Меню

пятница, 21 декабря 2012 г.

Агар президентнинг "эркаси" унга "ичкуёв" бўлса...

Туриб, туриб хаёлимга келди "труп". Сизга еб бўладиганини айтмаяпман.
Мана шу сўзларни ажойиб қизиқчиларимиздан бири айтганди.
Мен ҳам Исмат Хушев тўғрисида ёзмоқчи эмасдим. Аммо қарасамки у бу мавзуга жуда мос келаркан.
Агар ростдан ҳам Исмат Хушев отахонга куёв бўладиган бўлса унинг ўзига ва атрофдаги бир неча кишиларга катта яхшилик бўларкан.
Энди санаб ўтамиз.
1. Маликамиз ҳар куни ёстиқ қучоқлаб тонг оттирмасдилар. Қонуний эр ва яна бир неча болалар. Бу орада фамилияларини Каримоп деб алмаштиришлари мумкин бўларди. Исмат Каримоп!!! Хорошо звучить, да? Айниқса интернет сайтларида бу фамилия билан чиқсалар Амир Темурнинг расми ўрнига отахоннинг расмини илдирсалар ҳам ҳеч ким "ғинг" дея олмайди. Ҳаттоки, Талант Александер ёки Кулол посейдонлари билан изоҳ ёзишга ҳам ҳожат қолмасди. 

2. Исмат акада икки нафар Ислом номли ўғил бўларди. Жонажон қайнатасида эса учта Ислом номли набира бўларди ва барчаси қонуний қариндошликни ташкил этилгани бўларди.
3. Мақсудийлар ҳам бу орада ўз ўғлини қайтариб олишга имкониятлари бўларди. Ота ҳеч бўлмаганда битта набирани ёнларида олиб қолардилар. Мақсудийлар оиласи эса умрлари давомида Исмат Хушевни дуо қилиб ўтардилар. Бола олма дуо ол, дуо бола эмасми деган гап шу бўлса керакда.
4. Исмат Хушев бу орада устози Абдулла Ориповга ҳам қуда андачилик орқали янада яқинлашиб оларди. Биров маддоҳни мақтаяпсан дея эътироз билдирган вақтда қариндошни мақташ айб эмас дея тезда қутилиш мумкин. Кўр кўрни қоронғида топади деганларидек, майхўрлик ҳам жойида бўларди.
5. Президент "эркаси" номли асарини кўплаб кишилар танқид қилганди. Каримовни мақтаяпти, ундай қиляпти, бундай қиляпти дея унинг ҳафсаласини пир қилишганди. Куёв бўладиган бўлса, у ҳатто президентнинг "боласи"ми, президентнинг "ўғилчаси"ми ёки ана борингки президентнинг "носкадиси" номли асар ёзган тақдирда ҳам ҳеч ким унга эътироз билдиролмасди. Ҳа, энди қариндош бўлгандан кейин барча ҳам ўз қайнатасини мақтайдида.
6. Азалий орзулари бўлмиш, олий фармонларга қўл қўйиш имконияти бўлиб қоларди. Ана унда Исмат Хушев қирғизларнинг кўзига кўрсатиб қўйиб бутун ўзбекнинг дуосини олардилар. Нима?... Ота унга олий фармонни ишонмайди дейсизми?... Эслаб кўринг, Ҳусайн Бойқаро маст ҳолда ҳаттоки набирасининг қатли учун олий фармонга муҳр босиб юборади. Исмат Хушев Мажиддин каби иш қила олсалар унда ўзларининг Исломчалари ҳақиқий тахтнинг вориси бўлиб турибдида. Унда ҳеч ким диктаторнинг набираси тахтга ўтирди дея олмайди. Исмат аканинг носкадиси бўлса тахтга ўтириб яна 25 йил диктаторликни давом эттирмас!!! Исмат Хушев дуо талаб инсонку.
7. Агар носкадича тахтга чиқиб олса, унда Исмат Хушев Ўзбекистонда ҳукумат ва мухолифатнинг қарама қаршилигига чек қўярдилар. Бунга мен гарант. Яна бир имконияти шуки. Пулмисан пул бўладида....
-----------------------------
Кимда яна қайдай фикр бор? Бўлса, навбат ўшанга.

Комментариев нет:

Отправить комментарий