Меню

среда, 13 июля 2016 г.

Тулкин Караев.Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар! Айниқса чет элларда яшаб юрганлар.



Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар! Айниқса чет элларда яшаб юрганлар. Бекорга хомтаъма бўлманглар. Юртингизда ҳеч қачон демократия бўлмайди. Бу золим Ислом Каримовнинг дастидан эмас, юрт аҳлининг ўзи буни истамайди. Қолаверса сиз ҳам буни истаётганингиз йўқ. 1995 йилда тарки ватан қилганлар бор, улар ҳам "ўсма кетди, хино кетди" қилиб юришибди. Тағин бўлса
ўзбекистонлик қочқинларнинг янги авлобдлари ҳам етишиб чиқмоқда. Улар ҳам худди ота-боболари каби лаганбардорлик, муғамбирлик мактабидан таълим олишаяпди. Улар ҳам юртга демократия олиб киришни истаётгани йўқ.
Кейин, юртни исломийлаштираман дейдиган утопик теологлар бор. Уларда ҳам юртни обод қилиш каби юксак ният йўқ. Умуман улар Ўзбекистонга қайтишни ҳам истаётгани йўқ. Шунчаки, "ўсма кетди, хино кетди" қилиб юришибди холос.
Ўзбекнинг бугунги аҳволи шуки, унинг ўз шахсий манфаатидан бўлак бирор мақсади йўқ. Нафақат муллалар, мулла бўлмаганларнинг ҳам аҳволи шу. Тўғри, бир неча бармоқ билан санарлик марду-майдонларимиз йўқ эмас, аммо ўттиз миллиондан ортиқ аҳоли нуфузига эга бўлган юрт учун бу урвоқ ҳам бўла олмайди.
"Ислом Каримов ва унинг режими биздан қўрқади" - каби ёлғон даъвони қиладиганлар ҳам оз эмас. Лекин шуни билингки, Ислом Каримов учун сиз қўрқув манбаси эмассиз. Қўрқаётган жойи йўқ!
Ислом Каримов ҳамма вақт кимнингдир ҳимоясида туради. Агар ростдан ҳам сиздан қўрқаяпди деб тасаввур қилсак. АҚШ, ёки Россия унинг ҳимоячилари. Тўғри, алмашиб келишади. Тағин Хитой ҳам бу режимни қўллайди. Қўллашмасинчи, нима бўлар экан?
Нима бўлиши мумкинлигини Ироқ ва Сурия воқеаларидан келиб чиқиб тушунаверинг. Тасаввур қиламан, мана бу ёқларда юрган диндорларимизга ҳукумат тегиб қолса демократия қилишармиди, ёки "Исломий давлат" йўлидан кетишармиди? Албатта айни ўшаларнинг йўлини танлашган бўлишарди. Чунки бошқасини қила олишмайди ҳам.
Ўзбекистондаги режимнинг қаттиқлашиб бораётгани учун биз ҳам масъулроқ бўлмаяпмизми? Ўзингизга шунақа савол бериб кўрингчи.
Ҳар қанча устидан кулмайлик, ҳақоратламайлик, Абдураҳим Пўлатовнинг бир ҳақ сўзини эсламасак бўлмайди. "Ўзбекистонни демократик дунёга интеграция қилиш керак" деган сўзни Абдураҳим Пўлатов айтганди. Чунки бошқа йўл йўқ. Бор бўлганида ҳам муллалар ҳукуматини келтириб чиқарадиган йўл бор, аммо шунақа ҳукумат пайдо бўлиб қолса, унда аҳволимиз бугунгисидан ҳам минг чандон баттар бўлади.
Нега ахир, "Аллоҳ деб, Расул деб юрганлар шунақами?" - деган савол тўғилиши табиий албатта, аммо бунинг жавоби ҳам бор. Улар ўрта асрлардан қолиб кетган теологик тартибни жорий қилишдан бошқа нарса қила олишмайди ахир. Демак, Сурия ва Ироқ воқеълари келиб чиқади. Бошқа нарса кутмаслик керак.
Лекин бу ҳам муллаларимиз Ўзбекистонга қайтишни истасалар. Аммо улар қайтишмайди. Демак, диний ҳукумат қурилиши ғояси ҳам хом. Хом ҳам эмас, мутлоқ йўқ.
Нимадир таклиф қилгим келади, аммо қани ўша ғоя? Бирор нарса таклиф этишнинг иложи бўлганида ҳам, бизникилар тайёрга айёр бўлишлари мумкин холос. Ватан деб, элим деб жон фидо қилиб юборишни ўрисга чиқарган, бизга эмас. Бизга чойхона билан тўйхона бўлса бўлди. Қолгани уч пул.
Олдинга йўл йўқ. Эл учун йўл йўқ, фақат бир йўл қолаяпди. Бу ҳам бўлса ортга. Камина бошқа нарса кўра олмаяпман.

Комментариев нет:

Отправить комментарий