Меню

понедельник, 17 декабря 2012 г.

Жинсий қувватни қандай ошириш мумкин?

Агар сизни бирон бир хасталик безовта қилаётган бўлса, унга қарши фақат шифокор эмас, ўзингиз ҳам курашмоғингиз даркор. Қандай дейсизми? Бу борада сизга бажонидил кўмак беришга тайёрмиз...


Оғиз яллиғланса ва яра бўлса...
·        Анор пўчоғидан 100 гр. олиб, 1 литр сувда 6 дақиқа давомида паст оловда қайнатинг. Тайёр бўлган дамлама билан бир ҳафта давомида кунига 3 маҳалдан оғзингизни  чайинг.
·        5-6 дона саримсоқ бўлакчаларининг шарбатини бир стакан қайтаниб совитилган сув билан аралаштириб оғиз чайилса, оғизда пайдо бўлган йирингли яраларга шифо бўлади. Шуннгдек у, турли микробларга ҳам қирон келтиради.
·        Исириқдан тайёрланган дамлама билан оғизни чайиш ҳам яхши фойда беради.
·        Улуғ табиб ва олим Абу Али ибн Сино тут меваси ва унинг шираси оғиз бўшлиғи тошмаларини даволашда катта аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтган.
Гижжага қарши!
·        Седана ингичка гижжани ва қовоқ уруғига ўхшаш гижжаларни ўлдиради. Бунинг учун уни ҳар тонг 5-6 донадан еб туриш лозим.
·        Бўйимодарон  ўсимлигининг гулларини майда қилиб туйиб, унга тенг миқдорда асал аралаштиринг, ҳар тонг оч қоринга истеъмол қилинг.
·        Улуғ аллома Абу Али ибн Сино гижжа ҳайдашда ёнғоқ пўстлоғидан тайёрланган қайнатмани ичишни тавсия этган.
·        Қора зира қайнатмаси ҳам бу дардга шифо бўлади. Бунинг учун бир ош қошиқ қора зирани ярим литр қайноқ сувга дамлаб, иссиқ ҳолда бир соатга ўраб қуясиз. Дамлама тонгда бир ош қошиқдан ичилади.
·        Ёнғоқни кўпроқ истеъмол қилган мақсадга мувофиқ. У  гижжа ва қовоқ уруғисимон гижжаларни ҳайдайди.


Жинсий қувватни оширувчи малҳамлар
·        Соф мўмиё жинсий аъзолар фаолиятини яхшилайди. Бунда у наҳорда ичилади. 0,2 гр. мўмиё сут, сабзи ёки тутнинг шарбатига эритиб ичилса, яхши наф беради. Шуни унутмангки, соф мўмиё қўлга олиб эзилганда, кафт ҳарорати таъсирида тез юмшайди. Қалбакилари қаттиқлигича қолаверади.
·        Гул чанги соф тарзда ёки асал билан тенг нисбатда аралаштирилиб 1 чой қошиқдан 2 маҳал таомдан олдин ичилади.
·        Доимий тарзда ёнғоқ ва бодом ейиш ҳам ғоятда фойдали.
·        Гулкарамдан тайёрланган таомга сабзининг шарбати қўшиб истеъмол қилинса, саломатликка яхши наф беради.

Н.УСАНБОЕВА тайёрлади
Манба: Жавоҳир сайти

Комментариев нет:

Отправить комментарий