Меню

понедельник, 26 января 2015 г.

Узбек Классикасидан, Нодирабегимнинг: "Гўзал ёримга эй, боди сабо еткур саломимни" матлаъли ғазали.

WWW.TEMURIYLAR.COM


Kим элтар сендин ўзга ёр кўйиға паёмимни?!
Кўнгил дардини тақририға қилу қол эмас ҳожат,
Тафаккур бирла равшан айла мазмуни каломимни.
Кўнгил комини ширин истадим, жоми висолидин,
Фиғонким, чарх ҳижрон заҳридин талх этти комимни.

Қоронғу бўлди олам дуди оҳим саводидин,
Ки фавқ этмаз мунажжим, рўзи равшан бирла шомимни.
Вафо шаҳбозидурман, гар мени сайд этмак истарсен,
Муҳаббат риштасин қилғосен, зинҳор домимни.
Фалакдин гар шикоят ошкор этсам тонг эрмаским,
Ғами ҳижрона табдил айлади айши мудомимни.
Карам қилдинг, сабо, ул ёр куйидин хабар бердинг,
Гулу райҳон исидин бениёз эттинг машомимни.
Муриди ишқи оламсўзман ушшоқ базмида,
Навои нолаи найдек баланд этти мақомимни.
Адам иқлимда шоҳим мусофирдур, худовандо,
Манга еткур саломат шаҳриёри некномимни.
Чаманда гул тамошо айлабон сарви равон кўрсам,
Қилурман ёди султони Скандар иҳтишомимни.
Қаронғудур кўзумға ҳажр шоми, тийрадур айшим,
Фалак турфоға пинҳон айлади моҳи томимни.
Ғараз ҳимматларимдин ёр васли иқтизосидур,
Тиларман васлини, ё раб, зиёд эт иҳтимомимни.
Сиёдат хонадони, шоҳи Бобур насли покиман,
Худоё, раҳмат айла, барча аждод изомимни.
Жавоб шоҳ байти Комила ул нодири даврон,
Тегиб санги ажал, синдурди мийно бирла жомимни.

Комментариев нет:

Отправить комментарий