Меню

пятница, 26 мая 2017 г.

Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятидаги айрим камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди




Кеча, 26 майида Олий Мажлис Сенатида Сенат қўмиталарининг мажлислари бўлиб ўтди. Уларда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар
ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятининг вазирликнинг мамлакат иқтисодиёти тармоғига ва минтақаларга хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш, туризмни ривожлантириш, давлатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга доир фаолияти ҳақидаги ҳисоботи дастлабки тарзда тингланди.
Ташқи ишлар вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг чиқишларида вазирлик мутасадди бўлган йўналиш ва мамлакатларда олиб борилаётган фаолиятнинг батафсил таҳлили баён қилинди.
Мажлис давомида иштирокчилар ўзаро фаол фикр алмашдилар. Шу ўринда, сенаторлар ва мажлис иштирокчилари Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятидаги айрим камчиликларга ҳам тўхталиб ўтиб, бу борада вазирлик фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни билдирдилар.
манба
https://rednews.uz/2017/05/27/senat-yalpi-majlisida-tashqi-ishlar-vazirligi-kamchiliklari-korib-chiqildi/

Комментариев нет:

Отправить комментарий