Меню

пятница, 21 декабря 2012 г.

Жанубий Кореяда биринчи аёл президент сайланди

(дунё хабарларидан)
Пак Кин Хе отасининг сиёсатини давом эттирмоқчи эмас.
Жанубий Кореяда тарихда биринчи марта аёл киши президент этиб сайланди.
Марказий сайлов комиссияси мамлакатда ўтказилган сайлов якунларига кўра, "Сэнури" ўнг партияси вакили  Пак Кин Хе ғалаба қозонганини эълон қилди. 78,6 фоиз сайлов бюллетенлари ҳисоблаб чиқилгач, Пак Кин Хе 51,5 % овоз тўплагани маълум бўлди. Унинг энг яқин рақиби, Бирлашган демократик муҳолифат партияси вакили Мун Чже Ин 48 фоиз овоз жамғарди.

Пак Кын Хе 60 ёшда. Унинг отаси Пак Чон Хи (Park Chung-hee) ҳам Корея президенти бўлган. У 1961 йилда давлат тўнтариши натижасида ҳукумат тепасига келганди. Унинг иқтисодий ислоҳотлари олқишлансада, сиёсий қирғинлари туфайли танқидга учраган. У бир неча бор фавқулодда ҳолатларда давлатни бошқарган, конституцияни қабул қилган ва унга кўра парламент устидан назорат ўрнатган. 1979 йили Пак Чон Хи Корея разведка марказий бошқармаси раҳбари томонидан ўлдирилган. 
Сайлов кампанияси давомида Пак Кин Хе бирон марта ҳам отасининг режимини қораламаган. Сентябрь ойининг охирларида у отасининг қилган жиноятлари учун халқдан узр сўраганди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий