Меню

вторник, 20 сентября 2016 г.

Қатъий фикрим шу - Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бугунги вазиятда сақлаб қолиши мумкин бўлган лидер! Бошқаси гўрга тиқади.



Муҳим геополитика доирасида бўлган мамлакатларда диктатурадан кейин ҳокимиятни сақлаб қолиш қийин. Менимча, буни Шавкат Мирзиёевдан бошқаси уддалай олмайди. Кучли лидерлик қобилияти бўлгани ҳозирча Мирзиёев. Уфқда бугунги вазиятдаги Ўзбекистонни бало-қазолардан
асраб қоладиган бошқа лидерни кўрмаяпман.
Умид қиламизки, Мирзиёев даврида қадамба қадам эркинликлар берилади ва ўзбекнинг ақлли фарзандларига олий ҳокимият доирасида, минбарларда кенг йўл очилади.
Қатъий фикрим шу - Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бугунги вазиятда сақлаб қолиши мумкин бўлган лидер! Бошқаси гўрга тиқади.
Эртага тўла демократия берингчи, нима бўлади? Шунингдек, диктатура ҳам Ўзбекистонни маҳв этади.
Мирзиёев умидларимизни пучга чиқармасдан, қадамба қадам қонун ҳукмронлиги, демократия, сиёсий-иқтисодий эркинликларга йўл очиб борса, бу улкан иш. Унинг ўзига ҳам яхши, миллат ва мамлакатга ҳам.

Жахонгир Мухаммад

Комментариев нет:

Отправить комментарий