Меню

вторник, 25 декабря 2012 г.

Об ҳаво

Ўзбекистонга яна совуқ келяпти
Бу йилги декабрь ҳароратнинг кескин ўзгариши бўйича рекордлар ўрнатишда давом этмоқда.
Ўтган ҳафтанинг иккинчи ярмида, етти кунлик ҳақиқий қиш совуқларидан кейин, республика бўйлаб об-ҳаво ҳарорати кескин илиб кетди. 20 декабрдан бошлаб кундузи ҳаво ҳарорати тезлик билан мусбат кўрсаткичларга кўтарилиб, охирги кунларда +5 +10 даражага, баъзи жойларда эса 12-15 даражага етди. Юқори ҳароратлар ва дам олиш кунлари ёққан ёмғир Ўзбекистоннинг текислик ҳудудларидаги қор қопламини эритиб юборди.
Ўзгидромет бош синоптиги Ирина Зайцеванинг OLAM таҳририятига берган маълумотига кўра, яқин кунларда республика аҳолисини ҳавонинг кескин совуб кетиши кутмоқда – 25-26 декабрь кунлари мамлакат бўйлаб қорга айланадиган ёмғирлар бўлиб ўтади, 27
декабрда эса Ўзбекистоннинг жануби-шарқий қисмида, хусусан Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида, Фарғона водийсида ва Бухоро ҳамда Навоий вилоятларининг жанубий туманларида қор кўринишидаги ёғинлар сақланиб қолади.
Эртадан бошлаб кундузи ҳаво 2-7 совуқни кўрсатади, 27-29 декабрь кунлари кечаси эса совуқ -10 -15 даражага етади. Бу сафарги совуқлар, олдингисидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудудларини ҳам қамраб олади.
Якунланаётган йилнинг охирги икки кунида ҳарорат яна кўтарила бошлайди. Кечаси совуқлар сусаяди, кундузи эса ҳаво 5-7 даражагача исийди.

Жавоҳир тайёрлади 

Комментариев нет:

Отправить комментарий