Меню

понедельник, 28 апреля 2014 г.

ҚУРУЛТОЙ МУБОРАК БЎЛСИН, “БИРДАМЛИК!”

"Бирдамлик” - Ўзбекистоннинг дунёвий демократик мухолифати


Нигора Олимова "Бирдамлик" қурултойида аёллар ва болалар ҳуқуқи ҳақида гапирди; Uznews.net

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида 26-27 апрел кунлари, “Бирдамлик” ҳаракатининг қурултойи,
унинг Ўзбекистондаги бирмунча иқтидорли дунёвий демократик мухолифат эканлигини кўрсатди.

“Бирдамлик” Ўзбекистон Халқ демократик ҳаракатининг Қурултойи американинг Сент-Луис шаҳрида бутун дунё бўйлаб сочилган кўплаб ўзбекистонликларни йиғди.

Қурултой меҳмонлари орасида собиқ Ўзбекистон адлия вазири ва мамлакатнинг АҚШдаги собиқ элчиси Бобур Маликов, собиқ молия вазирлиги масъул ходими Шермамат Абдулзода, собиқ олтин қазувчи Аброл Қаҳҳоров ва бошқалар қатнашди.

Дўстона ва эркин муҳитда “Бирдамлик” ўзининг асосий приоритети – Ўзбекистонда илғор ғарб мамлакатлари русумидаги демократия қурилишини тасдиқлади.

Тинч йўл билан демократия сари


Таассуфки муқобилсиз, лидерликка қайта сайланган, қашқадарёлик, Баҳодир Чориев, “Бирдамлик” Ўзбекистондаги ўзгаришларга тинч қонуний йўллар билан эришиш ниятида эканини таъкидлади.

У мухолифат фаолиятини фаоллаштириш ва унинг сафларига янги одамлар жалб қилиш имкониятини – Россия, Қозоғистон, Қорея ва бошқа мамлакатларга пул ишлагани кетган миллионлаб ўзбекистонлик гастарбайтерларда кўради.

Ҳаракат фаоли профессор Ботир Норбоев, “Бирдамлик”нинг тинч мақсадлари ҳақида таъкидлаб, буни ҳокимият учун курашда қийин ва масъулиятли кураш усули дея атади – одамлар қалби ва онгини эгаллашдан кўра, уларни ўлдирган осонроқ, деди.

“Мен ўлимдан қўрқмайман, бироқ одамлар қонини тўкишдан қўрқаман”, - деди Норбоев.

Каримов режими ҳақида

Мухолифатнинг кўпроқ танқиди Ўзбекистон президенти Ислом Каримов режимига қарши янгради.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоя фаҳрийси, собиқ ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибеков, Каримов ҳукумати “30 миллионлик Ўзбекистон халқини таҳқирлади ва унга оёқларини ардди” деди”.


Шермамат Абдулзода, собиқ Молий вазирлиги мулозими, ЎзРда валюта курсларини Ислом Каримовнинг ўзи белгилашини айтади; Uznews.net

Ғафуржон Йўлдошев, собиқ “Озодлик” радиоси мухбири, Андижон вилоятидаги қачонлардир аҳолиси уч минг бўшан унинг қишлоғидаги 70% эркаклар бошқа мамлакатларга иш излаб кетишганини айтади.

Шермамат Абдулзода, собиқ Ўзбекистон молия вазирлиги мулозими, Конституцияга киритилган президент ҳокимиятини қисқартиришни кўзлаган бирор ўзгаришга ишонмасликка чақиради.

Ислом Каримов, унинг маълумотларига кўра, ҳокимиятни бирорта мулозими, жумладан бош вазир Шавкат Мирзиёев билан бўлишмайди, ва у ҳокимиятни ҳеч ким билан бўлашишга қодир эмас.

Бироқ Каримов ўз чўнтаги ҳақида қаттиқ қайғуради, дея давом этади Абдулзода, шу боис Ўзбекистонда ҳатто иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўловининг кечичикиши – эмиссия, янги маблағ чиқарилиши эса унинг қадрсизланишига олиб келади, бу эса режим учун фойдасиз.

“Ўзбекистонда валюта курсини ким белгилайди? Марказийбанк? Валюта биржаси? - сўрайди Абдулзода, - йўқ, у молия вазирлиги томонидан белгиланади, кейин эса Каримов томонидан тасдиқланади”.

Гендер корректлилиги

“Бирдамлик”нинг Сент-Луисдаги қурултойи унинг бошқа мухолифат ҳаракатларидан ўзгачалигини ёш ва замонавий аёл Нигора Олимованинг чиқиши билан фарқлантирди.

Чиройли, ишбилармонларча қора костюм ва оқ куйлак кийган бу аёл “Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги аёллар ва болалар муаммосига алоҳида эътибор қаратиши кераклигини айтди, уларнинг аксарияти ҳатто болалар нафақасини олиш чоғида ҳам камситилади.

“Нафақалар садақа сифатида эмас, ҳукуматнинг ёрдами сифатида берилиши керак”, - дейди у.


"Бирдамлик" лидери Баходир Чориев ва ҳаракат фаоли Абдуфаттоҳ Маннопов; Uznews.net
Кўпчилик Қурултой иштирокчилари Баҳодир Чориевни қўллаб қувватлашди.

Ўзбекистондаги ҳар турли тўсиқлар - турма, ўғирлаб кетиш ва калтакланиш, жумладан фқинларига тазийқлар, отасининг судланиши ва ўлимига қарамай – у курашни ташламади, аввалига ўзининг “Кеш” хўжалиги, кейин эса мамлакатда демократик ўзгаришлар учун кураш бошлади.

27 апрел куни “Бирдамлик”нинг Сент-Луисдаги қурултойи ўз ишини давом эттирди.

Uznews.net

Комментариев нет:

Отправить комментарий