Меню

пятница, 26 октября 2012 г.

Ўзбекона ўғирланмаган келин (2)

(давоми)
Келинчак армони
Ҳорижда жойлашиб олишгандан сўнг ёш келин куёв бахтли онларини яшашни бошлашди. Яшаш жойи ҳам топила қолди. Энди яшаш учун кураш бошланганди.
Йигитдан бир дўсти жунглида яшай оласанми дея сўраганда йигит дўстига шундай жавоб берганди: "Жунглида яшашдан кўра жон сақлаб яшаб қолиш қийин!"
Таниш билиш орқали иш берувчилар билан учрашди. Ҳар кун турли томонларга ушбу ёш оилани боқиш мақсадида ишлаб пул топишга отланарди.
Келинчак бугун жуда эрта уйғонди.
Меҳнат қилиб чарчаб келган ёрининг уйқусини бузмаслик учун оҳиста жойидан турди.
Ойнага қарар экан нималардир эсига тушди.
Ўз юртида ҳайит байрамлари арафасида келин саломлар бўларди. Ёш қизлар келинчак бор хонадонларга меҳмонга ташриф буюришарди. Унга бахт тўйида кийиладиган оқ келинчак либоси армон бўлиб қолгани бир азоб бўлса, иккинчи томондан ушбу байрам арафасида ўз қариндошларидан узоқлашиб қолгани юрагини тирнаб ўтди ва меҳрибон ёрига турмулган ҳолда кўзларидан оқиб келаётган томчиларни ушлаб қололмади.
Ҳали ҳам уйдагиларга (ЗАГС)бахт уйининг никоҳ тўғрисидаги далолатномасининг ксерокопиясини ташлаб келишган экан. Телефонда қайтинглар дейишдан бошқа чораларга бош уришмади.
Ишга ҳали эрта бўлсада йигит уйғониб ёнидаги ёрини ахтарди.
-"Асал, қайдасиз?".
Жонажони ойна олдида тошдек қотиб турарди.
Йигит ҳам бу ҳолатнинг сабабини англади ва оҳиста ўз ёрини юпатишга киришди.
Ҳа бу икки ёшни ўза бир бирига суяниб қолган эдилар. Ўзаро бир бирларидан бошқа меҳрибон киши йўқ эди.
Йигит бугун қайси томонга бориб иш излашни билмай йўлакда бироз гандираклаб юрди.
Кимдир унга қараб "ўзбекмисиз?" дея савол берди.
Унга ҳорижда биринчи бор ўзбек тилида мурожаат қилишаётган эдилар.
Барча инглиз ва бошқа тилларда гаплашаркан ҳеч бўлмаса рус тилида бирор киши гапша олармикан дея кўзлар жовдираб турарди. Қарангки, кутилмаганда Оллоҳ айнан ўз миллатидаги бир инсонни унга рўпара қилганди.
-"Исмим Шокир" дея таништирди янги таниш.
Йигит эса бироз довдираб, -"Абдураҳим" дея ўзини таништирди.
Йигитлар ўзаро бироз гаплашиб туриб муаммолар ҳам ҳал бўла қолди.
Шокир ажойиб бола чиқиб қолди. Абдураҳимга ҳам кунлик мардикорона ишлардан топиб биргаликда ишлашни таклиф этди.
Икки йигит бир вилланинг эшигидан ичкарига киришганда уларни учинчи бир ўзбек йигити кутиб олди.
Саломлашган ушбу йигит шоша пиша "Мистер Қалампир" деб қўл узатди ва шошилганидан бироз уялиб, -"Исмим Шавкат" дея хатосини тузатди.
Шавкатнинг усти боши чет элликларнинг кийимидан коллекция эди. Худди ҳинд киносидаги каби "жаноб- 420"нинг худди ўзи эди. Фақатгина қалби ўзбекники.
Шавкат уларга ишни бошлаш зарурлигини ва ҳадемай вилланинг хўжайини етиб келишини айтди.
Учала дўстлар ишни бошлашди.
Биринчи навбатда вилланинг турли томонида сочилиб ўтган нарсаларни селофан пакетларга жойлаб аҳлат қутисига обориб ташлашди.
Вилла бир зумда ёғ томса ялагудек бўлиб қолди.
Бироздан сўнг немис миллатига мансуб бўлган вилла хўжайинлари бўлмиш эру хотинлар кириб келишди.
Шавкат улар билан инглиз тилида нималардир дея суҳбатлашди ва Абраҳимни ҳам таништириб қўйди.
Хўжайинлар кейинги топшириқларни беришиб "ланч" олиб келиш учун магазинга отланишди.
Йигитлар ўзаро дардларини айтишиб ўзаро ҳангомалашишди.
Иш ва латифа аралашган суҳбатлар қизиб кетди.
Учала йигитлар ҳам ҳунардманд йигитлар экан. Ишлар жуда жўн бита қолди.
Қуриб қолган дарахтлар кесилди.
Ҳовли тартибга келиб қолди.
Абдураҳим ўз юртида бу каби техникаларни кўрмаган эканми бироз қизиқсиниб ўзи ҳам ишлатиб кўрди.
Бариси ажойиб.
Абдураҳим қадрдонларини топгандек бўлдими ўз бошидан кечирганларини айтиб беришга чоғланди.
Ахир қонуний бўлчада ёри билан хорижга қочиб келишган эдиларда. Кимдан бўлсада шу масалалар бўйича маслаҳат ва фикрлар олишга чоғланиб қолганди.
Аввал ўз саргузаштларини яшинтириб айта бошлади.
Хотини билан қочиб келганларини сир тутди. Фақатгина хотини билан ишлаб пул топишга ҳорижни ихтиёр этишганини қистириб ўтди.
Шокир сал ҳазилкаш эдики, унинг ҳазиллари бу уччала йигитни ака укадек бир бирларига боғлаб қўйди.
Абдураҳим Финландиянинг совуқларига ўрганмаган ва усти юпун бир аҳволда эди.
Шавкат ва Шокир унинг бундай юпун ишчи кийимида эканлигини тоза ва янги кийимларини асраш учун ҳаракат қилмоқда дея тушунишганди.
Хонадон эгалари ҳам кириб келишди.
Ланч ҳам ажойиб бўлди.
Шавкат хонадон соҳиблари билан яна нималардир ҳақида суҳбатлаша бошлади.
Чунки бунгача Абдураҳим бошидан кечирганларини умумий ҳолатда юрагига сиғдиролмай қадрдонларига айтиб қўйганди.
Шавкат Абдураҳимга хонадон эгаларига тегишли бўлган кийимлар турли туманларини келтириб берди.
Абдураҳим эса уларни кийишни ёки киймасликни билмай ҳайрон қолди.
-"Укажон, киявер, мендаги кийимлар ҳам шу хонадон эгаларига тегишли. Хонадон эгалари инсофли кишилардир. Бўлмаса мен ҳам улардан бирор кийимни қабул қилмаган бўлардим. Буларнинг бариси янги. Фақат уларнинг таналарига мос келмайди ёки модадан орқада қолганларидир"- дея Шавкат Абдураҳимнинг фикрини уқигандек бўлиб.
Абдураҳим жуда хурсанд эди.
Бир неча пуллари тежалиб қоладиган бўлди. Ҳам ишчи кийимлар ҳамда кўчада кийиш мумкин бўлган кийимлар.
Хонадон бекаси ҳам булар билар қуюқ суҳбатлашди. Бека бу "севги афсонасини" эшитиб ўз ёшлиги эсига тушганини сўзлаб берди. Абдураҳимни ўз севгиси учун курашгани ва ғалаба қозонгани билан табриклади.  Ўзининг ҳозирда жуда тўлишиб қолганлиги туфайли бежирим либосларини Абдураҳимнинг ёрига тақдим этиш истаги борлигини айтди. Абдураҳимни эса доим иш билан таъминлашига ваъда берди.
Абдураҳимга Оллоҳ барча омад эшиклари очиб берган эди.
Энди қиш ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади. Бир неча пуллар чўнтакда қоладиган бўлди.
Ланчдан сўнг ишни давом эттиришди.
Абдураҳим яширинча уйига телефон қилиб ёридан хабар олгандек бўлди. Кўнгли тинчиди. Ахир ҳорижга келганларидан бери севган ёри яшаётган хонадон эшигини ичкаридан тамбалаб ўз севгилисини кутиб ўтирардида. Улар яшайдиган виллада бошқа бир оила ҳам ижарада туришарди. Қўшни хонадон аёли бошқа миллат вакиласи бўлсада Асал билан бироз чиқишиб қолишганди. Сўзлашишлари имо ишоралардан нари ўтмас эди.
Иш авжига чиқди. Қўз қўрқоқ, қўл ботир деганларидек уччала йигитдан ҳеч бир иш қочиб қутилмади.
Йигитларнинг суҳбати ҳориждаги ўзаро муносабат, одоб- аҳлоқ ва инсоф тўғридаги ҳикояларга бурилди.
Шокир танишларидан эшитган бир ҳикояларни сўзлаб берди.
Гап айланиб узоқ Россиянинг узоқ шаҳарларидан бири бўлмиш Владивостокда рўй берган ҳодисага бориб тақалди.
Унга кўра бир ўзбек оила яъни эру хотин ишлаш учун болаларини ташлаб Владивостокка боришади. Яшашга жой топиша олмай бир дачадан ижарага хона олишади. Ушбу дачада бошқа хоналар ҳам бўлиб, унда бир неча ўзбек йигит мардикорлари ҳам яшаётган эдилар.
Инсофсизларча ушбу хонадоннинг эркагини уриб унинг хотинини зўрлашади. Бу эса бир неча маротаба содир бўлади.
Шу вақтда Шавкат Шокирни турта бошлади.
Шокир ҳикояга қизишиб кетиб давомини айта бошлади.
Борарга жойи йўқ бўлган бу оилага ўша йигитлардан бири ёрдам бериб бошқа жойга қочириб юборади.
Ишдан қайтган сарҳуш мардикорлар жувоннинг йўқолиб қолганини кўриб ёрдамлашган йигитни дўппослашиб оғзи бурнини қонатиб ташлашади.
Абдураҳим бу ҳикояни эшитиб бадани жимирлаб кетди.
Шокир эса Абдураҳимни тинчлантирар экан, бу юртда қонунчилик кучли, бу каби ҳолатлар содир бўлмайди дея суҳбатни бошқа мавзуларга буриб юборди.
Абдураҳим қотиб қолганди.
Иш тугади.
Хонадон бекаси кунлик иш ҳақини бериб хайрлашаркан, эртага ҳам бироз кўмакка чақирди. Абдураҳимга эса келинчак учун аталган кўплаб сарполарни берди.
Абдураҳим дарҳол ўз ёрига қўнғироқ қилди.
Аммо узун гудоклардан ҳам кейин ёри телефонда жавоб бермади.
Қўлидаги сарполарга термулган ҳолда Абдураҳим қотиб қолганди.
(Давоми бор)
Мистер Қалампир. Австрия 2012

Комментариев нет:

Отправить комментарий