўфонлар фалокатин хатто писанда қилмай,
Катта-катта  денгизларни кечиб боради халқим.


среда, 30 января 2013 г.

Жаҳонабегим: Энди мен дардимни кимга айтаман!?



Яна  тобут  келди  ўрис  томондан,
марҳум экан асли шаҳри Қўқондан
нолиблар кетдим-ей бундай замондан
энди мен дардимни кимга айтаман!
Фалак  қандай  тинглар она фарёдин!
камайиб бормоқда  ўзбек зурёдим,
айтинг кимдан олай бунинг  қасосин!!
энди мен дардимни кимга  айтаман!
Сочларини юлиб йиғлар келинчак,
ёнида бир эмас икки беланчак ,
очилмай сўлдими ифорли чечак
энди мен дардимни кимга айтаман!
Чунонам йиғлади бағри кенг осмон,
оламни булутлар қилди зимистон,
қалбимни тирнади аламли армон,
энди мен дардимни кимга  айтаман!?

Шоира Жаҳонабегим

Ёмонлар ортимдан пойлаб юрарлар,
Юрган йўлларимни лойлаб юрарлар,
Қилган ишларини бир тайини йўқ,
Бир кунмас, ўн кунмас ойлаб юрарлар.

Айбим адолатни айта олганим,
Нокаслар устидан кула олганим,
Шудир қилган ишим, шудир билганим,
Билмадим неларни ўйлаб юрарлар.

Бу нима гуноҳми ёки бир хато,
Азалдан бу дунё ахир бевафо,
Бир кун келиб чекса мен каби жафо,
Ёзган қўшиғимни куйлаб юрарлар...