Меню

воскресенье, 23 декабря 2012 г.

Ўзбошимчалик қачон йўқолади?

Ушбу мақолани келтиришимиздан мақсад Ўзбекистонда истиқомат қилаётган фуқароларимизга ўз ҳуқуқларини англатиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир.
Агар сизда коммунал хизматлар бўйича қонуний тушунчалар лозим бўлса, у ҳолда "Дунё овози" сайтига мурожаат қилишингиз сўралади.
"Дунё овози" таҳририяти
------------------------------------------------------------------
Наманган шаҳри,Чортоқ йўлида жойлашган“Пахталик кўли” махалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлимига шахар газ бошқармаси устидан шикоят қилиб келишди.
Уларни бизга маълум қилишларича берилмаган газ учун ноқонуний равишда ахолидан пул олишаётганликларини айтишди. Бундан 1 ой олдин шу махаллада истиқомат қилувчи фуқаро Мирмухамедов Мирзаакбарнинг айтишича у газ учун 1 000 000 сўм пул тўлаган
экан. Аммо пулини тўласа хам газ берилмаяпган экан.
Хар ойда газ идорасидан инспекторлар келиб, ахолидан газ хақини олиб кетишсада газ гоҳида паст гоҳида катта келаркан. Агар свет ўчса газ катталашар, ёнса пасайиб кетар экан.
Фуқаролар газ идорасига ушбу муаммолар хақида маълум қилишганда газ идораси ходимлари ахолига газ тўла тукис берилаётганини, шикоят қилишга ўрин йўқлигини айтишган.
Биз ушбу масалалар юзасидан Наманган шахар газ идорасига бордик ва нима учун “Пахталик кўл ахолисига газ берилмаётганлигини маълум қилдик.Ўз исмини айтмаслигимизни илтимос қилган газ идораси ходимини айтишича, газ бўлмаётганлигини асосий сабаби ахоли ўртасида газни кучайтирувчи қўлбола насослардан фойдаланувчилар борлигини, шуларнинг ҳисобига ахолига газни етказиб бераолмаяпганлигини маълум қилишди. Аҳир бу муаммо аҳолининг эмас, балки ўша идорани ўзини муаммоси-ку.
Махаллада ошхоналар, ҳаммомлар,чойхоналар бор ва булар собиқ мансабдор шахсларга қарашли эканлигини маълум бўлди. Улар ўзлари очган ошхоналар учун қўлбола насослар ёрдамида фойдаланаётган эканлар. Лекин уларнинг бу ноқонуний ишларини мутасаддилар кўриб-кўрмаганга олаяпдилар.
Энги қизиғи, маҳалла аҳолиси талаби билан, махалла фуқаролари Наманган шахар ИИБга қарашли “ёнғинни олдини олиш” идораси ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар билан биргаликда шу махалла атрофида махсус рейд ўтказишган. Лекин рейд давомида улар ўзбошимчаларни тута олишмаган. Ким билади, эхтимол ўзбошимчалар ўша рейд иштирокчилари томонидан олдиндан огоҳлантириб қўйилгандир.
Ҳозир қишнинг изғиринида ахолининг уйлари совиб, газсиз,чироқсиз ўтирибди. Аҳир охир оқибат бугундай ишларга кимлардир жавоб бериши керак-ку. Улар билиб қўйсинлар сабрнинг ҳам чегараси бор.
(“Пахталик кўли”махалласида яшовчи фуқаронинг мобил телефони: (+998902605266)
уй телефони : +998692246254)


23 декабрь, 2012 йил.
Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

Манба: uz.hrsu.orgu

Комментариев нет:

Отправить комментарий