Меню

пятница, 28 декабря 2012 г.

"Форбес" Ўзбекистон ҳақида қачон гапиради?!

"Форбес" 2012 йилнинг энг яхши касбларини эълон қилди
Қайси соха ходимлари бир йилда 121 доллар даромад олишади?
2013 йилда АҚШДа шифокорлик (тиш шифокори, терапевт ва оптометрист) аёллар учун энг маъқул касб бўлади. Бу хақда энг яхши касблар рейтингида маълум қилинган. Ушбу рўйҳатни мутахассис Лоуренс Шаткин машҳур "Forbes" учун махсус тайёрлаган.
Касблар рейтинги уларнинг даромад келтириш даражаси, шу соха вакилларига бўлган талаб, маошнинг кўтарилиш даражаси ҳамда ходимларнинг ўз касбидан қанчалик мамнунлигига қараб тузиб чиқилган. 
 1.Аёл шифокорларнинг 60 фоизи ўз касбидан мамнун эканлиги маълум бўлди. Шу соха ходимларининг ўртача ойлиги йилига 121 минг долларни ташкил қилади. 
2. Рўйҳатнинг иккинчи ўрнида Соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа мутахассислар (ҳамшира, фармацевт, диетолог) жой олишди. Уларнинг 52 фоизи ўз ишидан мамнун,  ўртача даромади эса йилига 70 минг долларни ташкил қилади. 

3. Учинчи ўрин тиббиётчи олимларга насиб этди. Бу соха вакилларининг йиллик даромади 76 минг долларни ташкил қилади. 56 фоизи эса ўз ишидан мамнун. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар олимларни бўш иш ўринлари сонининг кўплиги бўйича ортда қолдиришди. Тиббиёт тизимида йилига ўртача 141 мингта вакант жой бўлар экан. 
 4. Кучли бешталикдан шунингдек, ҳуқуқшунослар, судьялар ва актуарийлар жой олишди. Хуқуқшуносларнинг даромади йилига 121 минг доллар, бироқ уларнинг маоши камдан-кам ҳолларда ва оз миқдорда (10%) оширилади. Биринчи учталикда соха ходимларининг маоши эса 26-36%гача кўтарилиши мумкин.

Жавоҳир

Комментариев нет:

Отправить комментарий