Меню

суббота, 22 декабря 2012 г.

Янги йил дастурхонига тавсия этилмайдиган таомлар

Шифокорлар нега уларни зарарли деб топишди?
Одамларнинг Янги йил байрамидан кейинги соғлиғи билан юзага келадиган муаммоларнинг олдини олиш мақсадида, диетологлар 5 та энг зарарли маҳсулот номларини айтишди.
Биринчи ўринда шифокорлар майонездан воз кечиш кераклигини маслаҳат беришмоқда, унинг ўрнига ўсимлик ёки зайтун ёғидан фойдаланиш тавсия этилади. Бундан ташқари ўзингизни гўшт истеъмол қилишда ҳам чегараланг, айниқса ёғли гўштдан, унинг ўрнига товуқ ёки курка гўштини истеъмол қилган мақсадга мувофиқ. Янги йил кечаси турли алкоголь ичимликлар ҳам фойда келтирмайди, у соғлиғингиз
ҳолатини янада ёмонлаштиради.
Диетологларнинг энг асосий чеклови бу мандарин ва шампан виноси бўлди, байрам дастурхонининг асосий кўрки бўлмиш ушбу маҳсулотлар жиғилдон қайнаши ва ҳаттоки ошқозон ярасининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин экан.
Мутахассислар байрамона таомномани олдиндан тузишни ва байрам пайтида истеъмол қилинаётган маҳсулотларни назорат қилишни маслаҳат бермоқдалар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий