Меню

воскресенье, 30 декабря 2012 г.

Замондош архивидан...

Мистер Қалампирнинг ўқувчи саволларига жавоблари
Шахсан савол берувчига! 
Авваламбор жуда хурсандман, негаки менга ҳам савол бериларкан...
Савол-1: Айнан нега бир хил камчилик яратасиз?
Жавоб-1: Камчиликларни санаб берсангиз унда жавоб бера олардим, чунки бирор киши йўқки,  ўз камчилигини  била олган бўлса...

Савол - 2: Айнан нега мақолаларни давоми бор деб ёзасиз,  аммо давоми ёзилмайди?
Жавоб-2: Мақолаларнинг давомини фақатгина мен эмас балки бошқа бировлар ҳам ёзиши мумкин. Бу хотиралар кўринишида ва дўстларим ҳаётидан ёки кўрган кечирганларимни акс эттирилганидир. 

Атрофга назар солсангиз бу каби ҳкоялар ўзбек ҳаётида кимлар учун ўз ҳаётини эслатиши мумкин. Масалан Чаламулланинг дарду ҳасратлари институтни яқинда битирган ёшларнинг бошига келиб тушадиган савдоларни ўзида намоён этади. Бошқалари ҳам шуларнинг ўзидир. 
Савол-3: Каримов ва унинг қизидан нима ёмонлик кўргансиз?
Жавоб-3:  Каримовнинг ўзи ва қизидан шахсан ёмонлик кўрмаганман. Лекин миллат масаласи кетаётган экан мен ҳам шунинг бир бўлагиман. Сиз ҳам шу саволни ўзингизга бериб кўрганмисиз?
Савол- 4: Асл исмингиз нима?
Жавоб- 4:  Асл исмимни сир тутганимнинг боиси бор, албатта. Биринчидан эҳтиёткорлик. Қолгани эса умуман бир кун келиб ватанга хизмат қилганман дея "крутой"лик қилмаслик учун. Чунки ўша вақтга келиб Мистер Қалампир унутилади. Менинг ҳақиқий исмим эса оддий бир фуқаронинг исми каби кўрилади. Ватаннинг яшнашини кўришда исмнинг нима алоқаси бор?! Сизнинг ўзингиз нимага исмингизни яширяпсиз?
 Мен машҳурликни истамайман. Истагим ватанимиз гуллаб яшнасин ва Исмат ака Хушев билан бир "отамлаш"сам.
Савол - 5: Нега айнан Маматовни мақтайсиз?
Жавоб- 5: Ваҳҳобийлик авж олиб жуда кўплар қирилиб, йўқолиб кетди. Буларнинг эса негизи жуда ҳам чуқур. Маматовни таниганим биринчи бор фикримиз бир жойдан чиққани бўлган. У динни қадрлайди, ўз миллатини севади, арабларнинг Ўрта Осиёга келтирган кўз илғамас кулфатларини англаб етган. Аниқроғи, у ҳақда мақтовли гапларни қалаштириб ташлаш мумкин. Фактлар билан ишлаши ўзгача.
Савол - 6: Келажакда мухолифатга нима яхшилик қилмоқчисиз?
Жавоб - 6:  Гапингизни ҳурмат қилиб шуни айтишим мумкинки, номи бор ва ўзи йўқ мухолифатга нима ҳам қилиш мумкин?! Ўзини мухолиф санаётганлар аслида ўзаро мухолиф эканлигини кўрмаяпсизми? Улар қачон бирлашадилар,  мана шуни сўрасангиз яхши бўларди. Мен ҳам ўз навбатида шу саволни бошқаларга улашган бўлардим. Биз биримизни қиймалаш билан банд бўлган вақтда ватандагиларни нокаслар қиймалашмоқда. Мана сизга мухолифат. Номи бору ўзи йўқ!!! Бундан хафа бўлмайман. Чунки атиги 100 йиллар олдин ҳам амир вақтида мухолифат бир-бирини синдирган ва ҳозир ҳам шундай давом этиб келмоқда. Менга Жаҳонгир аканинг ва Намоз аканинг қилаётган ишлари маъқул. Бошқалари Ўзбекистондаги ҳолатни аниқ билишмайди. Замон жуда ўзгарди. Вазият ўзгарди (бу ҳақда бирора мақола ёзиш ниятим бор).
Савол - 7: Қайси сайт яхши?
Жавоб - 7:  Шу мақола "Дунё овози" сайтида ҳам бор эди. Лекин сиз "Замондош" сайтида савол сўрагансиз. Мен ҳам шу ерда жавоб бермоқдаман. Энди сизнинг ўзингизга савол: "ҚАЙСИ САЙТ ЯХШИ?"
Савол- 8: Ёшлар ҳақида фикрингиз?
Жавоб- 8: Бу масалани 6-саволингиздаги каби жавоблантириш мумкин. Яқинда бир мақола ёзаман.
Барчага катта раҳмат...
Ҳурмат билан Мистер Қалампир .
























Комментариев нет:

Отправить комментарий