Меню

вторник, 23 октября 2012 г.

Ҳажв ва латифалар рукнидан Мистер Қалампирга

http://www.dunyoovozi.blogspot.com/p/blog-page_4.html 

АБУ БАКР АСОЕВ 7 сентября 2012 г., 6:25
ШЕЪРИЯТ ХИРМОНИ
Шеър ёзишга бел боғлабди бир олифта,
Кўп уриниб, бир мисра ҳам битолмасмиш.
Илҳом олиб ўтаётган париларнинг
Кокилидан тутай, дермиш, тутолмасмиш.

Тажанглиги ортиб энди меъёридан
Бўғилармиш, ботиб шўрлик жиққа терга.
Минг бор ўлиб, яна минг бор тирилса-да
Ёзганлари ўхшамасмиш сира шеърга.

Ёзиб – чизди, йиртиб – отди, бўлмади ҳеч.
Ҳалқумига келди ҳатто дилу ўпка.
Бир пайт билса, омадсизлигин сабаби –
Уйда қолиб кетган экан шоир-шапка.

Ҳовлиққанча етиб келиб уйига у
Пешонага қўндиради шапкасини.
Аммо шўрлик унутганди ишхонада
Қоғоз-қалам солиб юргич папкасини…

Хуллас, бугун шеъриятнинг хирмонига
Олифтадан бирор улуш қўшилмади.
Эҳ, аттанг-а, олифтанинг шеърин тинглаб
Бирортаям лоқайд қулоқ тешилмади…
Абу Бакр Асоев,
Тожикистонлик қалампирпарвар.


Браво товарищ Асоев!

Мистер Қалампир  7 сентября 2012 г., 8:09
Бизда соқол, шапка ёки шоирликка талаб йўқ,
Ноутбук бор, қалам ҳамда қоғозларга ҳожат йўқ,
Гарчи тегиб меъдаларга, бўлмасада сўзим ўқ,
Халқпарварларлик қилиб, шеър ёзмасмас мисли _ _ қ!
(ҳазил)



Комментариев нет:

Отправить комментарий