Меню

суббота, 29 декабря 2012 г.

Аёлларнинг 8 та энг ёмон одати

Ҳар бир аёл гўзал, бахтли ва албатта, соғлом бўлишни орзу ғилади. Аммо кўпчилик аёлларда соғ­лом ҳаёт тарзи олиб боришга халақит берадиган ва турли хил муаммоларни келтириб чиғарадиган ёмон одатлар мавжуд. Јуйида ана шу одатлардан саккизтасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Баланд пошна

Кўпчилик хотин-қизлар ҳар куни баланд пош­нали пойабзал кийишади. Бу эса уларнинг саломатлигига зарар ғилмай қолмайди. Баланд пошналар қад-қоматни тик тутишга халақит бериб, артрит касаллигини келтириб чиқади. Бундан ташқари, бундай пойабзаллар бел оғриқи ҳамда пай билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлади. Шу­ни унутмангки, ҳар куни кийиладиган пойабзалнинг пош­на баландлиги 4 см.дан ошмаслиги лозим.


2. Оғир сумкалар

Бугунги кунда катта сумкалар олиб юриш урф­га киргандан сўнг, аёлларимиз ўзлари билан ҳар доимгидан кўпроқ юк кў­тариб юришга мажбур бў­лишмоғда. Оғир сумкалар кўтариб юриш натижасида белда ва бў­йинда оғриқлар пайдо бў­лади. Бу муаммолар  пайдо бўлишини ку­тиб ўтирмасдан сумкангиздаги нарсалар миқдорини камайтиринг.

3. Пардоз билан ухлаш

Афсуски камдан-кам аёллар ухлашдан олдин юзидаги пардозни ювиб ташлашга кучи етади. Бу қоидага амал қилмайдиганлар юз териларига зарар келтириб, муддатидан олдин тери яллиғланиши муаммосига учрайдилар. Энг ёмони, киприкларга суртилган тушь билан ухлаш, бу кўз ачишиши ва қизаришига олиб келади.

4. Ачиниш ва беҳузурлик

Тушкун кайфият эркакларга нисбатан аёлларнинг руҳи ва жисмоний саломатлигига икки карра кўпроқ зиён келтириши олимлар томонидан аллағачон исботланган. Маълум бўлишича, аёллар тушкун кайфият ва беҳузурликка кўпроқ мойил бў­лишади. Бу эса вақт ўти­ши билан бош оғриқи ва асаб касалликларига чалиниш хавфини орттиради.

5. Ташқи кўринишдан қониқмаслик

Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, дунёда 16% аёллар Ташқи кўриниш борасида ҳеч камчиликка эга бўлмай туриб, ўзларининг Ташқи кўринишларидан қониғмайдилар. Улар идеал қад-қомат ва Ташқи кў­ринишга эга бўлиш учун ҳар хил парҳез тутишади ёки тез-тез косметолог ҳузурига ташриф буюришади. Бу ўз навбатида аёл организмига зарар ғилмай қолмайди ва бир қатор касалликларни келтириб чиғаради. Айниғса, ҳаддан зиёд тутилган парҳезлар зарарлидир.

6. Муаммони овғат билан йўқотиш

Овғат кайфиятни кўтариш ва шу йўл билан асабни тинчлантириш ҳам аёлларга хос одатдир. Аёллар бундай пайт­да кўпроқ ширинлик ёки калорияси кўп егуликларни ейишни афзал билишади. Бу эса ортиғча вазн пайдо бўлишига олиб келади. Муаммоларни ов­ғат билан йўқотиш ўрнига кай­фиятингизни бошғача йўл билан кўтаришни ўр­ганинг. Масалан, дўконга бориш ёки тоза ҳавода пиёда сайр қилиш.

7. Кам ухлаш

Уйқуга тўймаслик юрак хасталикларини келтириб чиқариши кўп­чиликка маълум бўл­маса керак. Мичиган университети олимлари ўт­каз­ган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аёллар эркакларга нисбатан икки карра зиёд Уйқудан воз кечишади. Бу эса аёлларнинг руҳиятига таъсир қилиб, қон босими билан боғлиқ муаммоларни келтиради.

8. Ўзни севмаслик

Эри ва болалари учун ҳамма нарсадан кечишга тайёр турадиган аёллар гоҳида ўзларининг эҳтиёжларини охирги ўринга ғўйишади. Энг аввал ўзин­гизни севишни, ўзин­гизни парваришлаш учун вақт топишни ва сизга ёғ­маган таклифларга «йўқ» деб жавоб беришни ўрганинг.

Илова

Йиллар мобайнида танамизга сингиб кетган одатлардан воз кечиш жу­да мушкул иш. Лекин улар устида ишлашни ўргансак, доим кайфиятимиз ва саломатлигимиз аъло даражада бўлишига ёр­дам берган бўламиз.

Наргиз тайёрлади.
bekajon gazetasi

Комментариев нет:

Отправить комментарий