Меню

вторник, 30 мая 2017 г.

Америкадаги Ўзбеклар Хаётидан




Янги дўстлик қўмитаси ташкил этилди. Бу ҳақда АҚШда яшовчи ватандошларимизнинг фикри қандай? Бу ҳақда миллий марказ вакили Бахтиёр Тўйчиев интервьюда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


Миллатлараро муносабатлар ва бошқа мамлакатлар билан дўстона алоқалар қўмитасининг вазифаларидан бири чет элларда яшаётган миллатдошларимиз билан дўстлик алоқаларини ўрнатишдир. Бу янгиликни улар қандай қабул қилди? Uzbekistan Today нинг мухбири АҚШдаги ўзбек миллий маркази фаол вакилларидан бири Бахтиёр Ҳасанович Тўйчиев билан
суҳбатлашди. –

 Салом, Бахтиёр! Чет элдаги миллатдошларимиз ҳақида маълумот берсангиз. –


Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонаси ичкарида сайлов 2016

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихона олди сайлов 2016

АҚШнинг ОҚ Уйи 2016


 Ўзингизга яхши маълумки, АҚШда ўзбек миллий маркази ғоявий принципларга асосланган гуруҳларга аъзо бўлган бир қанча гуруҳлардан иборатдир. Уларнинг орасида «Ватандош», «Юртдош», «Туркистон ўзбек диаспораси» каби гуруҳлар мавжуд. Қайси гуруҳга аъзо бўлишидан қатъи назар ҳар биримизнинг ўз шахсий ҳаётимиз, оиламиз, бажарадиган юмушларимиз бор. Масалан, менинг беш нафар фарзандим бор. Тарихий ватанимиздан узоқда яшасак ҳам миллатимизга хос бўлган урф­одатларни, боболаримиздан қолган анъаналарни сақлашга ҳаракат қиламиз. Буни оилавий 30.05.2017  архивимиздаги фотосуратлардан ҳам кўришингиз мумкин. Биз ватандан узоқда бўлсак ҳам, Ўзбекистон билан алоқада бўлишга ҳаракат қиламиз. Қариндошларимизникига меҳмонга бориш ўз йўлига, биз оммавий ахборот воситаларини, Ўзбекистонда бўлаётган ҳар бир янгиликни, воқеаларни диққат билан кузатамиз. Шуни айтиб ўтишим лозимки, тарихий ватанимизда бўлаётган ҳар бир ўзгаришга биз катта эътибор берамиз. Америкада истиқомат қилсам­да, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланаман. Президент сайлови вақтида ҳам ҳамма миллатдошларимизни сайловда фаол иштрок этишга ташвиқот қилдим. Сайлов натижасида тажрибали сиёсатчи Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон республикаси Президенти этиб сайланди. –

 Сиз Facebook ижтимоий тармоғида АҚШда ва Ватан ичидаги яшовчи ватандошларимиз учун гуруҳ ташкил этгансиз. Шу ҳақда гапириб берсангиз.

 – Ҳа, ҳақиқатан ҳам мен Facebook ижтимоий тармоғида АҚШда яшовчи ватандошларимиз ва Ватанимиз ичида яшовчи фукароларимиз  учун «Президент Ш. М. Мирзиёев тарафдорлари ва қўллаш командаси» номли гуруҳни ташкил қилганман ва унинг админстратори ҳам ўзимман, мазкур гуруҳ таркибида асли Ўзбекистонлик бўлган, аммо айни пайтда АҚШда яшовчи Ўзбекистондан 18,5 минг иштирокчи бор. Мазкур гуруҳни ташкил этишимга Ўзбекистон республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг оламдан ўтиши ва мамлакатнинг илк маротаба президентсиз қолгани сабаб бўлди. Асли Ўзбекистонликлар ва Ўзбек бўлган, ҳозирда Америкада яшаётган Ватандошларимизнинг бирортаси бу воқеага бефарқ қарамади. Улар ўша пайтда Ўзбекистонда рўй бераётган ҳар бир воқеа ривожини диққат билан кузатди, хавотирга тушди, чунки биз қаерда бўлсак ҳам Ўзбекистон бизнинг ватанимиздир. Шунда ташаббусни қўлимга олиб, одамларни тинчлантириш, бирлаштириш мақсадида Facebook ижтимоий тармоғида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-­қувватловчи гуруҳ ташкил этдим. Ўшанда Шавкат Миромоновичга уни қўллаб­ қувватлашимиз ҳақида мактуб ёздим ва унга жавоб олдим. Ҳар икки мактубни ҳам гуруҳимиз саҳифасига жойлаштирдим.  Президент сайлови ўтган бўлса ҳам, ҳамон гуруҳимиз ўз фаолиятини давом эттираяпти. Энди у ахборотлар марказий майдонига айланди. Гуруҳда Ўзбекистонда рўй бераётган ҳар бир янгилик Ўзбек тили – она тилимизда қизғин муҳокама этилади. Бизнинг ахборот сиёсатимизда “Ўзбекистон– умумий уйимиз” позицияси ва байналминалчилик руҳи етакчилик қилади. Дарвоқе, гуруҳимиз Facebook ижтимоий тармоғидаги ягона медиа лойиҳа эмас, 2011 йилда Temuriylar Radiosi www.temuriylar.com  номли интернет­ радио ташкил этилган, у ҳам чет элдаги Ватандошларимизга мўлжалланган бўлиб, уни дунёнинг турли нуқталаридан туриб тинглаш мумкин. –

 Миллатлараро муносабатлар ва бошқа мамлакатлар билан дўстона алоқалар қўмитаси ҳақида нима дея оласиз? –

 Бу ҳақда Ўзбекистон телевидениесининг биринчи каналидаги “Ахборот” дастурида эшитдим ва илк материалларни ахборот сайтларида ўқидим. Бу жуда яхши ташаббус. Ўзбекистонда турли миллат вакилларини бирлаштирувчи миллий­ маданий марказлар, шу билан бирга турли  мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ўрнатувчи ҳамжамиятлар мавжуд. Улар Миллатлараро муносабатлар ва бошқа мамлакатлар билан дўстона алоқалар қўмитасининг асосий базаси ҳисобланади. Бундай қўмитанинг ташкил этилиши уларнинг фаолиятини юқори даражага олиб чиқишга хизмат қилади. Янги ташкил этилган қўмита муҳим тадбирларни ўтказишда катта роль ўйнайди, унинг имконият доираси ҳам жуда кенг. Албатта мазкур қўмитанинг ташкил этилиши чет элдаги ўзбеклар учун қувонарли ҳолдир, энди биз ҳақимизда қайғурадиган янги давлат органи мавжуд. –

 Шахсан ўзингиз янги ташкил этилган қўмитадан нималарни кутяпсиз? –

 Мен чет элда яшовчи, ўзбек миллатига мансуб барча Ватандошларимни янги қўмита ташкил этилгани билан табриклайман. Уларни Ватанимиз билан мустаҳкам алоқада бўлишга, фаол бўлишга чақираман. Қўмита ўз фаолиятини бошлаган илк куниданоқ чет элдаги барча ватандошларимиз билан алоқа ўрнатиши лозим, улар камчилик эмас. Хусусан, ўзим истиқомат қиладиган Огайо штатининг Кливленд шаҳрида Нью-­Йоркда кейин  2 ўринда яшовчи Ўзбеклардан иборат кўпроқ  миллатдошларимиз яшайди. Мазкур қўмита ёрдамида маданий алоқаларни тиклашни, чет элда яшовчи ўзбек орасида миллий қадриятларимизни сақлаб қолиш бўйича турли тадбирлар ўтказишни истардик. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши бизнинг Ўзбекистон санъат ва маданият арбоблари билан алоқа ўрнатишмизга туртки бўлади. Ўз навбатида маданий меросларимиз билан танишган чет элликларда ватанимизга саёҳат қилиш фикри уйғонади, мамлакатимизнинг туристик салоҳияти ошади. Биз Ватанимиздан айнан шундай дўстона ёрдамни кутиб қоламиз.
 (Бахтиёр Тўйчиевнинг оилавий АҚШдаги архивидан олинган фотосуратлар)

манба http://ut.uz/oz/eshyo/theme_year/yangi-d-stlik-mitasi-tashkil-etildi-bu-a-da-a-shda-yashovchi-vatandoshlarimizning-fikri-anday-bu-a-d/

Комментариев нет:

Отправить комментарий