Меню

четверг, 4 октября 2012 г.

Булутлар ва юлдузлар...

Бизни кузатиб боринг!
Юлдузлар булутлардан пайдо бўларканми?
Булутлар эса сувданми?
Сувчи?...
Нега Мистер Қалампир бир неча муддат "ғойиб бўлган" эди?
--------------------------
1. Падари бузрукворим менга ўгит берарканлар, доим бир гапни такрорлашни канда қилмас эдилар.
"Эркак йиғламайди!"
2. Бошим тош деворга қаттиқ урилганда йиғлаб юбордим шекилли.
Йўқ!...
Йиғламаган эканман.
Аммо кўзим аралаш пешонадан оқиб келаётган қон бутун юзимни анор каби қизартирди.
3. Неча кунки қуёшни кўрмайман.
Ўйлаб қолдим....
Қуёш ҳам аслида юлдузку...
Инсонда умид бор экан, у тирик қолавераркан.
Кечқурун юлдузни кўрмоқчи бўлдим.
Янглиш ўйладим шекилли.
4. Қамоқхонанинг темир дарчасидан мўралашга имкон бўлди.
Булут осмонни бутунлай қоплаган ва юлдузлар юзи беркитилган эди.
5. Эшик очилди.
Ҳар кунки одатий ҳол бўлиб қолган "дарс ва имтиҳон" бошланди.
-савол...
-жавоб...
-савол...
----------------
Давоми бор...

Комментариев нет:

Отправить комментарий