(Бир сурат тарихи ёки булар масхарабоз бўлишса, унда анавилар яъжуж маъжужлармикин)
Менинг Исмат аканинг сайтига кирмай қўйганимга анча бўлаётган эди. Аммо аҳён аҳёнда тефондаги интернетдан бўш бўлган вақтимда бир икки кириб турдим. Не ҳайратки, Исмат ака чиройли сайтини иғволар сайтига айлантиришга улгурибди. Менга нисбатан хотинмисан ёки шунга ўхшаш изоҳлар билан чиққан дўстларимизга ҳам эътибор бермадим. Бугун эса уйга қайтиб қадрдон ноутбукни қўлга олиб бир неча кун олдин қоғҳозга муҳрлаган 3 та мақолани бирин кетин чиқаришга аҳд қилдим. Бунга сабаб Исмат акани ёмонлаш эмас. Жаҳонгир Муҳаммадни ёқлаш ҳам эмас. Ўз қарашларимни ифодаладим холос.
Унда, поехали....
Маълумингизким, Исмат ака билан ўзаро ижодий ҳамкорлик бор эди ва у кишининг сайтларида бир неча маротаба изоҳлар ҳам ёзганман ва бу билан ҳаттоки рекорд ўрнатишга ҳам эришгандим.

Унда, поехали....
Маълумингизким, Исмат ака билан ўзаро ижодий ҳамкорлик бор эди ва у кишининг сайтларида бир неча маротаба изоҳлар ҳам ёзганман ва бу билан ҳаттоки рекорд ўрнатишга ҳам эришгандим.
У кишининг бир характери менга жуда ёққан эди.
У ҳам бўлса барча Ислом Каримовни ёмонлаб турган вақтда ҳам у ўз фикридан қайтмади. Аниқроғи "еган тузига" хиёнат қилмади.
Бу унинг қилган ажойиб ишидир. У Каримовга сотқинлик қилмади.
Агарда Каримов миллатни хонавайронлик жарлигига қадар олиб келган бўлса, у ҳолда нега Исмат Хушев бундан кўз юмди?
Ахир, она ватан, озод диёрим ва озод халқим дегувчи бу зот нега халққа ачинмади?
Халққа зулм кўрсатганни ўз манфаати орқасидан кўрсатган ҳурмати сабаб улуғлашдан бир зум чекинмади.
Унинг яна бир ажойиб хусусияти шундаки, у ўз устози- буюк маддоҳ Абдулла Ориповни жуда ҳурмат қилади. Мен ҳам Абдулла Ориповни ҳурмат қиламан, аниқроғи унинг ёзган асарларини.Халққа зулм кўрсатганни ўз манфаати орқасидан кўрсатган ҳурмати сабаб улуғлашдан бир зум чекинмади.
Олдинги ёзувларимда шоир ва адиблар халқнинг юзидирлар ва шунга муносиб бўлишлари шарт дегандим.
Энди бугунки кунда ушбу "юзлар" ўз юзларига тупурмоқдаларми ёки оч қорним тинч қулоғим қабилида иш қилмоқдаларми?
Аксарияти бугунки зулм ва ноҳақликларни кўриб кўрмаганликка, билиб билмаганликка олмоқдалар.
Майли, инсоф ўзларига берилмаса не гаплар уларнинг қулоғига киради...
Исмат Хушев билан охирги вақтларда яхши муносабатда эдик.
Устозини ҳурмат қилиши сабаб Абдулла Орипов ҳақидаги мақолани ёзмаган эдим. Аниқроғи Исмат аканинг кўнглини оғритгим келмади.
Орага бировлар кириб у кишининг узтозини ёмонлаган эканки бу мендан кўриб, бир неча кунлар мобайнида чатда гаплашишдан бош тортдилар.
Билмадиларми ўша ёзган кимса ўзини "MASTER" дея номлагани ва менинг номим эса "MISTER QALAMPIR" эканлигини.
Лотин ҳарфларини тўлиқ билмайдиларми чоғи?!
У кишининг Жаҳонгир Муҳаммадга юборган табрик хатларини ўқисам, у ерда шундай савол берган эканлар.
-"ЛАК" нима дегани шуни тушунмадим.
Қойил, Исмат ака! Бу лак эмас! ИАК яъни IAK!
Дарвоқе агарда "I" ни "л" деб ўқиган бўлсангизда бош ҳарфлар билан ёзилган нарсанинг биринчи ҳарфи кичик билан бўлармиди?...
Кейинчалик барчаси аниқлашган яна дўстлигимиз давом этганди.
Кейинги сафарда бириси менинг расмим ва менинг номимни аниқлаб ўзимга ва Исмат Хушевга бир мактуб ва расм юборди.
Шу ондан бошлаб бу кишим мендан яна юз бурдилар ва чатдаги суҳбатга чорлаган вақтимда хат ёзишимни ва менга ажратилган вақтлари йўқлигини қистириб ўтдилар.
Хатда эмишки мен ва менинг укам ҳамда дўстим шу жумладан бизларнинг исм шарифимиз барча маълумотлар билан келтирилган. Ўзбекона ўғирланмаган келиндаги куёв бола мен эмишман...ҳаҳаҳаҳ. Шерлок Хольм бўлиб кет-э!
Лекин Исмат ака бу ҳақда менга бирор нарса демадилар ва "жим" кетдилар. Қани ака укачилигимиз дея ўз сайтимда у кишига бир мактуб ёзгандим.
Жавоб эса бўлмади.
Мен ҳали Исмат аканинг қилган ишларининг юздан бирини қилганим ҳам йўқ! Бу борада гап бўлиши мумкин эмас.
Лекин танганинг иккинчи бир томони борки, у ўз сайтида Жаҳонгир Муҳаммадга қарши провакация ўтказилишига сабабчи бўлди ва натижа ўлароқ ўзи ҳам шу куйбатларга дучор бўлди.
Ҳозирда мухолифат аталмиш тарқоқ қавмни бирлаштириш масаласи турганда уларнинг қисмчаларга бўлишини ва информацион уруш дея бонг уришлари кимга керак бўлиб қолди.
Майли, Жаҳонгир Муҳаммад хато фикрлаган бўлиши мумкиндир.
Лекин Исмат аканинг ўз сайтида Жаҳонгир Муҳаммаднинг обрўсига путур етказиш мақсадида унинг (ЖМ) Тоҳир Йўлдош билан бирга тушган суратини узтози Абдулло Ориповнинг шеъри каби шельягер қилмоқчи бўлиб бир неча бор ҳар бир мақола тепасига қўйиб чиқди.
Ҳозир айнан шу масалада бир фикр юритсак.
Нега Жаҳонгир Муҳаммад ушбу суратда пайдо бўлиб қолган?
У билан Тоҳир Йўлдошни боғлаб турган ип нима?
Тоҳир Йўлдош билан Жаҳонгир Муҳаммаднинг номлари холос..
Ёшлайин ҳукуматнинг зиндонида қатл этилган Зайниддин Асқаровнинг номи нега тилга олинмади?
Нега энди Пўлатовнинг номи йўқ?
Мен жуда кўп ёзувларни титишга ҳаракат қилиб тўсатдан бу ҳақда Youtube да бир видео материал билан танишдим ва буни эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлдим.
Мана шу видео лавҳанининг 20:48 минутини кўриб чиқсангиз бу масалага ойдинлик киритиш мумкин бўлар деб ўйлайман.
(бу бир неча вақт олдин видео туширилган. Шу сабабли монтаж дея ўйланмасин. youtube даги http://www.youtube.com/watch?v=3srI4J2z-ps манзилини текшириб кўриш мумкин)
(бу бир неча вақт олдин видео туширилган. Шу сабабли монтаж дея ўйланмасин. youtube даги http://www.youtube.com/watch?v=3srI4J2z-ps манзилини текшириб кўриш мумкин)
Энди кейинги масалага келсак, яъни Жаҳонгир Муҳаммадни масҳарабоз дея аталишига.
Жаҳонгир Муҳаммад халқчил тилда ажойиб латифалар ёзди. Бу халқ орасида ўз қадрини топмоқда.
Энди саройдаги масхарабозлар нима қилмоқдалар дея сўраб кўрсак. Улар хукуматнининг айбини очиқ юзига айта олмайдилар. Қўпол қилиб айтадиган бўлсак, ҳукуматнинг кетини ялаш билан умр ўтказмоқдалар.
Яъжуж маъжужлар бор дея эшитгандим.
Ўшалар ҳар куни тоғни ялаб, ундан тешик очиб кейин тешикдан тоғнинг бу томонига ўтиб кўнгилсиз ишларни қилар эмишлар.
Ҳозирда агар саройнинг маддоҳ масхарабозларини ҳам шундай ҳисоблайдиган бўлсак, у ҳолда хукуматдаги тешикни топдингизларми?
Топган бўлсангизлар унда қани тешикка қараб олға!!!
Ҳукуматга ҳам жон ширин.... Қочиб қолса керак-оввв!!!
Нима дедингиз Исмат ака???
Комментариев нет:
Отправить комментарий