Меню

суббота, 15 декабря 2012 г.

Танишинг: Қозоғистонлик ёш шоир- Дилмурод


Умр ўтар, ёш кетар,
Шошмасдан сувлар оқар,
Севгимизни қидирсак,
Йўлимиз тоғлар ошар.

***
Бунча бешавқат бўлмаса дунё,
Сени мендан айирди йироқ,
жоним сени кеч топган эдим.
Севгимни ҳам кўп кўрди фироқ

***
Ёлғиз сенга кўнгил қўйдим,
Хаёлимдан адашиб қолдим,
Кўнглингда не борлигин билмай,
мен ошиқ сени севиб қолдим.
Кўзларинга қараб термулиб,
Жоним сенга боғлааниб қолдим.



***
Ошиқ бўлдим гўзалим сенга,
Маҳлиё бўлиб қолдим кўзинга,
Ҳеч кимса ҳалақит бермаса бизга,
Лабларингдан олсамдим бўса.

***
Сени жуда соғиндим жонажон бугун,
Меҳрибон ёримдир мисоли бир тун,
Оқ либосда гўзал малакдек,
Ўзга қалбга бўлдинг сен тугун,
Бугун сени узатдик,
Ўзга уйга кузатдик.

***
Қандай сени унутай, хаёлим сенда,
Кўз одимдан кетмайсан, қалбим азобда,
Кечалари ухлолмасдан қийналар юрак,
Жоним унутолмайман, сен менга керак.

***
Шўрлик сирларим билгим келади,
Ўша Навоийдек бўлгим келади,
Шеърларимни бутун дунёга ёйиб,
Қаламим сингунча шоирлик қилгим келади.

***

Комментариев нет:

Отправить комментарий