Меню

четверг, 25 октября 2012 г.

МАКСИМ НАЗИРОВ "ҚАЙТДИ"....

Қарши олинг!
Максим Назиров- "Мухолифатшунос департаменти" сиёсий каламбур журнали бош директори ҳамда "Дунё овози" мустақил интернет газетасининг ҳаммуаллифи.
Ҳурматли азиз муҳлислар!
Максим Назиров "Мардикоршунос" ҳажвий журналини ташкил қилиб барчани кўнглини шод этиб, замонамизда содир бўлаётган камчиликларни ҳажвга олиб, яхши томонларни очиқлаб, муаммоларнинг ҳал этилишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда эди.
Минг афсуски, ушбу кўнгли очиқ ижодкорнинг қилаётган самарали меҳнатининг "натижаси" кимларгадир ёқмади шекилли унинг сайтига хаккерлар ҳужуми кўпайган эди.

Бир неча бор унинг ишига ҳалақит беришга уринишлар бўлди, аммо ушбу меҳнатсевар йигит ўз ижодини давом эттираверди.
Унинг кўнгли очиқлигидан кимлардир фойдаланишга ҳам эришди.
Максим Назиров ўз сайтида ёш ижодкорларни қўллаб қувватлаш мақсадида бир икки "доно адиблар"га жой яъни бирга ишлаш учуш админликни ҳам берди.
Бунинг натижасидан барча гувоҳки, унинг сайтидаги мақоларнинг йўқолиб қолиши билан ундаги "хонаки адибваччалар" ҳам йўқолиб қолишган эди.
Инсон меҳнат қиларкан, бир зумда бир неча вақт мисқоллаб йиққан меҳнати бир зумда бекор бўлиб қолиши унинг учун азиятли бўлиб қоларкан.
Максим Назировнинг кўнглида ҳали ҳам "Мардикоршунос" ҳажвий журналидаги хизматлари армонлигича қолиб келмоқда.
Мана энди Максим Назиров билан "Дунё овози" сайти ўзаро ҳаммуаллифликда биргаликда меҳнат қилишни мақсад қилишди.
Унинг кейинги ижодларига Оллоҳдан барака сўраймиз. Ҳормай толмай меҳнат қилишида омадлар тилаймиз!

Ҳурмат билан,
Мистер Қалампир

Комментариев нет:

Отправить комментарий