Меню

суббота, 29 декабря 2012 г.

Жаҳонгир Муҳаммадга саволлардан....

Саволга жавоб

Posted on  by JM
Халқ бошқарув баҳам кўрилишини билсагина қўллайди
savollar
САВОЛ: Ислом Каримов ақлли бўлгани учун бугунгача президентликни ушлаб турибди, агар унинг ўрнига бошқа одам бўлганда қачонлардир қулаб кетарди, дейишади. Шунга муносабатингиз?(Олим).
ЖАВОБ: Ислом Каримовни аҳмоқ эди дея олмайман. Уни айёр-ақлли дейиш мумкин. Қалбида демократия учқуни бўлмаган ақлли одам.
Демократия халқ бошқаруви эканлигини урғуласак, Ислом Каримов якка бошқарувчилар тоифасига кирадиган шахслардан. Бундайлар ҳар доим кўпчиликни ташкил қилган ва ҳозир ҳам шундай.

Ислом Каримов мансабга келганда яккаҳокимлик учун қурилган бошқарув мавжуд эди. Бу бошқарувни ўзгартириш учун метин ирода ва буюк жасорат талаб қилинарди. Чунки аниқ натижа бўлмаслиги ва тахтдан учиб кетиш эҳтимоли ҳам бор эди.
Каримовни шахсан таниганим учун ундаги “қобилият” билан тез орада қулаб кетади, деб ўйлардим. Хато ўйлаганман. Каримов шахси ҳақидагина ўйлаб, бошқарув “машинаси”ни назардан четда қолдирганман.
Бу “машина”ни бошқариш учун минг йиллар олдин қоидалар битилган. Жумладан, Аристотел диктаторлик қоидасини шундай ифодалаган деб айтишади:
1.Қобилиятли одамларни узоқлаштир.
2.Одамларнинг тўпланиб жамо бўлишларига йўл берма.

3.Ҳар жойда жосусларинг бўлсин.
4.Келажакда яхши ҳаёт бўлиши ҳақида ваъда бер.
5.Одамларни нима биландир овора қилиб тур.
6.Ички ва ташқи душман пайдо бўлмасдан олдин уни ўзинг ярат, ўзингники бўлади.

Каримов жону дили билан шуни амалга оширди. Бошқача йўл тутишга ожизлик, қўрқоқлик қилди.
“Машина” ўша-ўша.
Энди у ёши туфайли бу машинадан қулаб тушса, унинг ўрнига чиқадиган одам халқ бошқарувини истамайдиган бўлса, у ҳам мойловчи бўлади, холос.
Халқ бошқарувини исташ учун инсон жуда катта жасорат, матонат ва ўзига ишонч, яккаҳокимликни рад эта оладиган иқтидор соҳиби бўлиши керак. Жамиятимизда бунақа одам борми? Ўзингизни ўша “машина”га минди, деб фараз қилинг. Рулни халққа бериб қўясизми ёки ўзингиз бошқариб, атрофдагиларнинг “гаҳ” десангиз оёғингизга бош қўйишларини танлайсизми? Тасаввур этиб кўринг.
Бу “машина” аҳмоқни ақлли, ақллини аҳмоқ, ожизни кучли, кучлини ожиз, номардни мард, мардни номард қилиб кўрсатадиган “машина”дир. Уни бузиш ёки бошқа йўлга солиш учун кишига бу “машина”нинг ички “дунёси”ни билган уста бўлиш камлик қилади, ёнида қудратли халқ туриши керак. Халқ эса бошқарувни баҳам кўришини билсагина унинг ёнида туради.
ЖМ.


Комментариев нет:

Отправить комментарий