Меню

понедельник, 22 октября 2012 г.

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР (1483 - 1530)

(бошқаларни ватангадо дейдурғонлар ҳам ўқисинлар, кейин сен ўзингни Бобурга тенглаштирма деган иддаони айтиб ҳам юрмасинлар, мен ўз ўрнимни биламан. Бу асосан кўплаб ватандан узоқда бўлган ҳамюртларимиз учундир.          Ҳорманг, толманг, азиз ватандошлар!) 
    
Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишники, айладим – хатолиғ бўлди.
Ўз юртни қўйиб, Ҳинд сори юзландим,
Ё раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.
 
           Тақдир тақозоси билан Бобур ўз Андйжонини кутилмаганда эрта тарк этишга мажбур бўлди. Аммо у қаерга борса она юрт фироқида яшади. Доимо киндик қони тўкилган Андижони унинг хаёл огушидан кетмади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини абадийлаштириш билан боғлиқ оарча ишларимиз улуғ ҳамюртимизнинг:
«Мурод васлингға зарур, айла ёд Бобурни, Унутмагил яна бу номурод Бобурни», -деб келгуси авлодларга ёзиб қолдирган васиятига бизнинг садокатимиздан иишонадир.
Иншоолоҳ, Мирзо Бобур меросини ўрганиш ва унинг табаррук хотираси олдида чинакамига таъзим бажо келтириш - ҳали узбек илмий-адабий мероси – унинг буюклигида шуҳрати жаҳонга кетган оуюк аждодларимизнинг ўрни алоҳидадир.
Улар ичида Бобур юксак ўрин тутади. Унинг асл исми Заҳириддин Муҳаммад Бобур ибн Умаршайх Мирзо бўлиб, бобурийлар сулоласига асос солган темурий шаҳзода ҳисобланади.
Бобурдан бизга буюк ва бой мерос қолган, буларга «Бобурнома», «Хатти Бобурий», «Мубаййин», «Рисолаи волидия», «дарб иши» каби жаҳон ва ўзбек адабиётига улкан ҳиссасини қўшган бадиий-илмий асарларини киритиш мумкин.
Ҳинд халқининг улуғ фарзанди, таниқли давлат арбоби Жавоҳарлаъл Неру Бобур Мирзо ва Бобурийларнинг Ҳиндистондаги фаолияти ҳақида тўхталиб, «Бобур – дилбар шахс, уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва тадбиркор ёрдам бўлган. У санъатни, адабиётни севарди, ҳаётдан ҳузур қилишни яхши кўрарди», - дея баҳо берган эди. Бобур босқинчилик ҳирсини оловлантириб эмас, балки синдира борди, жаҳолатга эмас, эзгуликка, адолатга зўр берди. Маҳаллий аҳолининг миллий ғурури, удум ва эътиқодига монелик қилмади. Имкони борича вайроналиклариинг олдини олиб, ободлик йўналишини кенгайтирди, муҳташам обидалар ва боғларнинг бунёдкорига айланди. Бу гапларнинг исботи сифатида Бобур томонидан қурдирилган «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Бош вафо» ва «Боғи Бобур»ларни эслаш мумкин.
Бобур ўз асарлари билан ўзбек адабиёти, географияси ва тарихига катта ҳисса қушган. У ижодини илк бора лирик шеър- шеъриятида киндик қони тўкилган она юртини қўмсаш, соғиниш ҳисси устунлик қилади. Ижодида ишқ-муҳаббат устуворлик билан тараннум этилади.
Бобур ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ бўлган қўлёзма манбалар Ҳиндистоннинг Деҳли, Калькутта, Олигарҳ ва Мадрас шаҳарларидаги қулёзмалар хазинасида мавжуддир. Бу қўлёзмалар орқали Бобурнинг ўзак миллий анъаналарини Ҳиндистонда давом эттирганини, туркий халқлар адабиёти ва тарихига муносиб ҳисса қўшганлигини кўриш мумкин. Бобур аруз вазни ва қофияга бағишланган «Муфассал» рисоласини ёзган, ундан ташқари ҳуқуқшуносликка оид «Мубаййин» рисоласи ҳам тарихда қолган. У яна Хўжа Аҳрорнинг «Волидия» асарини форс-тожик тилидан ўзбек тилига таржима қилган. Бобур ғазал, рубоий ва бошқа жанрлардаги ижодида ўтмишдошлари Умар Ҳайём ва Навоийлардан қолишмай, уларнинг анъаналарини давом эттирган. Бобурнинг мана бу рубоийсини мисол қилиб келтириш мумкин:
Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур,
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур.
Яхши киши кўрмағай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки ёмон бўлса, жафо топқусидур.
Жавоҳарлаъл Неру таъкидлаганидек, Бобур инсонпарвар шоир эди, инсон ва унинг эрки ҳамда бахтини куйлаган. Унинг асарлари ва шеърий ижоди адабиётга кириб келиши натижасида маърифатнинг халқ орасида кенг ёиилишига, халқ маънавий дунёсини кенгайтиришга хизмат қилган. Унинг ютуқларидан бири у ўз асарларида умуминсон қадриятлар ғоясини олға сурганлигидир. Илмий манбаларда келтирилишича, Бобурнинг ижоди сарҳисобида 119 ғазал, 1 маънавий, 209 рубоий, 10 дан ортиқ туюқ ва қитъалар, 50 дан ортиқ муаммо ва 60 дан зиёд фардлар мавжуд.
Бобурнинг бебаҳо асарларидан бири «Бобурнома»дир. Бобурни бутун дунёга танитишда 6 асарнинг урни беқиёсдир. Бу китоб жуда қимматли адабий-бадиий асар бўлиб, XV аср охири ва XVI асрнинг 30-йилларигача бўлган тарихий воқеаларни ўз ичига олади. Бу асарни, бир томондан, сиёсий асар ҳам деб аташ мумкин. Чунки бу асарда Бобур уз даврида Мовароуннаҳр, Хуросон, Афғонистон ва Ҳиндистонда кетаётган сиёсий воқеаларни ёзиб, уларни алоҳида-алоҳида шарҳлаб ўтган. Бу манбалардан фойдаланиб ана шу даврнинг ички сиёсатини ҳам билиб олиш мумкин. Уларда нафақат ҳокимият нуқтаи назари, балки халқ томонидан билдирилган фикрлар ҳам мавжуд, тахт учун курашлар ва унинг оқибатида халқ аҳволининг ёмонлашуви ҳам баён этилган.
Ушбу асарнинг яна бир қимматли томони унинг географик маълумотларга тўлалигидир. Бу асарда ҳар бир давлатнинг географик номлари, жойлашувлари вауларда ўсадиган ўсимликлар ва ҳайвонот олами вакиллари мисол қилиб келтирилади. Бу эса давлатнинг географик тузилишини батафсил ёритишдаги ноёб маълумотлардан бири бўлиб қолади.
Бу асарнинг ўзбек тилидаги қўлёзмалари жуда кўп, шунингдек форсий тилда ҳам мавжуд.
Асарнинг илк кулёзмалари Хиндистондаги Саларжанг музейи, Шотландия миллий кутубхонаси, Буюк Британия музейи кутубхонасида сақланиб келмоқда. Уларнинг асл матнини яратиш устида қизғин иш кетмоқда. «Бобурнома» қўлёзма нусхалари орасида энг идеал, тўлиқ вариантини яратиш учун илмий манба сифатида Теҳрон қўлёзма нусхаларини олиш мумкин. Чунки бу ҳақиқатга яқин бўлган нусхалардан биридир. «Бобурнома»нинг хар жиҳатдан мукаммал матнини тиш устида япониялик олим Эйжи Мано иш олиб бориб, ўз мулохазаларини баён қилган «Бобурнома» ва унинг Теҳрондаги қўлёзма нусхасида ҳам камчиликлар бор. Асардаги 901 ҳижрий (мелодий 1501) йил воқеалари Бобурнинг Самарқандни ишғол этгани тўғрисидаги жараёнлар Техрон нусхасида кўрсатиб ўтилмаган. Бу эса бу вариантнинг тўлиқ эмаслигини билдиради.
Ҳозирда Бобурнинг ҳаёти ижодини ўрганувчи олимлар ва талабаларга кенг йўл очилган. Буюк аждодларимиз томонидан бизга мерос бўлиб қолган илмий қўлёзма ва адабиётларни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш бизнинг шараф вазифамиз ва бурчимиздир.

***
Ёд этмас эмиш кишини меҳнатга киши,
Шод этмас эмиш кўнгулни ғурбатга киши.
Кўнглум бу ғарибликта шод ўлмади ҳеч,
Ғурбатга севунмас эмиш, албатта, киши.
***
Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқисидур,
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқисидур,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиғ ҳаргиз,
Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқисидур.
***


* * *
Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим,
Кўнглумдин ўзга маҳрами асрор топмадим.
Жонимдин ўзга жонни дилафкор кўрмадим,
Кўнглум киби кўнгулни гирифтор топмадим.
Усрук кўзига токи кўнгул бўлди мубтало,
Ҳаргиз бу телбани яна ҳушёр топмадим.
Ночор фурқати била хўй этмишам, нетай,
Чун васлиға ўзумни сазовор топмадим.
Боре борай эшигига бу навбат, эй кўнгул,
Нечаки бориб эшигига бор топмадим.
Бобур, ўзунгни ўргатакўр ёрсизки, мен
Истаб жаҳонни мунча қилиб ёр топмадим.

* * *
Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ,
Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ.
Бу замонни нафъи қилсам айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ.
Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,
Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.
Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ёмонлиғ асру кўп,
Эмди кўз тутмоқ не яъни ҳар ёмондин яхшилиғ.
Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ.
Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,
Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ.
* * *
Не вафо умрумда ул жону жаҳондин кўргамен,
Ким вафо жондин кўрубдурким, мен ондин кўргамен.
Кўз йўлидин ул сари ҳуснун назар айлар эдим,
Қон ёшим ул йўлни тутти, эмди қондин кўргамен.
Ёраб, ул кун шум толиъдин манга бўлғаймуким
Жонима ором ул ороми жондин кўргамен.
Кўз кўрар, лекин солур мени балоға бу кўнгул,
Бу балони неча чашми хунфишондин кўргамен.
Бартараф қилғил вафо истарни элдин, Бобуро,
Ул ғалатдурким, вафо аҳли жаҳондин кўргамен.
* * *
Сендек менга бир ёри жафокор топилмас,
Мендек сенга бир зори вафодор топилмас.
Бу шаклу шамойил била худ ҳуру парий сен
Ким, жинси башар ичра бу миқдор топилмас.
Ағёр кўз оллидаку ул ёр аён йўқ,
Ғамхоре кўнгул ичраю ғамхор топилмас.
Эй гул, мени зор этмаки, ҳуснунг чаманида
Кўзни юмуб очқунча бу гулзор топилмас.
Бобур, сени чун ёр деди, ёрлиғ этгил,
Оламда кишига йўқ эса ёр топилмас.
* * *
Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму?!
Хаста кўнглим чекмаган дарду балоси қолдиму?!
Мени хор этти-ю қилди муддаини парвариш,
Даҳри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?!
Мени ўлтурду жафои жавр бирла ул қуёш,
Эмди тургузмак учун меҳру вафоси қолдиму?!
Ошиқ ўлғоч кўрдим ўлимни ўзимга, эй рафиқ,
Ўзга кўнглимнинг бу оламда ҳароси қолдиму?!
Эй кўнгул, гар Бобур ул оламни истар, қилма айб,
Тенгри учун де бу оламнинг сафоси қолдиму?!
* * *
Ғурбату ҳижронға қолдим, оҳ ул жон илгидин,
Жонға еттим эмди ғурбат бирла ҳижрон илгидин.
Кўрсатур гаҳ тийғу гаҳ ўқ ҳолатимни билмайин,
Не балолар кўрадурман ёри нодон илгидин.
Эл фиғонимдин бажону мен бу жондин, эй ажал,
Қил халос элнию мени жону афғон илгидин.
Бобур, ул ой ҳажрида ишинг басе душвор эди,
Шукрким, қутқарди ўлум сени осон илгидин.
* * *
Ёр юзумни кўруб дарду ғамим билса керак,
Юз кўруб дарду ғамим чорасини қилса керак.
Эй сабо, жону кўнгулни ўзининг чун қилди,
Кўнгли бирла дегасен жони учун келса керак.
Васлини не қилайин ғайрдин айрилмади ҳеч,
Ёр васли менга, у ағёрдин айрилса керак.
Васлининг қадрини чун билмади бу телба кўнгул,
Ҳажрининг тийғи анинг юрагини тилса керак.
Шукр Бобурни билурмен деган эрмиш ул ой,
Ложарам бандаларин шоҳлари билса керак.
* * *
Сочининг савдоси тушти бошима бошдин яна,
Тийра бўлди рўзгорим ул қаро қошдин яна.
Мен ҳуд ул тифли парийвашға кўнгул бердим, вале
Хонумоним ногаҳон бузулмағай бошдин яна.
Юз ямонлиғ кўруб андин телба бўлдунг, эй кўнгул,
Яхшилиғни кўз тутарсен ул паривашдин яна.
Тош урар атфол мени, уйда фориғ ул парий,
Телбалардек қичқирурмен ҳар замон тошдин яна.
Оёғим етгунча Бобурдек кетар эрдим нетай,
Сочининг савдоси тушти бошима бошдин яна.

Интернетдаги манбалар асосида тайёрланди.
"Дунё овози" таҳририяти.


Комментариев нет:

Отправить комментарий