Меню

вторник, 25 декабря 2012 г.

НЕГА? КИМГА? ҚАЧОН?

ИСЛОМ ДИНИ НЕГА ЖОРИЙ ҚИЛИНГАН? ЧУНКИ:
1. Ислом дини пайғамбарлар динидир, Аллоҳ таоло бутун инсониятнинг дини Ислом бўлишини ирода этди.
2. Ислом Одамдан (алайҳиссалом) тортиб Муҳаммадгача (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бўлган барча пайғамбарлар динидир.
3. Ислом самовий динларнинг охиргисидир.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ элчиларининг охиргисидирлар.
5. Исломнинг асоси бўлмиш Қуръони карим нозил этилган китобларнинг охиргисидир.
6. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳнинг (ҳақ) динидан ўзга динни хоҳлайдиларми? Ахир, хоҳласаю хоҳламаса осмонлару Ердаги барча жонзотлар Аллоҳга бўйинсуниб турибди-ку!!! Ҳамда Унинг ҳузурига қайтарилишади-ку!!!» (Оли- Имрон, 83).


ИСЛОМ ТАЪЛИМОТЛАРИ КИМГА ҚАРАТИЛГАН?
7. Аллоҳ таоло ҳаёт ва ақл ато этган ҳар бир кишига;
8. Аллоҳ таоло неъматларини кўзи билан кўриб турган ҳар бир кишига;
9. Аллоҳ таоло каломини қулоғи билан эшитиб турган ҳар бир кишига;
10. Аллоҳ таоло ваҳийларини ақли билан англаб турган ҳар бир кишига;
11. Қалбида муҳаббат, шукр ва англаш ҳисси бўлган ҳар бир кишига;
12. Сенга, менга ва Аллоҳ таоло қалбини иймон учун очиб қўйган ҳар бир кишига.
13. Аллоҳ таоло айтади: «Осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундуз алмашинувида, денгизда одамларга керакли нарсалар билан сузаётган кемаларда, Аллоҳ осмондан туширган сув билан ўлик ерни тирилтирганида ва унда турли жониворларни тарқатганида, осмон ва замин оралиғидаги ҳавонинг ўзгаришию булутлар итоатида ақлли одамлар учун ишоратлар бор» (Бақара, 164).


Dadaxon O'zbek

Комментариев нет:

Отправить комментарий