Меню

понедельник, 22 октября 2012 г.

Каримовдан кечирим сўрайман, аммо нима дея?!!

Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!
Биласизки, Сиз билан бизнинг ўртамизда ҳеч қандай совуқчилик бўлмаган.
Лекин бир икки ғаламислар Сиз ва бутун ўзбеклар орасини бузишмоқчи шекилли, Сиз азиз зотни ўз мулки каби "менинг, менинг.." дея такрорлаганини кўриб ўзим ҳам ҳайрону лол қолдим.
Мен бир бечора боламан.
Илтимос, менга раҳмингиз келсин.
Мана шу совуқлардан мени ўз ҳимоянгиз олинг.
Австрияга Сиздан қочиб келганим йўқ!
Энди мана шулардан қочиб Ўзбекистонга бормоқчиман.
Автрияда кулолчилик ишларига аралашиб қолдим шекилли, ҳар томондан ҳужумлар тинмаяпти.
Кулолчилик одатим йўқ десамда горшокларини кўтариб югуриша бошлашди.
Сиздан кечирим сўрашимни талаб қилиб, "УЛЬТИМАТИУМ" ҳам қўйишди.
Мен эса лолман. Нима дея кечирим сўрашни билмаяпман.
Кимларнидир мушукка ўхшатганларим тўғрисида гап борди. Бу борада Сизни ҳам унутиб қўйишди.
Сизнинг олдингизга кечирим сўраб боришим лозим. аммо "очерет" жуда узун экан.
Мен эса рҳйхатга киритилдим.
Англашимча Сиздан узр сўрашим учун деярли 2072 йилларда навбат текса керак.
Агар ростдан ҳам сайтдаги ҳазиллардан кўнглингиз оғриган бўлса......., унда Сиз ҳам бирор ҳазил жўнатинг, илтимос. Сайтда эълон берамиз.
Сизнинг нгомингизни сотиб чарчашмаган шекилли энди хитойларнинг "чўпчаларини" кўтариб ҳар томонга осилишмоқда.
Мени Шавкат Муҳаммад ҳам дея фол очишди.
Юсуф жуманинг ўғли дея ромчига ҳам қатнашди.
Сиз билан бир мамлакатда туғилганимиз ҳаққи ҳурмати шу гумроҳларга айтиб қўйсангиз.
Сиз уларнинг ҳимоясига муҳтож бўлмагансиз ва бўлмайсиз ҳам.
Уларнинг мулки бўлмагансиз, бўлмайсиз ҳам.
Шу Мистер Қалампир ҳам уларга мухтож бўлмаган бўлмайди ҳам.
Шу Мистер Қалампир ўша гумроҳлардан қўрқмаган ва қўрқмайди ҳам.
http://dunyouzbeklari.com/2012/10/20/%d1%81%d1%9e%d0%b7%d1%81%d0%b8%d0%b7-%d1%81%d1%83%d1%80%d0%b0%d1%82-2/#comment-2758

Комментариев нет:

Отправить комментарий