Меню

пятница, 26 октября 2012 г.

Қурбонликка жон фидо...

 (Жиддий ханда)
 Қурбон ҳайити арафасида икки дўст сафарга отланишибди.
Улар саҳро бўйлаб узоқ сафарни давом эттирарканлар, туялардан бири касалланиб жон берибди.
Манзил эса узоқ.
Икки дўст бир туянинг устида йўлни давом эттираверишибди.

Сафар давомида қурбон ҳайити билан ўзаро табриклар бўлибди.
Қурбонлик қилиш керак дебди биринчиси.

Қурбонликка нима бор дея эътироз билдирибди иккинчиси.
Чин мусулмон бўлсанг қурбонлик қилиш керак бўладида. Мана шу туяни суямиз ва қурбонлик йўлида фойдаланамиз.

Манзил  эса ҳали жуда олис эди....

Оллоҳнинг иноятини қарангки, туя инсонлар тилини тушунадиган экан.
Олдин қурбонликка қўзилар сўйиларди, бу аҳмоқлар эса ўз ёрдамчиларини сўймоқчи бўлишмоқда дея туя икки йўловчини ғафлатда қолдириб қочиб қолибди.

Икки йўлоқчи эса манзилларига пиёда юриб ета олмай қийинчиликлар туфайли саҳрода ўлиб кетибдилар.

Савол: Бу ерда ким айбдор? Икки йўловчими ёки туя?


Комментариев нет:

Отправить комментарий