Меню

понедельник, 17 декабря 2012 г.

Жаҳонгир Маматовга қилинган туҳматларни ўқиб...

(учинчи мақола)
Ғаламислар орамизда ёхуд Исмат Хушев, Талант Александеров
 ва Кулолнинг айнан бир киши эканликларининг исботи 
(1-қисм)
Исмат ака! Сизни менгзадилар эшшакка,
Нетайки, линг берманг, жабр айлаб шатакка.

Мана шу шеърни ҳақиқий ўзбек бўлса ҳам қайсидир бир калиманинг маъносини тушуна олмайди. Шу кичкина шеърнинг маъносини албатта Исмат ака тушуна оладилар.
Исмат ака! Келинг бошқаларни қийнамай шу кичкина шеърни очиқласак.
Менгзамоқ- бу сизга миндириб қўйиш дегани эмас. Ўхшатмоқ, ўхшаттирмоқ деганидир.
Эшшак- эшак, хўтик.
Линг(лингчак)- бу сизга интернетдаги "линк" эмас. Эшакнинг эшшаклиги тутганда устидаги кишини улоқтириб ташлаш учун уриниши яъни сакраши.
Шатак- бу сизга сувда қолиб кетган кемани боғлаб олиб келиш дегани эмас, бу тапичка(шиппак).
Бу шевага хос сўзлар Қашқадарё вилояти ҳудудида ишлатилиб келинади.
Энди бўлса, 3-4 мақола ичидан бир мақолани олиб таҳлил қилсак.


Талант Александеров: Бутунлай тамом бўлганлар… 
(Бу мақола Исмат аканинг сайтидан олинган бўлиб муаллиф ёзганлари "ПОЛУЖИРНЫЙ"да ёзилган)

28.11.2012 Муҳокама учун мавзу | 25 шарҳ   599 марта ўқилди
 - Суратда: Жаҳонгир Маматов Тохир Юлдош билан.
* Ушбу сурат масаласида "Исмат Хушев ва Мистер Қалампир орасидан қора мушук ўтдими ёки қора иштон?" номли биринчи мақолада фикр билдириб ўтганман.
http://dunyoovozi.blogspot.ru/2012/12/blog-post_11.html

- “БУ БИЗНИНГ БУТУНЛАЙ ТАМОМ БЎЛГАНИМИЗДИР”
(Жахонгир Мухаммад – Мамат)
* Бу сарлавҳа орқали кимни назарда тутмоқдасиз, ўзингизними?
- Мана ниҳоят “миллат гавҳари” Мамат ҳам тига кирибди. Мен у кимсага “шотирларни ишлатваермай ўзинг ҳам у бу нарса дегин”, деганимдан сўнггина чиқиш қилибди, бу эса менинг гапларим унга таъсир қилгани ва бутунлай уни онгини назорат қила бошлаганимдан ва у талвасага тушиб қолганидан даракдир, бу эса мен кутган натижадир. Қолаверса у Ўзбекларга тегмай қўйди, бу ҳам менинг унинг устидан қозонган тактик ғалабамдир
*Ғалабалар муборак! Агар ит барчанинг онгини бошқараман дея уриниб акилласа-ю бошқалар бундан безор бўлсалар, у касал бўлса ундан узоқлашадилар, агарда қутурган бўлса унинг тумшуғига тепадилар. Ҳар икки ҳолатда ҳам итнинг аккиллаганига аҳамият берилганидир. Бу ерда акиллаб билганим учун улар узоққа кетдилар ёки безор бўлиб тумшуғимга тепишдилар дея ит мақтана олмаса керак. Сизга эса бемалол.
- Миллат хоини ўзининг “ Ўзбекчилик деганда Худониям, дўстиниям, борлиқниям сотворади” деганини энди хаспўшлаб “баъзи иллатларимиз”га ўтиб қолибди, мажозий маънода ўз сўзларидан воз кечибди, ўзини эса “халқнинг қонига тушган “инфекцияни” сўриб ташлагувчи кана ҳолига солибди.
Омманинг назарида Миллатни қутқарувчи қахрамон сифатида намоён бўлмоқчи бўлибди, гўё. Лекин Миллат эндиликда бу каби уни хақорат этувчиларга куни қолмаганини, қолаверса у олисдаги капиталистик тузумни нонини еяр экан (худди ўзи меҳнат қилиб, уни ҳалоллаб топаётгандай) энди Миллатга бегона бўлиб қолганини эса англамабди, у олиб борувчи услуб алмисоқдан қолганлигини, унинг империалистлар, массонлар орасида “очко” олмоқчи бўлиб ёзган ёзғулари алал оқибат ўзига бумеранг бўлиб қайтиши мумкинлигини таҳлил эта олмабди, “нима десам ҳам бўлаверади, ҳеч ким менга бу учун ҳеч нарса дея олмайди”, деб примитив ҳулосага борган бўлса, не ажаб.
* Ажойиб фикрлар. Қайдан топдингиз бу каби сўз дурдоналарини?
Ватан ва миллат ҳақида ҳар ким кам ёки кўп қайғурмоқда, лекин сиз Ўзбекистонни кулфат ичра ботқоққа янада ботираётганларни ҳимоя қилиб келмоқдасиз. Аслида кана кимлигини бир ўйлаб кўриш вақти келган бўлса керак.

- Мақоласини ёзар экан ўз нафратини мени баҳонамда Хушевга қаратибди, ҳолбуки, Хушевни бу ерда мақоламни сайтда эълон қилганидан бўлак ҳеч қандай “айби” йўқ эди, бунга Оллоҳ гувох!

* Энди бунақа эмасда Исмат ака! Шайтанат асарида Элчин нима қилмасин Асадбек унинг панжасини қанақа эканлигини эслаб қолган эди. Шу каби Сизнинг ҳам панжангизнинг қийшиқлиги бор. Негаки, сарҳушликдами билиб билмай ўзингиз туғилиб ўсган вилоятда ишлатиладиган шеваларни қўллаб юборгансиз.
Масалан Талант Александер ўзининг Тошкентлу экалусини айтиб бошқа бир изоҳда "мензамоқ" калимаси ишлатворган. Шуни ҳозир кўрувуза. 
"Бутунлай тамом бўлганлар" номли мақолангизнинг изоҳларидан бирида ўзингизни Тошкентда киндик қонингиз тўкилганини ва Тошкентлу эканлигингизни писанда қилиб ўтгансиз.
Талант Александеров 
06.12.2012 01:32
Қивотти-сивотти бу она шаҳрим Тошкентимни шеваси, ва бу сендақа хоинларга жавоб ёзишда жудаям қўл келади (ўзингни бир саводхон, маданияти, тилшунос қилиб кўрсатмай қўя қол, асл башаранг маълум)
(иқтибос тугади)
Исмат ака! Ўзингиз ҳам Тошкентда ўқиб юрганингизда билардингизким, бирорта ҳақиқий Тошкентлик тугул Қашқадарё вилоятига яқин ҳудудларда туғилиб ўсган студетлар ҳам "Менгзамоқ" ёки "шатак" калималари билмайдилар.
Агар Талант Александер чиндан ҳам Тошкентда туғилган бўлса, у ҳолда бошқа шеваларда гапиришни билмайдиган бир Тошкентлу қандай қилиб кўпчиликнинг тушига ҳам кирмайдиган Қашқадарё шевасига хос бўлган "менгзамоқ" калимасини қўллаган?
Талант Александеров: “Миллатни хақорат этганнинг ўзи хордир…” мақоласидаги изоҳ:
Талант Александеров 
26.11.2012 01:21
Э Тошакамисиз, ғиштмисиз), лекин тош хам бир прессга тушса сочилиб кетади, фикр деган прессга). Миллат учун унинг хоинларига айтилган хақ сўз хам, у учун бўлаётган курашнинг бир кўриниши, буни хамма кўриб турибди). Опани Нодирабегимга менгзабсиз, э қойилэ сиздай сопоставщикка, Нодирабегим гўзал ғазаллар битган, опа эса гўзал “баччабозлику, фоҳишабозлик” дейишдан бошлари чиқмайди). Шундай сўзлар сизнинг кўнглингизга ўтирган бўлса, сиздай Тош, аслида сочилиб кетувчи “қумлардан” хафа бўлиш йўқ…
(иқтибос тугади)
Фақатгина бу эмас. Сайтингизда "Кулол" номи билан изоҳ ёзувчи кимса ҳам айни ўзингиздир. Кулол ҳам айни калимани ишлатган.
Сайтингизда "Жаҳонгир Маматов: “Золимнинг малайи ҳам золимдир!” номли мақолани чиқаргандингиз. Кулолбой дарҳол изоҳни ёзган эдилар.
Мана ўша изоҳ:
Kulol 
30.11.2012 01:13
Калампир сиз бир еталама, дуне учун эркаклик шанини хам сотадиган нусхасиз. Ватанни билмаган онани хам билмайди. Сайтингизни бир тозалаб олинг дегандим президентни хайвонга менгзаган латифалар хали хам турибди эркак ундай булмайди беркиниб валакламанг. Мени хаттоларим узимга хам аен, сиздай куркок, хотинчалиш, ватангадони юзига карашни узи хаесизлик. Президентни мен оппок демайман лекин кимда айб йук калампир. Мен хам сиздай хориждаман лекин юртни юртбошини кораламайман . Мухаммад Солихни каранг шунчалар одоб билан мухолифлик килади президентни сиздай масхара килмайди. Устозингиз мани акам билан яхши таниш суранг (Грузия) эсласа айтар. Тилингизни тийиб аклингизни пешлаб олинг сайтни тозаланг ,,эркак,,
(иқтибос тугади)
Лекин Сиз бироз олдин сайтингизда чиқарган "сўзсиз суратлар"да пул ўлсин-а, пул ўлсин деган гапни айтганингизда мен виждон тўғрисида гапирган эдим. Шу вақтда "Кулол" ном билан изоҳ ёзган кимса мендан ўз президенти яъни Каримовдан кечирим сзрашим учун менга ултиматиум қўйганди. Мен бунга нисбатан ўз сайтимда "Каримовдан кечирим сўрайман, аммо нима дея?" номли мақола билан чиққан эдим. Афсуски ўша ерда ўзбекларнинг онасини ҳақорат қилган кимса ҳақидаги изоҳимни чиқармадингиз ва ҳозирда ўша мақолани ўз сайтингиздан олиб ташлашга улгургансиз.
Ўша мақолангизнинг турган жойи ва манзили ва ишламаслиги ҳақидаги расм мана шу ерда.

- Мамат айёрлик қилиб, “Ўзбекчилик нима…?” номли мақоласидаги Миллатни таҳқирлаганини асослаб бериши, нима учун Унинг устидан бундай туҳмат ёзганини тушунтириши ўрнига, у ўзининг сўнгги мақоласидаги гўёки “Камина” исмли “изоҳчининг” чиқишидан сўнггина, “Замондош” сайтининг гўёки талабига асосан, унга жавоб ва изоҳ тариқасида Хушевга тегиниб ўтибди.

- Аҳамият берилса, “Камина”нинг сўзлари билан Маматнинг сўзлари бир хил услубни эслатади, Мамат ўзи “Камина” номидан чиқиб, ўзининг мақола ёзишига гўёки шу “шахс” сабабчи бўлганлигини кўрсатмоқда. Бу хам бир эскирган услубдирки, эндиликда бундай “ўйинларни” кўпчилик тушунади, бу эса номардликнинг яна бир кўринишидир, қолаверса у бундай қабиҳ ишларини давом эттирганида услубни бошқачароқ қилиб ёзишни унутмаслиги керак, акс ҳолда ўзини ўзи фош этиб қўяверади.

- “Золимнинг малайи ҳам золимдир” номли мақоласида ўта айёрлик билан мавзуни айланиб ўтиб, одамларни чалғитиб шундай дейди: “…Каримов маддоҳларини ва малайларини ватанпарварлар дея улуғлаётган ҳамда умрини халқ йўлига тикканларни хоинлар деб айблаётган Исмат Хушевга бефарқ бўлишса…”.
- Жудаям қизиқ, капиталистларнинг услубига ўхшаш иблисона муттаҳамлик ишлатилган бу ерда – Мамат гўёки ўзини ватанпарвар қилиб кўрсатади, лекин илгариги мақоласида ўзбекчиликда одамлар Худониям сотворади деган, мана сизга “умрини халқ йўлига тиккан” бир муттаҳамнинг типик кўриниши.  Ҳатто нима деяётганиниям ўзи билмай қолибди, лекин мен унга ачинмайман, “нима эксанг шуни ўрасан” дейди Буюк халқимиз.
- Мен иқтисодчиман, шундан келиб чиқиб реал далилларга асосланаман ва шунга ўрганганман, акс ҳолда фикрларим Маматникига ўхшаш сафсатадан ўзгасига ярамай қолади.

* Иқтисодиётда таваккал ишлар ҳам ташкил этилади. Фақатгина юридик масалаларида таваккал қилинмайди. Иқтисодиётда эса текшириш чоғида фактлар муҳим рол ўйнайди. Текшириш деганда бир маънони тушунманг. Таваккал иш қилмоқчи бўлган ҳамкорингизнинг ҳолатини текшириш ва ҳоказолар ҳам киради. Бугун гуллаган иқтисодингиз эртага бўлмаслиги мумкин ёки аксинча. Иқтисодиётда бир ҳолат доим муқим бўлиб қолмайди Бугун бошқа ҳолат бўлса эртага бошқаси рост бўлади. Фақатгина юридик ҳолатда бу нарса 1000% зарур. Буу ерда айтганингиз сал ўхшамабди, ўғил бола!
- Мамат аниқ фактлар келтириш ўрнига, ўзининг эски услуби – одамларга туҳмат қилиш йўлига ўтибди.
* Савол сўралади. Талантбой Жаҳонгир Маматовни қачондан бери биладилар ва ҳозирга қадар қайси асарини ўқиб чиққан эканларки, унинг эски услубини ҳам билиб олибдилар...
- Аввалига у юртбошига туҳмат қилиб уни “бу халқни онасини…” деб сўккан қилиб кўрсатмоқчи бўлди, лекин унда агар виждон бўлса буни қанлай қилиб исботлай олади;
* Агар виждони қолган бўлса, Эркин Воҳидовдан сўраш керак бу гапларни. У киши ҳам чапак чалиб турганлардан.
- шахсан мен юрт раҳбарини ўз халқини сўкишига асло ишонмайман, чунки бошқарув тизгини қўлида бўлган раҳбар, ожизларча халқни сўкиши бу ақлга сиғмайдиган ҳол; бу сўкишларга Хушев хам чапак чалган дейиши, ёлғонни ямламай ютиб юборишидир, кўрайлик қани буниям исботласинчи.
* Кучли халқни отиб, унинг кўнглини синдириб, кейин улардан мардикор ва қулларни мажбуран пайдо қилган бу "юртнинг отаси" халқни агар сўкмаган бўлсада бу ишлари билан нима қилмоқда?! Сўккандан баттар қилмоқда эмасми? Агар у сўккан бўлса-ю, буни билиб билмасликка олган кишилар халқ тилида чапак чалганлар дейилишини мақола ёзаётган киши билмасканми? Агарда янада тушунарли қилиб айтсак, чапак аслида нега чалинади, шуни англаб олиш керак. Чапак гапни маъқуллаш деганидир. Демак қаршилик қўрсатилмагани ҳам сукут аломати ризо дегандек чапак чалишнинг худди ўзи бўлиб чиқади.
- Ҳатто пайғамбарлар ҳам ўз қавмидан жабр чекканларида уларниарғамаганлар, балки Оллоҳдан уларга мағфират сўраганлар.
*Диктатура йўлига тўғаноқ бўлганларнинг ҳаммаси "ватан хоини"га айлантирилганлар. Тарих бунга гувоҳ. Маматов давримизнинг диктатураси томонидан шундай "мукофот" олган ва зимдан ўлимга ҳукм қилинганлардан биридир. Тарих бир такрорланди холос! Олдин Қодирий, Фитрат, Чўлпон ва бошқа миллат ўғлонлари ҳам ўз ватанларининг хоин ва душманларига айлантирилишганди. Мана барчасининг номи улуғланди. Лекин анча вақтлар ўтиб кейин.
- Агар гапларим ёлғон бўлса, ана қўлидан келса мени судга берсин, мен жавоб берайин, лекин бу кимсада ўз ғурурини химоя қилиш деган тушунчани ўзи йўқ.
* Ит ҳурар карвон ўтар деган гаплар ҳам бор. Жаҳонгир Маматов ўз ишини йиғиштириб қўйиб номи ва умуман бирор бир нарсаси аниқ бўлмаган бир нусхани судга беришга ва унинг ортидан югуриб юришга вақти бўлмаса керак. Майда гаплар майда одамларга тегишли бўлади. Ўзингизни ўзингиз алдаб юраверинг. Ниятингизга етиб сизни таниган бирор киши судга бериб қолар. 
- Охирги мақоласида сўз ўйинини қилар, ўзбек халқ мақолларидан келтирар экан, ўзича у лирик бир асар яратгандай таасурот қолдиради инсонда, лекин ҳақиқат, айтганимдай, аниқ фактларга таянади ва у бундай “гўзал сўзлар” келтириши ўрнига, аниқ фактларни келтирса, мақсадга мувофиқ бўлган бўлар эди.
* Сиздан ўтадигани йўқ Исмат ака!!!
- Ўзбек халқ мақолларини эса профессор Тўра Мирзаев тузувчиси бўлган китобдан ҳам ўқиб олаверамиз.
* (шу китобдан ТА учун махсус бир мақолларни ўзингиз бир келтириб юборинг, илтимос)
- Энди у очиқчасига менга ва Исмат Хушевга туҳмат қилишга ўтиб, қутургандай ташланади. Гўёки мен Исмат Хушевман, Исмат Хушев эса мен эмишман, яъни икалламиз бир одам эканмиз.
* Сизларни ким бир одам деяпти? Сизлар бир ....... ку.
- Мен кўп гапирдим, ҳатто чарчадим, шахсим атрофида гапиравериб, “бу мен Тошкентлик Талант Александеровман” деб, 2007 йилдан бери шу тахаллусни олганман, чунки бу менинг хуқуқим.
* Холдор Вулқон ҳам шу тахаллусни ишлатганини билмасангиз керак.
Сизнинг фикрингизча Талант Алекесандр тахаллусини ягона ўзингиз патентлашга улгургансиз. Холдор Вулқон жуда кўп вақтдан бери сизнинг номингизни сотиб юрибди. Уни дарҳол судга берворинг.
- Менга “Сен Холдор Вулқонсан” дейишди, энди “Исмат Хушевсан” дейишмоқда, ростини айтсам мен бундан жудаям хурсанд бўламан, чунки Ўзбекнинг ватанпарварлари, ватанпарвар бўлгандаям зиёлилари – буюк Вулқонига ва ё Хушеви шахсларига тенглаштирилишим бу мен учун шарафдир.
* Тўғри айтасиз! Аммо, инсон бўлиб яшаш қанчалар бахт!
- Лекин шу билан бирга вақти келиб, кимдир мени “Талант Александеров – бу Юсуф Расул ёки Саиджаҳон Равоний ё бўлмасам Номоз Нормўмин…” деса хайрон ҳам бўлмайман.
* Қўйсангизчи, улар иштон кийишмаса керак. Қўлингиздаги иштон жуда эскириб, кийиб бўлмайдиган ҳолга ҳам келгандир.
- Хўш, Мамат мени уни сайтига “бўралаб” ёзганларимни эл. манзили, IP-си қаердан келаётганлигини билмас эканми ёки шотирлари буни унга етказмас эканми?
Ахир у компьютер технологиялари ривожланган даврда яшаятганлигини, ким қаердан ёзишма олиб бораётганлигини ўртага чиқарилиши имкониятига эга эканлигини писанда қилган эди-ку.
Бундан ташқари Технология ривожланган асрда яшаётган, барча ёзув-чизувларни юзага чиқаришга “қодир” бу шахс блеф қилиб, одамга пўписа хам қилиб қўяди, аммо хеч нарсани юзага чиқаролмайди.
Қани мард бўлса шу интернет ёзишмаларини, Хушевни хоинлигини исботловчи эл. ёзишмаларни, ҳужжатларни юзага чиқарсин.
* Сизнинг дардингиз ортиқчалик қилади. Шундоқ ҳам панжа масаласида ўзингизни ошкор қилиб бўлгансиз. IP га осилиб щтирманг энди...
- Мамат “лўттибоз”ликка урғу бериб, уни таърифлар экан, ўзи хам билмаган ҳолда айнан шундай эканлигини тан олади, зеро халқимиз азал азалдан “қўғирчоқ ўйин” томошаларини хўп мароқ билан тамоша қилган, “Ўтган кунлар” фильмидаги Бахтиёр Ихтиёров ижро этган қўғирчоқ ўйнатувчи роли кўпчиликни эсидан чиқмаган бўлса керак.
Демоқчиманки, қўғирчоқ ўйнатувчи хам халқ наздида ўзи хам масхарабоз саналаверади, Мамат эса ўз саъвияси паст, ўзини қалампиру, бало бадтар деб атаган “қўғирочоқ” манқуртларини пул эвазига усталик билан ўйнатмоқда, тўғри-да, манқуртда ўз Миллати учун ғурур қаерданам бўлсин;
*Олдига келганни емоқ ҳайвоннинг иши,
Оғзига келганни демоқ нодоннинг иши.
Бу сўзлар бекорга айтилмаган. Ажойиб гаплар.
Муаллиф (ТА) айнан шу фильмда нега халқ орасида қўғирчоқлар орқали аҳволни ва ҳақиқатни намоён этаётган масхарабозларнинг ниятларини тушунмаган бўлса?! Унда халқ нега хон ва унинг қайноғасининг устидан кулишди ва миршаблар келганида дарҳол ўша қўғирчоқ ўйнатувчиларини ўз орасига яшириб қўйди. Чунки, улар халқнинг айтмоқчи бўлганини айтиб кўрсатмоқда эдилар. Агар саройнинг масхарабозлари бўлсалар эди шундай қила олармидилар? Йўқ, албатта. Улар доим ҳукмдорини мақташ ва ўзини ўзи кулгули ҳолатга солишга мажбур холос. Мана шундайларнинг устидан халқ кулади. Уларнинг айтган ва кўрсатганларига эмас. 
Савия масаласига келганда бошқалар ўзи ҳақида гапирар балки.
Менинг савиям оллоҳга аён.
Кам бўлса, бу айб эмас.
Билмаслик айб эмас, ўрганмаслик айбдир.
Молиявий қўллаб қувватлаш масаласига келсак, мен бир тийин ҳам Маматовдан олган эмасман ва унинг бирор бир ишини пул ҳисобига битирган ҳам эмасман. Аниқроқ айтадиган бўлсак бирорта ишини битирган ва бирор бир иш масаласида ўртамизда гап ҳам бўлмаган. Зеро у менинг бирор бир кўмагимга муҳтож эмас. Барчасини ўзи ҳал қила олади. Бундан кейин ҳам оллоҳ ёрдамчиси бўлсин. Мен эса унинг кўплаб муҳлисларидан бириман. Шогирд деб эътибор берган экан бу эътиборни оқлашга ҳаракат қиламан.
Манқуртлик масаласини айтаётиб Каримовга маддоҳлик қилинглар каби гапирмоқчимисиз?
На Каримовга ва на Маматовга манқуртлик қилмадим. Бошқаларнинг ҳам жавоби шундай бўлишига ишонаман.
Агар мен манқурт каби Маматовга тилёғламалик қилиб ундан мафаат кутаётганлигимни сезиб қолганда у билан ҳозирга қадар дўстона кайфиятда бўлмаган бўлардик. У демократ, шу жумладан мен ҳам.
- бугун кўзим тушиб қолди Маматнинг битта манқурти “Худо ердаги оадмлардан хафа бўлибди” қабилида чиқиш қилибди, ўлларинг бу кунларингдан.
* Ит акилласа ва безор қилса деган гапим бор эдику...
- Фақат Мамат масхарабозликнинг ола-қуроқ, атлассифат либосини АҚШ байроғини эслатадиган ола-қуроқ байроққа алиштириб олган холос;
бундан маъно ўзгармайди-масхарабоз барча ерда хам масхарабозлигича қолади.
* Жуда топиб гапирибсиз Исмат ака! Шу масалада мен ҳам бир нарса ёзганман. Линкка чертинг.
http://dunyoovozi.blogspot.ru/2012/12/blog-post_3292.html
- (Айримлар мени хақоратга кўп ўрин бераётганимни писанда қилишади, яна қайтараман: Миллатни хақорат этган одам билан ўзгача услубда гаплашиб бўлмайди, боз устига у тухматчи бўлса;
буни ўзини Тош, Комил, Кодир, Дада ва яна аллақанча бало бадтар деб атаётганлар билиб қўйишларини ва менга бир хил саволни беравермасликларини сўрардим, барибир ўзларига яраша жавобини олаверадилар, ундан кўра Маматнинг “Ўзбекчилик нима?” номли “бестселлерини” яна бир бор синчковлик билан таҳлил этиб кўриснлар) .
* Э..., йўқ Исмат ака! Сиз ҳеч қачон сўкинмайсиз...
Бунга ўзингиз ҳам ишонасизми?
Изоҳларнинг бирида сиз билан одобли тарзда гапирганларга жуда қўпол тарзда жавоб бергансиз.
Мана қаранг:
Талант Александеров: Масхарабозлар! Сиёсий саҳна цирк майдони эмас…
Талант Александеров 
29.11.2012 15:36
Уят-э, отангни (яъни мени) миллатини билмасанг-а?!(
(иқтибос тугади)
Ҳалиҳам бировга отангман деганингизда сенинг .... демабди.
Қолган ҳақоратли ва кўнгилни оғритадиган гапларингизни айтиб ўтирмай. Балки кайф устида айтиб юборгандирсиз.
Айтадиларку, "Қоч маст келяпти" дея.
- Гапларимни асослашга ўтаман: Мамат гўёки, Хушевни МХХнинг агенти дея таъкидлайди, лекин бунда ҳеч қанақа исботу далилни келтира олмайди.
* СНБнинг акасими ёки укасими буни фарқи йўқ! Ўзбекистонда ҳар учта кишидан бири "қулоққа" айлантирилган. Хафа бўлманг бунақа гапларга.
- Унинг рўкач қилаётган – “Иноятовни мақтаб ёзаяпти, АҚШдаги элчи билан суратга тушди…” каби гаплари эса ҳеч-да даъвосига исбот бўла олмайди, зеро Исмат Хушев шунча йиллик муҳожиротдаги хаётида биронта инсонни сотмаган, уни “подставка” қилмаган, аксинча кўпчиликка ҳоҳ маънавий бўлсин, ҳоҳ моддий, ўз ёрдамини аямаган.
* Тўғри айтасиз Исмат ака! Кўпчиликка Ўзбекистонга қайтиб бора олиши учун "ГАРАНТ" бўляпсиз. Ҳа энди пули куйса куйибдида. Бегона қилмасин улар.
- Қолаверса ўз китобида “идора” уни Мирсаидовнинг уйига бориб, у билан бўлган суҳбатни диктофонга ёзиб олишга мажбурлаганида у бу ифлосликни қилмаганини ва бундан Мирсаидовни огоҳ этганлигини эслатиб ўтган.
*  Қачон бу мардликни қилишга улгура қолибди, бу азамат Хушев? Керакли ташкилот ва идораларнинг топшириғи билан бир неча ёмон ишларни қилганман ва бундан ҳозирга қадар уяламан деган жонли овози бор эди чамамда. Ёки бу ҳам монтажми? Идора кимга тегишли экан? Агарда Каримовга тегишли бўлса у ҳолда бу топшириқни бажариш учун жонини фидо ҳам қилиб юборардику. Демак, бу ерда Мирсаидовни огоҳлантиргани ёлғон ёки бирорта ўйин. Агар ростдан ҳам Мирсаидовни огоҳлантирган бўлса у ҳолда топшириқ берган ташкилот Мирсаидовнинг олдида чепуха бўлган. Балки Исмат аканинг Мирсаидов олдида унитиб бўлмайдиган бирор қарзи бўлган (бу ерда моддий пул маблағи бўлмаслиги ҳам мумкн) 
- У ўзининг китобида Иноятовга содиқман деб кўрсатмаган, балки унинг портретига, характерига таърифлар берган ва унинг ёрдамидан қамоқдан чиқишида баҳраманд бўлганлигини эътироф этган, бу беллитристикада ишлатиладиган оддий ҳолатку.
* Бир вақтлар Иноятовнинг иши чигаллашганда айнан Исмат Хушев Каримовга йўллаган хатида "тизгин қўлингиздами?" ёки шунга ўхшаш мақола билан чиққанди. Демак, Хушев ҳар бир сўзида ўзбекларнинг қонини сўрган Иноятовнинг "ажойиб"лигини Каримовга яна бир бор эслатиб ўтишга ҳаракат қилганди. Ўз сайтида шундай мақола бор, агар уни ўчириб ташламаган бўлса. Агар қамоқдан чиқаётганда бегуноҳ ўтирганларнинг дардларини ҳам ичкарида қолдириб келибдида. Иноятов унга яхшилик қилиб қамоқдан чиқишига ёрдам берган экан, унда Хушев яхшилик кўрганман дея қамоқдаги ҳақиқатларни умуман очмайди шекилли. Журналист яхшилик кўрганман деб жим турса у ҳолда Хушев газета очиб нима қилади? Бу "ўзим бўлай" деганидир.
- Нима учун орадан йиллар вақт ўтиб, Мамат Хушевни “жосуслигини” эндигина “эслаб” қолди, Маматдай “ватанпарварларнинг” иши эмасмиди жосусларни ўз вақтида фош этиш ёки у ўғри мушукка ўхшаб пайт пойлаганмиди; мана яна бир мантиққа зид тухматчилик.
* Исмат Хушев жосус бўлмаслиги мумкин. Яхши, ажойиб улфат киши. Лекин айни дамда ҳукуматпараст ва айнан уни ҳукумат жосусликка таклиф қилса жооон деб ҳаракатини қиларди. Бунга шубҳа йўқ! Демак, унда шу нарсага ҳоҳиш бўлган ҳозир ҳам бор ва кейин ҳам бўлади. У манфаатлар эшигидан кириб чиқади. Бунга кўникиб кетганлигидан эътибордан четда қолмаслик учун Хушев омманинг кўз ўнгида бўлишга ҳаракат қилиб қолганида "очилиб" қолганининг натижасидир. 
- Ҳаммасидан ташқари Хушев ўзининг сайтида минглаб, мухожиротдаги бўлсин, Ватандаги бўлсин ўзбекларни бирлаштира олди (Маматга тегишли ёки унга хайриҳоҳ сайтлар эса 100 таям одам йиға олмайди),
* Бу масалага бир томондан қаралганда шундай.
Тўғри, у меҳнат қилди. Омадини берсин. Бирламчи барчанинг мақолаларини босиб ташлади ва улар орасида дебатни кучайтирди. Дебатда ҳам иғвонинг уясини яратди яъни бир икки оғайниси билан ўзлари 5 ёки 10 кишининг номидан изоҳлар ёзиб ташладилар. Бу ўз ўрнда ўқувчиларн сайтдаги ғийбатларга қизиқиб қолишларига олиб келди. Бу ҳақиқатда ажойиб бўлган. Аммо кейин нима бўлди, бунга ҳам эътибор бериш керак. Олдин айтганимдек, даракчи газетасининг миллионлаб муҳлислари бор аммо унда шов шувлар жуда кўп ва айнан шундай нарсалар кишиларни ўзига жалб қилади. Исмат аканинг интернет газетасида ўқувчиларининг сонини ошишига ушбу сайтдаги изоҳларнинг сон жиҳатидан панелда кўпроқ қўйилгани сабаб бўлган. Сайтга кирганларнинг кўпчилиги фақатгина биринчи ўринда изоҳларни ўқиб кўришга ҳаракат қилган. Мақоланинг асли ўзи уларни деярли қизиқтирмаганди. Бу бир ўйин бўлган. Аниқроғи ўзаро ЧАТ дейилса тўғри бўлади. Чатларда неча неча фикрлар ўзаро алмашинилади. 
Мисол тариқасида "Пул ўлсин-а, пул ўлсин" сўзсиз суратни айтиш мумкин. Ўшанда шу расмнинг остига пулга тегишли бир жумла ёзгандим. Умрим давомида мен билан бирор марта баҳсга кирмаган "Кулол" номли киши мен билан олишиб кетса денг. Бунинг устига Каримов менинг президентим ундан кечирим сўра дея ултиматиум ҳам қўйганди. Лекин айнан пул масаласини ифодалайдиган расмга нисбатан ҳеч қандай фикр билдирмади. Бу нима, аҳмоқликми???
- энди мулоҳаза қилинса, самимий, ақлли, фикрлаши теран, бировга хоинлик қила олмайдиган одамнигина атрофида халқ бирлашиши мумкин у ёки бу кўринишда, шуни ўзиёқ инсонийлик ҳислатларига садоқатли эканлигини кўрсатади бу одамни.
* Исмат ака! Ким ўзини мақтайди?
-Буюк бобомиз Амир Темур айтганларидек: “Куч адолатдадир”, адолатли инсоннинггина теварагида одамлар жипслашишлари мумкин ва адолатли одамгина чинакам кучли одам бўлиши мумкин, қайсики Маматни бўҳтонларидан келиб чиқиб, уни асло ундайлар сирасига киритиб бўлмайди.
* Сиз ва отангиз Амир Темурга жуда қизиқасизлар. Мана шу ерда ҳам Талант номидан гапирганингиз бироз чалкашиб кетиб ўзингизнинг фикрингизга боғлаб юборибсиз. Биламиз сайтингизда Амир Темурнинг расми бор. Отангиз эса иккинчи Амир Темур.
- Исмат Хушевнинг бир-бири билан ҳорижда муроса қила олмай қолган ўзбекларни қовуштиришига хам мен кўп бора у ёқлардаги одамлар билан олиб борган ёзишмаларимдан гувох бўлганман.
* Олиб қочибсизда Исмат ака! Сал қолдику, бошқаларни бир бировига қарши қайраб уларни юз кўрма ҳолига келтирганингизга! Қанақа қовуштиришдан гапиряпсиз? Қовуштирадиган одам газетасида бошқаларнинг нафсониятига тегадиган нарсаларни чиқарадими?
- Мамат Хушевнинг БМТни алдаб сиёсий қочқинлик мартабасини олганлигини иддао қилар экан, бу обрўли ташкилотни ҳам ўзига ўхшаган масхарабоз деб билади чоғи, нима улар шунчалик ахмоқ эканми, уларнинг разведкаси ким хоину, ким “қулоқ” эканлигини билмас эканми, ўз давлатига “ишлайдиган” одамга қочқин мақомини берарканми?
* Менга фарқи йўқ, Исмат ака! Қандай олгансиз ёки бошқаси. Қизиғи шуки ҳозирда қандай яшаб биляпсиз, мана шуниси қизиқ.Ҳозир қандай яшаяпсиз братан?
- Туҳматида бардавом Мамат эндиликда Хушевни текинтомоқ, Канада халқининг боқимандаси деб атайди, хақиқатдан олиб қараса шундаймикин, буни гапирган одам гапини исботлаши керакмасмикин?
Мени билишимча Исмат Хушев Канадада ижод, жамоат соҳасида фаолият юргизиши билан бир қаторда тадбиркорлик билан хам шуғулланади (ресторани бор дейишади), қолаверса шунча ўзбек халқига қимматли бўлган, уни кўкларга кўтарадиган бадиий, илмий ва биографик асарлар яратаётган ва шундай ўз асарларни чоп этишда бошқа ижодкорларга ҳам ўз сайтида кенг йўл очиб қўйган ижодкорни ва ватанпарварни текинхўр деб аташ мумкинми?
* Ростми ёки ёлғон ҳозирда қарзга олинган ресторанда улфатчиликни қуюқ қилиб, растарата бўлган ва бу ишга пул тиккан бир аёл сиздан берган қарзини ололмаяпти деган узунқулоқ гаплар юрибди. Айтишадику, "шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди" дея.
- Гапимни асослаш асносида энди масаланинг иқтисодий томонига ўтсак: “Дунё ўзбеклари” сайтига бугунги кунда 2000дан зиёд ўқувчи киради, фараз қилинг, уларнинг ҳар бири бу учун 10 цент сарфлайди, сайтдаги рекламадан хам маблағ тушади; кунига қанча маблағ йиғилади, қани бир каллангизни ишлатиб ҳисоблаб кўрингларчи?
Ана сизларга “Канада халқини пули эвазига кун кўраётган… Исмат Хушев”…
* Агар сиз Талант Алекс бўлсангиз буни қайдан биласиз? Балки, сизга Хушев айтганми ёки сиз Хушевга пул топиш масаласида маслаҳат берганмисиз?
Демак, дунё ўзбекларини атрофига йиғмоқчи бўлган газета-сайтни очишдан мақсад пул топиш бўлганми, аслида?
- Маматнинг ўзи балки текинхўрдир, чунки халқ манфаати учун жўяли бирон иш қилгани йўқ. У ҳалиям қанча бурун президентга айтган ўша машхур сўзларидан эйфория ҳолатига тушиб юрибди (адолат хаққи тан олиш керак, буни унча мунча одам айтолмайди),
лекин сўнгги пайтларда у миллат манфаати учун ҳеч қандай амалий иш қилгани йўқ, асарларини эса ҳеч ким ўқимайди, зерикарли.
* Зерикарли ҳаётимизни қувончли қилиб ёзмайдику. Замонамизнинг қийинчиликлари ва аҳмоқликларини фактлар билан ифодалаган. Сиз эса "Фалоннинг эркаси" номли жонажон асарингизда фақат яхши ҳаётдан лоф ургансиз. Камчиликларни деярли ёзмай кетгансиз. 
- АҚШ каби капитализм, империализм ва буржуазия хукмрон давлатда яшаб ўзи хам беихтиёр буржуйга айланиб қолганини ҳис этмаяпти, Маркс бўйича таъриф берсак: “Капиталист даромад олиш учун барча жиноятларни амалга оширишдан тоймайди”, Мамат хам худди капиталист сингари, ўз Миллатига, Халқига туҳмат қилиб, унга хоинлик қилиб, баъзи ахмоқона чиқишлар қилиб ўзига “очко” олишга хўб уринди, аммо бундан натижа чиқмади, аксинча ўзини ўзи шарманда қилди ва охир оқибат сиёсат уммонига ғарқ бўлди, чунки у ўзига кўп ишониб юборганидан, Миллатни хақорат этишгача борди.
* Қойил братан! Капитални ўқиган экансизда-а??? Ўзингиз пул учун Ўзбекистонда ишларни битириш учун Каримовнинг сиз билан тушган расмини кўз кўз қилиб ишингизни битираётган кишиларнинг башарасига тутгансиз. Олий ўқув юртларига талаба киритишда Абдулла оғангизга худо тепамда турибди ҳеч ҳам ёрдам бермаганман дея оласизми?
- Эндиликда Маматни бемалол Миллатга қилган хақорати учун маҳкамага тортиш мумкин, лекин у учун Оллоҳ ва Миллат махкамаси энг аянчлиси бўлиб қолаверади.
* Ҳукм чиқаришга сал шошибсизда, олий ҳукмдор... (бу гапни мақолангизнинг сўнгида ёзсангиз хулоса бўларди)
- Туҳматчи Мамат АҚШ элчиси билан тушган сурати учун Хушевга сотқинсан дегандай киноя қилибди, бу хам бир масхарабознинг иддаосидир.
Элчи билан суратга тушиш хар кимга хам насиб этавермайди, Элчи ўз миллатини ерга урадиган эмас, балки уни кўтарадиган одамлар билан учрашади, бу мартаба ҳар кимга ҳам берилавермайди.
* Тўғри айтасиз Исмат ака! Элчи ўз сайтида отахонни мақтаб турган киши билан расмга тушадида. Ундан нима кетди?! Агар ўз сайтингизда отани бир танқид қилганингизда элчихонанинг эшигига яқин йўлатмаган бўлишарди.
- Дипломатиядан умуман хабари йўқ Мамат, элчи билан учрашишга ва унга нималарнидир деб айтишга хаққи бормикин, негаки у энди бошқа, бегона юртнинг хасми, унинг дўмбирасига ўйновчи масхарабоз-раққос.
Қолаверса, у балки нохақ қамалганларни озод қил дейиш билан уларнинг тақдирига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бундай ишларни обрўли, халқаро мурувватпарвар, инсон хуқуқларини химоя этувчи ташкилотлар амалга оширишининг мақсадга мувофиқлигини амалиёт ва тарих исботлаб турибди.
* Исмат ака! ўзингиз ҳам биласизки, зиндондан бир кишини олиб чиқиш учун бутун дунёни йиғсалар ҳам отанинг айтгани бўладику...
Билиб билмасликка оласиз-а, братан. Зиндондаги сиёсий маҳбусларга шундоқ ҳам йил тугаб озодликка чиқадиган бўлса яна бир икки йил қўшиб берилмоқдаку. Шундоқ ҳам уларнинг аҳволи ёмон.
- Хушевнинг диссидентлар бўйича маълумот бериб туриши хам бир пуч даъводир, элчиликда маълумот тўплаш бўйича махсус котиб ёки атташе бўлади, уларнинг разведкаси жудаям кучли ишлайди, уларга шуни ўзи етарлидир.
Маматга ўхшаб бошқа давлат элчилари билан суратга тушувчилар эса, уларга ўз миллатларини, менталитетини устидан шикоят қилиб, яна ва яна хоинга айланиб қолаверадилар, зеро бу билан улар Буюк Миллатимизнинг обрўсини халқаро саҳнада туширишга бош-қош бўладилар.
* Бироз олдин айтган гапингизга терс гапирмоқдасиз. Агар ватаннинг маддоҳ элчилари қўрқувда бўлишса улар билан нима ҳам қила олиш мумкин?
- Бизларга қилинаётган туҳматлар бу хеч гап эмас, бундан фақатгина бизнинг кўнглимиз ранжиши мумкин, лекин Миллатга ва Халққа хақорат ёғдириб, уни энг мунофиқ халқ даражасига олиб чиқишни ўзича жазм этган бу “шоввоз”нинг ва унинг “мардикорларини” кирдикорлари мендек оддий ўзбекни тахқирлади ва бунга қарши мен ўз сўзимни айтдим, ва иншаАллоҳ соғ бўлсам, бундан кейин хам айтаман.
Исмат Хушев эса оғир босиқ одам, ўзининг мураккаб ҳаёти давомида бундай “масхарабозларни” кўпини кўрган ва кўриб келмоқда, у ҳатто бундайларга жавоб ёзишни хам эп кўрмайди, ўз назарини, вақтини Миллатга фойда келтирувчи ишларга йўналтиради, у билан мени фарқим шунда бўлса керак.
* Бу гапларни Исмат ака айтмоқдаларми ёки Талант Алексей, ёхуд Кулолбой?
- Шунинг учун навбатдаги “шапалоқни” Маматнинг дўмбоққина юзларига бериб қўйдим, мен “тепки” беришга хам қувватим етади, лекин шу даражадаги азоб хам Маматга етиб ортади, чунки у саъвияси жудаям паст, эндиликда нўноқ бир кимсадирки, уни ҳозирги ҳолати мени сўзларимни тушуниш даражасида эмас.
* Дрррр!!! Ишш!! Теронғич экансизда. Сизнинг зарбангизга туя ҳам чидамай йиқилиб ўлиб қолади. Бўҳтонлар билан кишининг ғашига тегишингизни айтмаганда "зўр"сиз.
- Мамат Хушев хусусида ёлғонини йўналтирганча, у билан яхши алоқада бўлганларни хам ундан юз ўгиртириш мақсадида асоссиз гаплари билан чалғитмоқчи бўлади; Исмат билан илиқ муносабатда бўлаётганлар ундан бирон жабр чекканларига ёки МХХнинг агентига айланганига исботни эса у табиийки, келтиролмайди.
*Барчани кафтимга босаман дердими отангиз? Сиз ҳам бағрингизга босиб янчиб ташланг.
- Энди фикримизни Маматнинг чиркин, номардларча жамият фикрини чалғитишга қаратилган саъй-харакатларига қаратамиз.
Бу миллат хоини ўзининг амбициясини қондириш учун бугун одамларни Хушевга қарши “жангга отлантирмоқда”.
* Бу гап ёлғон! Жаҳонгир Муҳаммад айнан мен ёзган Юлдузлар ва булутлар (5) мақоласидаги Исмат Хушевнинг камчиликлари кўрсатиб ўтилган мақолани ўчириб ташлашга ундаганди.Бунга Оллоҳ гувоҳ. 
Агар ундан бошқа киши бўлганда эди, бу мақоладаги ёзувларга яна бирор нарса қўшиб ёзишга ундаган бўларди. Лекин Жаҳонгир Муҳаммад ҳаттоки менга бирор марта Хушевга қарши бирор нарсалар ёзиб қўй деган гап қилмаган. 
- Ўзи қуруқ туҳматига жавоб бериши ўрнига, ўз сўзларини далилу- исботлар билан асослаб бериши ўрнига, уйдирма мақолаларини, айниқса охиргисини аксари қисмини мақол-у ибораларга тўлдириб ташлаган, аниқ далил эса йўқ.
Эндиликда худди туяқушдай бошини қум остига тиқиб олиб, бошқаларни Хушевга қарши гиж-гижламоқдаки, бу жудаям жирканч одамнинг ишидир.
Янада Мамат ўз мафкурасига яқин бўлган “Замондош” сайтида мавзу бўйича тегишли мақолаларга яна ўзига хайрихох бўлган нусхаларга “изоҳлар” ёздиришни йўлга қўйди.
Бунда ўзига хос бўлган услубда, яъни туҳматчиликдан кенг фойдаланади.
* Маматов агар шундай қилиш керак дея ҳаракат қилганида лоақал битта киши сони учун менга ҳам айтардими деб ўйлайман. Аммо Оллоҳ кўриб турибдики бунақа гапни эшитмадим. Лекин Исмат аканинг бир икки оғайниси билан ўз сайтида дебатни кучайтириш мақсадида 5-6 изоҳларни ўзларидан ёзиб ташлаганлар. Юқорида буни исботлаб сизни нималаргадир "менгзаб" бўлдик.

Комментариев нет:

Отправить комментарий