Меню

среда, 24 октября 2012 г.

Ўзбекона ўғирланмаган келин (1)

(Ҳақиқатда бўлган воқеа. Исмлар ва жойлар номи ўзгартирилган)

Қизнинг кўзлари йигитга жовдираб қарар экан, уларнинг келажаклари қайси йўлга бурилиб қолишини фақатгина тахмин қиларли ҳолда эдилар.
Йигитнинг кўнгли нимадандир ғаш, келажакда бунинг оқибатида бир неча кўнгилсизҳолатлар юзага келишини ҳис қилиб ўзича режалар туза бошлади.
Ҳа, келин бой оила қизи бўлиб, йигит оддий мардикор эди холос.
Мана шу ҳалол меҳнат билан кун кўраётган йигитнинг қалбини ҳалол муҳаббат эгаллаб улгурган эди.
Йигит бу хонадонга кириб келганда қизнинг чиройига маҳлиё бўлган, қизнинг қалбида эса йигитдан бошқа киши учун жой қолмаган эди.
Кунлар йигитнинг ушбу хонадонда меҳнат қилиши билан қизнинг юраги ҳам дуркиллай бошларди.
Икии севишгарларни қайси бир жиҳатдан узоқ қариндошлик ришталари ҳам боғлаб турарди.
Йигит сал ўртача оила фарзанди.
Қиз эса бой бадавлат хонадон қизи.
Муҳаббат эса бой ва камбағалга қараб ўтирармиди?!
Истаган вақтда қалбларга бостириб келаверади.

Кунлар ўтиб уларнинг ишқидан бошқалар ҳам хабардор бўлишди.
Қизнинг уйига бир неча бой хонадонлардан совчилар аримай қолишди. Кимлардир ушбу хонадон соҳиблари билан ҳамкасб бўлсалар қайсиларидир бойликка буткул чўмган хонадон фарзандлари эдилар.
Бизнинг шўрлик мардикор йигит эса бир вилоятдан бошқа бир вилоятга ишлаб пул топиш илинжида келган оддий ҳунарманд эди холос.
Қизнинг қалби бойликларни писанд қилмай ушбу йигитни деди.
Қизнинг оила аъзолари бу қарордан жаҳлга миниб баъзи совчиларга "гап"лар ваъда қилишгача боришди.
Йигит ва қиз бир қалбга айланишди, бир сўзга айланишди.
Хонадон эгалари эса ушбу муаммомонинг ечимини оддийгина ҳал қила қолишди.
Мардикор йигитга кичик бир шарт қўйишди. Яъни йигит Тошкент шаҳридан бир уй олиб ушбу келикчак билан бахтли бўлиши мумкин экан.
Мана сизга топқирлик. Мана сизга йигитни "синдириш".
Ахир йигит буларга бегона эмас эдику. Унинг қўли гул, ҳалол меҳнат билан ўша бойваччалардан ҳам кўпроқ пул топа олардику.
Аммо мансаб масаласида унинг жайрони оқсоқланиб қолди.
Бир икки йиллар муносатлар совуқлашди, илиқлашди ва сўнгида чорасизликнинг натижаси топила қолди.
Бойроқ куёв маъқул келди.
Қизнинг кўзларидан оққан ёшлар орол дарёсига қуйилганда орол муаммоси бир зумда ҳал бўлиб қоларди.
Келишиб олишиш керак. Бўлмаса бу ёшлар абадий ажралишга дуч келишарди.
Олиб қочиш керакми?
Баъзи нарсалар ҳам қиилиш керакми?
Нима қилиш керак?
..............
Саволлар йигит ва қизнинг хаёлларини банд этди.

Қиз дадилликни ўз қўлига олди чамаси йигит ҳам бироз ўзини қўлга ола қолди.
Демак, қочиш керак.
Аммо қайси томонга?!
Кейин ғийбатлар тўфони....

Чора топила қолди.
Йигит ўзларига лозим бўларли даражада пул тўплади, етмаганига дўстлар ёрдамлашиб юборишди.
Чет элга қочиш учун тайёрага билет сотиб олинди.
Ёшлар гапни бир жойга қўйиб ЗАГС бўлимига боришди.
Келинчаклик кийими ва куёвлик сарполари армон бўлди.
Келин куёв оддий кийимда.
Уларнинг ёнида бир неча дўстлар жамулжам.
Икки ёш бир бирларига севги ва садоқат рамзлари бўлган никоҳ узукларни тақишди.
Икки ёшни Загс бўлимида янги оила қурганликлари билан бўлим бошлиғи ва барча дўстлар қутлашди.
Афсуски, бу шодликларни йигитнинг ва қизнинг қариндошлари гувоҳ бўлимади.
Барча ишлар сир сақланган ҳолда амалга оширилди.
Загс бўлимидан оддий бир кафега боришиб ўзаро кичик тўй ҳам ўтказиб олишди.
Сўнгра домланинг олдига бориб шаръий никоҳдан ҳам ўтишди.
Барча қувонди.
Фақатгина бу қувончлар барча қариндошлардан сир тутилди.
Икки ёш бир бирларига етишишди.
Улар энди ҳам шаръий ҳам қонуний эру хотин эдилар.
Ҳеч кимга билдирмай тайёрада чет элга учиб кетишди.
Уларни чет кутиб турган нохушликлар энди бошланарди.
Мана сенга чет эл, мана сенга асал ойи......

(давоми бор)

Мистер Қалампир. Австрия 2012





Комментариев нет:

Отправить комментарий