Меню

суббота, 29 декабря 2012 г.

Зўр, зўр! Бизда ҳаммаси зўр!

Ҳиндистонда вахшиёна зўрланган талаба қиз вафот этди
Ваҳшиёна зўрланган ва Ҳиндистонда оммавий намойишларга сабаб бўлган шу талаба қиз Сингапур касалхонасида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги беморни даволаган шифокор маълумотига таяниб хабар берган.

Ҳиндистон ОАВлари шартли равишда Аманат деб номлаётган 23 ёшли қиз Нью-Дехли шаҳридаги автобусда 6 нафар маст эркаклар томонидан калтакланиб, зўрланган эди. Бу эса мамлакатнинг қатор шаҳарларида оммавий норозилик намойишлари ўтказилишига олиб келди. Одамлар жиноят содир этганларни жазолабгина қолмай, аёлларни хўрлашга қарши жиддий чоралар кўрилишини талаб қилишди.
 
Ўтган пайшанба куни Аманатнинг аҳволи оғирлашгани маълум бўлганди. Уни самоёлтда Сингапур касалхонасига олиб келишди ва уч марта жарроҳлик операцияси қилинди. Гангрена хавфи туғилгани сабаб, ошқозонининг бир қисмини олиб ташлашга тўғри келди. Охирги соатларда бемор сунъий нафас олдириш аппаратига улаб қўйилганди. Лекин унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
 
Дастлабки хабарларга кўра, Ҳиндистон ҳукумати мазкур жиноят юзасидан махсус комиссия тузилгани ҳамда шаҳарларда хавфсизлик чоралари кучайтирилиши ҳақида маълум қилганди. Ҳозирда жиноятни содир этган барча 6 нафар эркак қўлга олинган. Воқеа содир бўлган ҳудуднинг 5 нафар полицичиси ва навбатчи инспектори ишдан хайдалган. Суд иши эса 2013 йилнинг 3 январь куни бошланади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий