Меню

суббота, 22 декабря 2012 г.

Кимга тўй, кимга эса....

Тошкентда бош янги йил арчасининг чироқлари ёқилди.
Мустақиллик майдонида Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари якунланмоқда. Мамлакатнинг бош арчаси ўрнатилиб, минглаб чироқлар билан порлади, майдон атрофидаги бинолар, дарахтлар, йўллар рангли фонусчалар билан безатилган.
Ҳозирча майдонга ўтишнинг иложи йўқ, у ерда ишлар қизғин олиб бориляпти, ён томонлардан ўтиш жойлари эса милиционерлар томонидан қўриқланяпти.
Бироқ ҳозирнинг ўзидаёқ ишлар деярли якунланганини кўриш мумкин – янги йил ярмаркаси ўтказиладиган палаткалар, уйчалар ўрнатиб бўлинди.
Бишкекда янги йилнинг бош арчаси ағдарилиб тушди



Қирғизистонда янги йилнинг бош арчаси кули шамол туфайли ағдарилиб тушди. Пойтахт Бишкекнинг бош майдони- "Ала-Тоо"га ўрнатилган арчанинг йиқилгани кузатув камералари орқали тасвирга олинган ва бугун эрталаб интернетда тарқатилган.
Шаҳар ҳокимлигининг маълумотига кўра, воқеа тунги соат 2да содир бўлган. (Тошкент 01:00). Янги йил арчаси чироқлари шу йилнинг 15 декабрь куни тантанали равишда ёқилган эди. Арча табиий арча дарахтидан ясалган бўлиб 23 метрли металл каркасга ўрнатилган.
Ҳокимликдан айтишларича, воқеага кучли шамол сабаб бўлган, бироқ мамлакат ОАВлари шу куни тунда шамолнинг тезлиги 15 метр/секунддан ошмаганини айтишган. Бишкек шаҳар ҳокими Иса Омуркулов янги йил арчаси тез кунда қайта тикланишига ваъда берди.
Ҳозирда "Ала-Тоо" майдонида пайвандчилар арча каскадини қайтадан тиклашмоқда, фаррошлар эса арча чиқиндиларини тозалашмоқда.

Жавоҳир

Комментариев нет:

Отправить комментарий