Меню

пятница, 16 октября 2015 г.

Бу Шеьрни ўкиб ичим куйди. ЖИГАРЛАРИМ


Бир кўрпада ётиб орзу қилар эдик,
Жанжаллашиб сўнгра бошни силар эдик,
Ҳар ён тарқаб кетишимиз билар эдик,
Бугун сизни соғиндим мен Жигарларим...
Опажоним, тупроқдайин ҳоксорлигим,
Синглим менинг, баъзан кўнгли абгорлигим,
Укам, ота-онамдан сен ёдгорлигим,

Бугун сизни соғиндим мен Жигарларим...
Дастурхоннинг атрофида жам бўлардик,
Биримиз йўқ бўлсак агар кам бўлардик,
Бетоб бўлсак кўзларимиз нам бўлардик,
Бугун сизни соғиндим мен Жигарларим...
Опам кетди, палоҳмон тош ипин ушлаб,
Синглиб кетди ўзга уйга тилин тишлаб,
Укам эса юрибди ўз дилин хушлаб,
Бугун сизни соғиндим мен Жигарларим...
Тўй-марака бўлсагина еғилганмиз,
Оилам дея еганда ҳам буғилганмиз,
Ахир бизлар бир қориндан туғилганмиз,
Бугун сизни соғиндим мен Жигарларим...
Муножотга ошно бўлган опам ўзинг,
Лоладек бош чайқаб турар синглим сўзинг,
Онажоним эслатади Солеҳ сўзинг,
Бугун сизни соғиндим мен Жигарларим...
Бибихоним бир давлатга устун бўлган,
Муҳтарамлар дийдорлашиб, йиғлаб кулган,
Келинг бугун, соғинч қалбим роса сўлган,
Бугун сизни соғиндим мен Жигарларим...
...Укам, ота-онамдан сен ёдгорлигим,
Бугун сизни соғиндим мен Жигарларим...
Алижон Сафаров ижоди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий