Меню

четверг, 20 декабря 2012 г.

Ёдгор Обид ижодидан


Қандайин ҳаёт бу? Қандайин дунё?
Хазон бўлдим. Ёндим. Ўтга қаландим.
Ёғилди ҳақорат. Ёғилди иғво...
Сени алдадилар. мен ҳам алдандим.

Очиқ бағримизни борлиққа тутдик,
Инондик. Рост айтдик. аламлар ютдик.
Билмам, ёвузлардан инсофми кутдик...
Сени алдадилар. Мен ҳам алдандим.



Охир бой берилди бизда бор имкон,
Қотиллар қутурди. Ваҳшати ёмон.
Қонхўр - қонхўрлигин қўймас ҳечқачон...
Сени алдадилар. Мен ҳам алдандим.

Эл учун жонларни тиккан чоғимиз, 
Қон бўлиб оққанда юрак доғимиз,
Нолага тўлдириб сўлу - соғимиз -
Сени алдадилар. Мен ҳам алдандим.

Умр ўтаябди тақдирдан нолиб,
гоҳ ундай, гоҳ бундай ҳолларга қолиб.
Яна не кутамиз пайсалга солиб...
Сени алдадилар. Мен ҳам алдандим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий