Меню

пятница, 5 октября 2012 г.

Очиқ хатлардан...

Кимга қанақа....
Bu sayt emas, blog. Blog bo'lganda ham shaxsiy blog. Blog degani - kundalik, degani. Unda muallif asosan o'zi haqida yoki voqealarga nisbatan o'z fikrlari haqida o'rtoqlashadi. Endi savol tug'iladi: bir tomondan jarangdor, bir tomondan bachkanaroq qilib "Dunyo ovozi" deb qo'yishda qanday ma'no bor?
  1. Анонимный5 сентября 2012 г., 16:50 да бир очиқ хат келганди.
    Мен жуда ҳам хурсанд бўлган эдим.
    Унга айтган жавобимни Сизга ҳам айтадиган бўлсам жуда тўғри бўлар балки.
    Ҳурмат қилиб фикр билдирганингиз учун катта раҳмат!
    --------------------------
    Анонимный5 сентября 2012 г., 16:50

    Агар номини хисобга олмаганда сайтингиз зур чикибди.Шу охирги пайтда,узбек тилидаги (Дунё) номли сайтлар купайиб кетди,янги Дунё,узбеклар Дунёси,Дунё Овози,халкимизда бир макол борку ,Сичкон инига сигмайди,думига галвир боглайди деган.Хамма узбек мухолифти Дунёни забд этмокчи,аввал Узбекистон режимни узгартириб кейн Дунёга утсанглар яхши булар эди.Гапимига хафа болмангу Дунёни эгалари жуда куп,узбекларга ошмайди.Халиям кеч эмас ,укувчини эсида коладиган ,чиройли ном топиб номини узгартирнг.Хурмат б-н мухлисингиз.Узгендан.
    Ответить
    Ответы

    Мистер Қалампир5 сентября 2012 г., 19:06

    Авваламбор катта рахмат!
    Жуда тўғри айтдингиз. "Дунё"чалар кўпайиб кетди.
    Бироз олдин сайтнинг номини "Қалампир" дея номламоқчи эдик. Лекин у вақтда ҳажвий ва фелетонларга бой бўлган газетага кўпроқ мос келиб қоларди.
    Келинг, энди бизлар "Дунё овози"ни бошқа маънода тушунақолайлик. Яъни ҳар кимнинг ўз дунёси бор, ҳар кимнинг ўз овози бор. Бу нарсаларни ҳеч ким тақиқлай олмайди. Чунки, ҳоҳласангиз ўз дунёингизда хаёл сурасиз, ҳоҳласангиз овозингиз борича куйлай ҳам оласиз.
    Демак "Дунё овози" бу ҳар биримизнинг шахсий овозимиздир!
    Мана қарангки, Сизнинг дунёингиздан ҳам бир коммент тарзида овоз келди.
    Жуда катта раҳмат
    Ҳурмат билан..

четверг, 4 октября 2012 г.

Булутлар ва юлдузлар...

Бизни кузатиб боринг!
Юлдузлар булутлардан пайдо бўларканми?
Булутлар эса сувданми?
Сувчи?...
Нега Мистер Қалампир бир неча муддат "ғойиб бўлган" эди?
--------------------------
1. Падари бузрукворим менга ўгит берарканлар, доим бир гапни такрорлашни канда қилмас эдилар.
"Эркак йиғламайди!"
2. Бошим тош деворга қаттиқ урилганда йиғлаб юбордим шекилли.
Йўқ!...
Йиғламаган эканман.
Аммо кўзим аралаш пешонадан оқиб келаётган қон бутун юзимни анор каби қизартирди.
3. Неча кунки қуёшни кўрмайман.
Ўйлаб қолдим....
Қуёш ҳам аслида юлдузку...
Инсонда умид бор экан, у тирик қолавераркан.
Кечқурун юлдузни кўрмоқчи бўлдим.
Янглиш ўйладим шекилли.
4. Қамоқхонанинг темир дарчасидан мўралашга имкон бўлди.
Булут осмонни бутунлай қоплаган ва юлдузлар юзи беркитилган эди.
5. Эшик очилди.
Ҳар кунки одатий ҳол бўлиб қолган "дарс ва имтиҳон" бошланди.
-савол...
-жавоб...
-савол...
----------------
Давоми бор...

Топишмоққа жавоблар...

Бир гўзал, соҳибжамол малика бор экан.
Унинг ишқида сарсонлар кўп экан. Малика совчи бўлиб келганларга турли хил шартлар қўяркан.
Икки шахзода бир кунда совчиликка келибди. Малика эса уларга шарт қўйибди.
Пойга чопасизлар, кимнинг оти иккинчи бўлиб келса, шунга турмушга чиқаман дебди.
Иккила шахзода нима қиларларини билмай қолишибди. Ахир кимдир албатта биринчи бўлиб келиши шарт эдида. Улар жойларидан жилмай шеригининг олдинга чиқишини истабди. Шу зайлда кун ўтибди. Шахзодалар сира жилмасдилар.
Йўлдан ўтаётган Мистер Қалампир уларга раҳми келиб бир маслаҳат берган экан. Шахзодалар маррага ошиқишибди ва бириси маликага уйланибди.

Тушунтира олмадим шекилли. Унда такрор ўқинг.

Савол: Мистер Қалампир уларга нима маслаҳат берган? (Лекин, уларга қалампирдан ишлатишни айтмаган)
-------------------------------------------------------------
Анонимный19 сентября 2012 г., 20:00

2-topishmoqning javobi, ularga otlarni Almashtirib olishlarini maslahat bergan.
Ответить
Ответы

    Мистер Қалампир4 октября 2012 г., 12:40

    Кечирасиз!
    Улар ўз отларини ипидан ушлаб отларидан олдин марра етишга ҳаракат қилишлари лозитм бўлган!!!

"Ўшлик"дан Сиёсий Хангомалар


Каримов бурдокичилик фермаларидан бирига борганда уни суратга туширишган .Ана шу суратини биринчи сахифага жойлаштиришга карор килган «Халк сузи»муххариряти унга нима деб таг сузи ёзишни билмай боши котибди.
-Балки « Юртбошимиз бурдоки букалар ва чучкалар оросида»дермиз ?
- Йук унака эмас…
-Ундай булса, «Букалар ва чучкалар Юрт бошимиз атрофида»
-Бу хам ярамайди…
Охир- окибат да «Чапдан учунчи Юрт бошимиз»деган ёзувни маъкул куришибди.
* * *

Каримов маъруза килаётган хонада утирганлардан бири хибсга олинади.У Эрк.чи экан.
-Кандай килиб душмани сезиб колдингизлар,-дея Каримов Иноятовдан сураб колди.
-Ганимларимиз мизгишмайди,Ислом Абдуганиевич,ахир узингиз шундай дегандингизку !

* * *

Бир Узбек уз чунтагидаги юз долларни давлат жамгармасига куйишга юраги дов бермасди.
-Агар жамгармангиз инкирозга учраса нима булади,-дея рахбаридан сураб колди.
- Унда сизнинг пулингиз Узбекистон хукумати томондан мухофаза этилади.
-Агарда бутун хукумат инкирозда булса-чи ?
Бизнинг калконимиз Узбекистон номли авторитар тузим хеч качон узлигини йукотмайди.
- Агарда Узбекистонда хам инкироз юз берса-чи ?
- Нахотки бунинг учун юз долларни аясангиз ?.
* * *

Икки бола Дустлик чегара девори оркали бир-бири билан гаплашмокда.
- Мени олмам бор,-дея мактанибди Узбекистонлик болакай.
- Бизда булса автомат бор.
- Куп мактанаверма,агар истасак биз хам топишимиз мумкин.
- У холда олма булмайди ! дебди Киргизстонлик бола.

* * *

Германияга К.Марксдан Манифест ва капитал мерос колган.
Узбекистонга Каримовдан нима колади ?.
- Ушалмас орзу шиор « Келажаги буюк давлат» миллонлаган мадикорлар ва дунёга ёйиган узбеклар.

Ушлик.

Мухолифатшуносга дарров ғаламисча 2та савол келди.

Мухолифатшуносга дарров ғаламисча 2та савол келди.
1.Динингиз Исломми?
2. ЎХҲга қаршисиз ?


Алҳамдуллилоҳ! Оллоҳга шукр Динимиз Ислом! ислом динда фақат жанжалсиз динга талашмасдан холис ва озод юракни ич ичидан караш керак..
Ҳеч қачон сан исломга буйсунмадинг,сен кофирсан деб калага саккиз ярим метр чалла қизилу-кук латтани байлаволиб тоғма тоғ босмачилик қил деб Қуръони Каримда ёзиб қуйган жойи йуқ...Дин бу ҳар бир одамни шахсий руҳий вазифасидир,хоҳласа ихлос қилсин,хоҳламаса алкаш бўлиб улиб кетсин...

Ёки дини исломни озгина уқиволиб Супер Уламо ман деб жар солиш ҳам керак эмас,Оллоҳим узи жуда яхши билади ким нормальный муллаю,ким дермантифф мулла..Ҳар бир одам якка якка Оллоҳни олдида узи узига жавоб беради,бу  учун факат шошмасдан,талашмасдан умрни охиргача яшаш керак,ҳа улгандан кейин курасиз-да... нима? биров сени гуринга кириб ажаб булсин демаса? нима довдираш керак,улсанг жаҳанамда куясан деб,бундай қарғашлар биринчидан ислом динида йуқдир!!!Бу қарғашларни чалламмуллалар чиқарган,как будь-то посмотрели жаҳанам и пришли оттуда,или как будь-то сами как Аллах..,ну и жди до своего жаҳанама посмотришь сам что там тебе будет чё за бред!қарғайсан холос..

Шунинг учун бизни Мухолифатшунос саҳифамиз динга ута даражада озод ва юрак ичидан қарашамиз,ислом динида қарғашлар йуқ,қарғашларни жинлар чиқарган,бизни саҳифамиз қарғамайди ҳам,бази диний савиябаланд сайтларга ухшаб 23 йиллаб қарғамаймиз,чунки қарғаш узи ислом динида ёки Қуръони Каримда биронта сураларда қарғагин ҳама ишни ташаб деб ёзиб куйган жойи йук,аммо жуда айни ҳозирги бази кимса муллачалар мазза қилиб қарғайди холос...ва ҳоланки эркак кишига қарғаш бу иш эмасдир,майли қарғашларини натижасини Оллоҳ бирор кун узларига отдуши тушинтириб берар..

Бизни Мухолифатшунос саҳифамиз ута даражада чалламуллаларни танқид қилади,чунки Пайгамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) айганлар қайси мусулмон мулла ёки супермулла слишком кур-курона чалламуллалик қилса ва уни айбини муҳокима қилмасак,яъни шунақа сан чалламуллалик қилма демасангиз сиз ҳам гуноҳи азимга қоласиз деган гапларни эски Нуррррронннннннниййййй чоллардан эшитгандим...

Шунинг учун Мухолифатшунос сайти асоссиз мўмину мусулмон шахсни чалламула демайди,100% чалламуллалик айбини аниқлаб кейин чалламулла дейишимиз бу бизни мухолифатшунос фанлар академиясини докторлигимиздир,чунки асосларни Мухолифатшунос сайти 3 кун илмий Мухолифатшунос Лабораториясидан утказади,бу учун сал кечроқ ухлашга тўғри келади холос...

Мабодо асоссиз чалламулла деган деталларга кузларингиз тушиб қолса автоматический Мухолифатшунос сайти билан боғланинглар уртада муҳокама қиламиз...чунки Оллоҳни олдида бир биримизни кунглимизни бекордан бекор огритиб писмайиб юриш бу эркакни иши эмас.

Мухолифатшунос ҳар диндаги инсонларга бир хил қарашади,дини борми йуқми қизиғи йуқ, одам муомиласида бўлса бўлди.
Мухолифатшунос дин ва демократча роботлар масаласида жуда кенг мақолалар тақдим этади,чунки динимиз Ислом экан,юрагимизни ичида ислом динини сақлаб,техникавий фанлар кенг равишда урганиб Оллоҳ берган бутун кайҳонотдаги жисмларни урганамиз.Ҳеч қачон Ҳожи ака бўлиб дам соладигон, долларни курса кузлари уйнайдигон мулла бумаймиз..
Бизни раз Оллоҳ шунча коинотни қўриб мана мазза қилиб яшанглар деган экан,айнан шу Оллоҳим қўрган коинот системасини фан ва техникамиз орқали билишимиз шартдир ва ишонаманки одамизотга Оллох бекордан бекор ақл бериб қуйган йуқ,коинотни нималигини албатта одам тушиниб олади,фақат Оллох ясаб қуйган миямиздаги ақл оркали холос.ҳеч қачон Марсга қулимиздан тортиб юр маёққа демайди, бу учун химиявий физикавий фанларни ёддан Оллох берган мияни ичига жойлаш керак,қарғамасдан...

Оллоҳ мусулмон булиб Имомлик қил,ёки Қори ака булиб дам солиб мазза қилиб уйингда юргин демаган,балким купроқ техника ва дунёвий фанларни урган деганларки,мана бугунки кунда жуда ҳам ажойибу ғаройиб техникалар орқали бир биримизни қарғаааааббб утирвомизда...

Дини исломни баҳона қилиш ёки ниқоб қилиб олиб Супер Уламо булиш бу хато йулдир!!!

Физика ва математика фанидан гапирсак ҳа буни Куръонда давним давно ёзган демаслик керак,ҳа ёзган булса бало борми уйингда Кори акачилик қиласан,қил битта ракетача ясаб учгин Марсга қараб десангиз,сраза кофирга чиқариб МХХчи Каримовни супержосус лақабларга автоматический эга буласиз...

Бизни Мухолифатшунос сайтимиз математикани узини йулида,намоз тароват,Қори-акачилик бундай ишларни узини йулида қарашади...ҳеч қачон сиёсат,рубббоийй,дини ислом,физика,Марс,Савиясупер бундай аралашу-қуралаш қилиб ошу-қатуғини чиқариб ташамаймиз...Биз бор нарсани тўғри қабул қиламиз,Ислом динини тўғри аралаштирмасдан чин юракни ич ичидан ҳеч кимга жар жар солмасдан писмайиб дуо ва сураларимизни уқиб юраверамиз...шартмас плакатни орқасида Норвежский андатра телпак билан юзимизни бекитиб олиб Оллоху Акбар дейиш...шунақа қил деб Қуръони Каримда телпакни бетинга тушириб 9000кмда Оллоху Акбар деб бақирасан демаганку ахир...

2.УХХни нимасига мен қарши буламан,нимаси бор бирон Плутон планетасига учадигон космодроми борми? нимаси бор? сичқон асо билан УХХда айланиб тфу деб утадигон ташкилотда нимаси борки мен УХХга қарши буламан экан???
УХХ Солиҳ акамизни шахсий сайти булса Мухолифатшунос мени дачам-да...нима бупти?ёки факат УХХ сайт  очса буладию мендай савия-қумшувоқ сайт очмаслик керак эканми?
Уйқу келияпти расмда узим..
бало борми денг қайдаги писмиқни саволига жавоб ёзиб вақт ажратиб...
Мен УХХга қарши сайт очганим йуқ? аввалги Мардикоршунос ҳам УХХга қарши эмас эди,аммо УХХни озгина танқидласак ёки ҳажвласак балога қоламиз экан-да???  Демократмиз Халқ Ҳаратимиз дегандан кейин танқид ҳам,ҳажвия ҳам,ҳамкорлик боҳам булиш керакда,маерда нотўғри танқид қилияпсан ука деса мен тан оламан агар нотўғри булса.
Озгина Намоз акам хапа булгандилар сиз Максим бекор мени Урта йулимга қушилиб қолияпсиз деб..Урта йулиз уяқда қолсин кичкина йуллакча ҳам йуқ-ку бу узбек мухолифатизда ахир? ҳажвия қилиб озгина булса ҳам узбеклар бирлашмаслигини наоборот Намоз акани фойдасига танқид қилганку ман...ёки Урта йулга бутун дунё узбеклари бирлашармиди? 23 йилда бирлашмаган Намоз акамни асари билан бирлашсалар Намоз акани осмонга ирғиб ирғиб Узбекистон Халқ Қаҳрамонини Бош Султанати номзодга сайлаб қуямизку ахир...мен ҳеч қачон қарши эмасман УХХга ҳам бошқасига ҳам,мазза қилиб хоҳлаган мақоласини ёзсинлар,фақат натижали булсин,озгина булса ҳам натижали мақола булиши шарт..23 йиллаб натижасиз маколаю рубббоиййча билан халқни номини кутариб юришларига Худони ҳам жаҳли келади ахир...
Хуллас мени жавоб ҳозирча шу хапагарчилик булмасин!!! нотўғри жой булса скайплашинглар марҳамат! мен унақа бадейлаштириб вақтни кетқизиб утирмайман,метрога утирволиб ҳам ишга боргунча битта мақолача чиқариб қуяман,бор гапни бадейлаштирмасдан айтадида...нима? шунинг учун хато жойларини тўғри қилиб қабул қилинглар 
УХХга ҳам омад савол берган чалла-УХХчи ва чалла-демократча  укамизга ҳам Омад ҳаммага Омад!
Мухолифатшунос@2012.LTD

Сиёсий латифалар (“Сип-свежий”)

ЗАМОН
Алдаркўса ўзини кутиб олиш учун аэропортга чиқмаган Туркманбошига кесатди׃
-Ҳа, ука, отингиз панд бердими?
-Узр энди, шунақа бўлиб қолди.
-Бизники эшак, лекин унга ҳавас қиладиган ука, кичик бўлса ҳам ўзидан катта отни босиб кетади.
-Ҳа, ҳозир отлар ука, эшаклар ака бўлган замон!
ҚОЧМОҚ
-Оқпошшо Қозоғистонга келса, сиз Кореяга кеттингиз, у Душанбега борса, сиз бу ёққа келдингиз,-деди Туркманбоши Алдаркўсага.-Одамлар сизни Оқпошшодан қочди, деб гап қилишмоқда.
-У ҳўкизмидики мен ундан қочайин!

ТАГИ ТОЗА ЭМАС
Алдаркўса сафардан қайтиб кабенетида ўтирганди пилесос кўтарган хизматкор кириб қолди.
-Нега бесўроқ кириб келдинг?-деди Алдаркўса унга.
-Узр, сизни сафарда деб ўйлабман.
-Демак, келганимни сен ҳам сезмай қолибсан-да? Хўш хизмат?
-Агар беш дақиқа ўрнингиздан туриб турсангиз, тагингизни тозалаб қўярдим.
-Тагимга нима қипти?
-Боя ёрдамчингиз кимгадир “Каттанинг таги тоза эмас” деганини эшитиб қолдимда.
НУҚТА
-Сизга ёш аммо талантли бир ёзувчидан телеграмма келибди,-деди маслаҳатчи юртбошига.
-Ўқи-чи!
-“Тошкент вергул Оқсарой вергул Алдаркўсага нуқта”
-Кимга, нима?
-“Алдаркўсага нуқта”…
-Яна бир марта ўқи-чи?
Маслаҳатчи “Алдаркўсага нуқта қўйиш керак” деган маънони тушуниб қолиб ранги оқариб кетди ва жумлани овози қалтираган ҳолда ўқиди׃
-“Алдаркўсага нуқта!”
-Худога шукур, нуқта экан, ман нўхта деб эшитибман.
ИШТИРОК
-“Мамлакатда пора бермаган ва пора олмаган одам қолмаган” деб ёзишибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Ким ёзади, нега ёзади?
-Чет эллик душманларимиз ёзади-да…
-Ҳар бир фуқаронинг жамиятни бошқаришдаги иштирокини таъминлашни талаб қилган ҳам шулар эмасмиди?.
ЖАНГ
-АҚШ ва Россия орасида гилам тагидан жанг бошланибдими?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.-Нега очиқда эмасу гилам тагидан жанг қилишмоқда, мақсадлари нима?
-Сиздан кейин бўшаб қоладиган ўринга ҳар бири ўз одамини суқмоқчи.
-Нима мен ўлаяпманми?
-…
-Нега жавоб бермайсан, аблаҳ? Жавоб бер, мен ўлаяпманми?
-…
-Жавоб бер деяпман сенга! Мен ўлаяпманми?
-Йўғ…е, мен ўлаяпман….
-Сен нега ўласан?
-Биринчидан, нафас ололмаяпман, бўғиб турибсиз, иккинчидан, сизга ўхшаб қариб, мункиллаб қолдимда.
КЕЛАЖАК
-Таржима қил!
Таржимон жим тураверди.
-Сенга айтаяпман, бу чет эллик мухбир нима демоқда, тилингни тишладингми падарлаънат?
-Бу “Алдаркўса ўлгандан кейин мамлакатнинг келажаги нима бўлади?” деб сўрамоқда.
Алдаркўсанинг жаҳли чиқди ва׃
-Бало бўлади, гўр бўлади, очиқ мазор бўлади,-деб қўл силтаб, чиқиб кетди.
ЖМ.

Максим Назиров фаолияти давом этади

Ассалому алейкум Хурматли собик Мардикоршунос мухлислари!!!
Жуда куп таклифларни инобатга олиб Мардикоршунос сахифамизни Мухолифатшунос деб давом этиришга мажбурмиз,чунки мухлисларимиз анча зерикиб нафасларимиз кайтиб кетияпти,озгина булса хам Мардикоршунос сайтига кириб анча кайфиятимиз хам ва сиёсий уламо билимларимиз хам ривожланиб турганди,деб мухожиротдаги акалару опаларимиз илтимос килдилар,ва бундай илтимосни бажармасак одамгарчиликка кирмайди деб уйлайман...

Киска Мардикоршунос сахифани ёшгина оламдан утгани хакида айтиб бераман.


Мардикоршунос 1 сентябр 2012 дунёга келиб ута тез холатда  ррррубббооийййййчи ва хам буюк уламочи  булиб колган сахифа эди,орада 15 кун утиб Мардикоршунос турли хил ррруууббоойй ва маколалар ёзиб ташади ва узига 3400тача мухлисларни жамлади,шу мухлисларни ичида Салмонжон деган супермухлисимиз сахифамизга админликка кушинг ака деб роса 3 кунлик фаолиятимиздан ялинишни бошлади,15чи кун эрталаб Салмонжонни админликка кушдик,ва шу кун кечкурун Мардикоршунос сайтини асосчиси хам,узини шахсий блогига киролмайдигон булиб колди,Салмонжон деб таништирган Бурбаликдан ёш мухлимиз хам пахтага мажбурлаб хайдади шекили дарак йук халигача...
Салмонжонга ишониб сайтга админ килганимизни сабаби бу Мардикоршунос хам бошка 23 йиллаб сайт очиволиб узини томаркасидай килиб олган одамларга ухшаб колмайлик деб кайдаги Салмонман ака деса хам админга кушиб ташагандик,бу Салмонларни гамини еб бумас экан...

Энди бу Мухолифатшунос сайтига на Салмонжон админ булади, на Курбонбек... узим аста секин кимилаб тураман,мен хам  кани бир шахсий томарка килиб олай шу битта сайтда утирволиб,бир мазза килиб "сайтим деб, элим деб, юртим деб томарка килайчи бирон гап булар ахир...

23 йиллаб сайтларини томарка килиб шеъру рррруббооийчилардан кайси жойимиз кам ахир??? рубоийни ёзиш булса ррруббоиййда нима бупти?кийинчилик жойи йук...хар бир охирги калимани бир хил килиб шайласангиз тупа тузук рррууббоойичи булиб коласизлар,айнан Рубойчи деган Университет ёки факультет булганда эди,унда бизга рррубббойй ёзиш мумкин эмас,масалан Механика Факультети бор унга беш йил терилаб пахта-махта териб булса хам, укиш керак..Рубоиййга эса мол бокиб носни чакиб урганиб юрса буладигон иш...

Шунинг учун агар мабодо ррруббооийча ёзиб куйсам кунгилга олиб хапа булиб юрманглар,чунки бу ррруууубббооой дунёвий фанларга кирмайди...ёки ррррруууббоооий билан давлат иктисодиётини узгартира олмайди,ёки сиёсий статусни ррууубббоооиййй билан узгартира олмайди...Давлат, сиёсат, иктисодиёт ва жамият учун факат дунёвий фанлар керак, бундай руббоийчалар билан давлат ривожланиб кетса эди, эхе-ее хамма ишни ташаб бутун дунё узини киналмасдан мазза килиб рррррубббоооиййй ёзарди-да ахир,бало борми руууубббббооооиййййга...

Нима сабабдан мен рррруууббоооиййй дейман, чунки мулохиза килиб 23 йил олдинги узбек мухолиф сайтларни очиб курсангиз рубббоийзор булиб кетган,бир маъно йук? айлантириб-айлантириб рубоиййй ёзиб ташаган...Мана сизларга 23 йиллик узбек мухолифат фаолиятини натижаси,тоба килдиму ман ман деган инсон хукукчилар хам хатто руббооийсиз 23ц йилни утказмаганлар экан.ишонмасангизлар ковлаб куринглар 1991 йилдан бошлаб шу вактгача кузларингиз рррррууубоооиййга купрок тушади...мен осмондан олиб гапираётганим йук,узларингиз кура колинглар неча процент рубббоийга кузингиз тушади-ю, неча процент сиёсий,хукукий ва иктисодийга макола экан???

Хуллас Руббоииййй хали бери тугамайди бу узбек мухолифатида? чунки рррубоооий ёзиш узбек мухолифлар учун бир касаллик,Узбекистонда сайловлар булиб утиб Каримовни жойига хоксоргина,жуда хам рахмдил одам президент булса хам,аммо лекин ррруууббоооий узбек мухолифатидан йуколмайди? сабаби бу касалликга даъво йук...

Рррруууббоооий 2045йилларга бориб тамоман узбек мухолифатчилардан узоклашиб колишини эхтимоли бор,бу учун фарзандларимизни мажбурий техника фанларга ургатсак,техника фанларни билмайдигон келажак авлодни камчинлаб уриб кузларини кукартириб мажбурий равишда ургатсак,хаъ урганми-дия???агарда бугун японга ухшаб кечгача шу роботни ясайсан  деб мени рахматли отам 25 йил олдин каттик турганларида,мен хозир Нептунда макка экиб, молларимни Марсда бокиб келган булардим-ми?кайдан биласиз?яъни фарзандларимизга ёшлигидан техника фанларни ургатмасак умуман Узбекистонни келажаки йук деса булади?чунки 2045 йилдан кейин хамма ёкни техника бошкаради,мана ун йил ичида,яъни 2000 ийллар Узбекистонда мобильный телефонни аксарият ахоли билмас эди,эсимда бор Новосибиркда биринчи марта 2003 йил Сиеменс деган патинкани падожига ухшаган телефонни чунтакка солиб юргандим,бир киллоча келарди,орада хеч канча утмай Нокия полифония деб хурсанд булиб сотиволгандик...ха демасдан сенсорный ва хоказо мана Галакси Айфон бало баттар техникалар кулимизга уз узидан тушиб кетмокда...яна кундан кун хилма хил техникалар ишлаб чикмокда ва албатта кариганимизча Галаксилардан кучлирок тхникалар билан хам танишамиз,улиб колмасак...
Келажак фарзандларимиз эса,биздан хам кучлирок техникалар билан танишишига ишончим комил...факат келажак авлод  бизга ухшаб япон ихтиро килган техникани куриб ие бу бунака экан демасин дейман,балким узлари хам ихтирочи булиши шарт,шунки 2080 йилларга бориб одамизотни хаёт мамоти виртуал-замонавий техникани ичида булиб колиши шубхасиз.

НАСА компанияси ахмок эмас,илм учун узларича Марсга миллиардлаб пул сарфлаб техника жунатиб ана биз крутоймиз демайди,НАСА ишчилари 500йил кейинги цивилизацияни билиб булган,такдирга тан бериб,куну кеча Марсга харакат килмокда,демак бу ерда оддий гап йук!НАСА куп нарсаларни оммага айтмайдилар,чунки одамизотни паникага тушиб колишини инобатга оладилар,хамма секретни агар НАСА айтганда давним давно мухолифатчи узбеклар Марсда мол-бозор очиб далолчигидан колмас эди.аммо НАСА бекордан бекор Марсда сув ахтармайди,ерда шунча миллионлаб одамлар сувга зор Африка ва Индияларда,НАСА эса Марсда сув кидирмокда,сабаби демак ер юзига ишончлари колмаган,ер юзини бирон катта кулфат кутмокдами билмадим НАСА анча шошиб колганга ухшайди...Узбек мухолифати эса тахт учун 8000кмга чикиволиб бир бирини жосуслашиб юрмокда? Битта НАСА очмайсизларми шу 23 йил ичида десангиз дарров сизга атаб рррууубббоооиииййй ёзишни бошлайди...Иноплатенянлар келиб ер юзини барбод килса хам бу узбек мухолифати инопланетянга атаб ррррууууббббоооййй ёзиши аник!!!

Хуллас Мухолифатшунос сайтни максади келажак фарзандларимизни хакикий иктисодчи сиёсатчи ва техника ихтирочиси,олим булишлари тарафдоримиз...хеч качон Марсдан келган инопланетян мехмонга бизи фарзандларимиз рррруббббоооиййй айтиб утирмайди. Галактикада булиб утаётган ишлардан албатта келажак фарзандларимизни хабардор булишадилар?ва узаро Галактикаро галамис инопланетянлар билан тил хам топиб мазза килиб уларни техникасини хам урганадилар.унгача эса Мухолифатшунос сайти келажак авлодга урта йул эмас,тепадаги йулни курсатиб куйишни карор килдик,"Тепадаги йулни кандай топамиз?" деган асарларни хар 2 хафта сизларга хавола этамиз,мархамат сайтимизни кузатиб боринг,чунки Тепадаги йул унака Урта йулдаги халифатчилар эмас?Тепадаги йулчиларни келажаки Венера планетасида Ошни  дамлаб миссиямизни яхши тугатдик деб Бирдамлик харакатни Венера булимини раисини танлаб,тадбирмизга 50 мингта инопланетян ОШчилари катнашди деб туришимиз кутилмокда...

Мухолифатшунос@ Анимейшн
                      2012 

Ҳазил ўрнида

Posted on September 16, 2012 by JM
www.jahonnoma.com
КАШФИЁТ

Илгари одамларнинг қиёфалари, характерлари ёки ҳаракатларида турли ҳайвонларга ўхшашликлар борлиги ҳақида ўқиган эдим. Баъзиларга шунга қараб лақаб ҳам қўйишганини билардим. Мажлисларда шу ёдимга тушса, ҳайъатда ўтирган “Ҳўкиз”, “Қўй”, “Туя” ва “Бойўғли”ларга термулиб, жилмайиб қўярдим.

Яқинда Америкада бир кашфиёт қилдим. Одамларнинг мева-сабзавотларга ўхшаганлари ҳам бўлар экан ва бу уларнинг ўзликларига сингиб, кундалик гап-сўзларида ҳам ифодасини топар экан.


Америкада яшайдиган У. кимдан ранжиса ўшани “Шолғом” деб сўкар экан. Бундай қараб турсам, ўзининг сочлари тўкилган, ёзи ҳам худди шолғомдек думалоқ ва ярим қизил бўлиб қолган. Биров ҳақида салбий гап очса, худди шолғомдек қизара бошлайди. Фақат бошига шолғомнинг “думи”ни қўйиб, фараз қилсгангиз, бас, кўз олдингизда Олой бозорида қараб-қараб, ўтиб кетганингиз, “Қишда шамоллаганда ейиш керак, балки мошхўрдага солармидик” деганингиз шолғомлар келади.

Бошқа бир танишим, рақиблари ҳақида гап кетса, “Қалампир” деб қўяради. Унга ҳам зеҳн солсам ўзи қалампирга ўхшар экан. Боши теппасидан пастга, тумшуғига қараб ингичкалишиб борган ва чанаси қалампирнинг учига ўхшаб қолган. Ё, тавба, Худонинг қудратини қаранг, ким ўзи нимага ўхшаса бошқаларни ўшанга ўхшатишга ҳаракат қилар экан. Қалампирнинг “ҳунарлари” ҳақидаги гаплар ёдимга тушса, танишимнинг ҳам ҳамма ёғингизни ачитиб юборадиган қилиб айтадиган аччиқ-аччиқ гапларини эслайман.

Ўзбекистондан Америкага келиб қолган бир жувон ўзини жуда билимдон ва бошқаларни ахмоқ деб ўйласа керак, ким билан гаплашмасин орқасидан камситувчи оҳангда׃

-Туршак, инглиз тилини ҳам билмайди-я,-деб қўярди.

Айтишларича, у жаҳли бурнининг учида бўлганлардан экан ва бировдан хафа бўлса ҳам унинг орқасидан гапирганда “Туршак” дер экан.

Яқинда уни бир мажлисда учратиб қолдим ва тикилиб турсам…раҳматли бувимнинг туршаклари ёдимга тушди. Уйимиз ёнидаги ўрикнинг остига тушганларини териб, пуфлаб-пушлаб офтобрўяда қуритар эдилар. Кейин орасидан довучча ҳолида қуриб қолганларини териб, улоқтирар эдилар. Бу ёшлигида муриб қолган жувон ўша довучча туршакларни эслатди. Ё, Парвардигор, дедим, бунча мўъжизанг кўп экан.

Ҳалиги жувон ёш бўлишига қарамасдан юзлари буришган, ичидаги қандайдир нафрати пешанасига уриб, қошларининг теппаси тиришиб қолган эди. Унинг бу туриши туршаксеварларга ёқиб кетар балки?! Лекин улар ҳам унинг довучча-туршак эканлигини, тишлаганда тишни синдириши мумкинлигини билганларидан кейин юз буриб кетсалар ажаб эмас?!

Мана сизга кашфиёт. Бунинг кашфиёт эканлигига қўшилишингиз учун ўзингиз кундалик ҳаётингизда қайси мева ва сабзавотларнинг номини кўпроқ ишлатишингизга эътибор қилинг ва сўнгра бориб ойнага тикилинг. Ёки атрофингиздагиларни кузатиб, ораларидан “Гилос”, “Олма қоқи”, “Шафтоли”ларни топишингиз мумкин.

Тополмасангиз ёки бошқаларга нисбатан бундай сўзларни ишлатмасангиз, демак сиз янги ўзбеклардан бирисиз.

2003.

ЖМ.