Меню

суббота, 6 октября 2012 г.

Нофизийдан нома

 Posted on October 6, 2012 by JM
www.jahonnoma.com

АЛКОНАВТ

 Интернетга кирдимми, қаёққа қарасам Ислом отани мақташгани мақташган: “Умрлари узоқ бўлсин!”, “Бахтимизга яна 20 йил лидер бўлиб турсинлар!”, “Саксондан сакраб ўтиб, тўқсон билан тўқнашганларида ҳам ҳаммамизга ота бўлиб юрсинлар!”, “Хотинлари – онамиз, қизлари опамиз!”, “Умрларининг ҳар бир куни, ҳар бир соати муборак бўлсин!” ва ҳоказо ва ҳоказо гаплар.
Кейин ўйлаб қолдим, нега Ислом отани бунча мақташади?
Энг кўп мақтаган, энг кўп пахта қўяётган-зиёлилар. Демак улар бир нарсани биладиларки, мақтайдилар. Бекорга мушук ҳам офтобга чиқмайди.
 Ўйлайвериб охири топдим.
Маҳалламизда битта алкаш бор эди. Унга алкаш десангиз хафа бўларди. Саккизта ўғли ва юздан зиёд қариндошлари бор. Чумолидек бостириб келиб, ўзингиз билан бирга уйингизни ҳам кемириб кетишади.
Шу алкаш бир куни маҳаллага раис бўлди. Қилган иши чойхонадан чиқмаслик. Бекорхўжа. Фойда чойхоначининг боласига. У ҳар куни беш олтита бўш шиша тўплаб, олиб бориб сотади.
Биров алкаш раиснинг олдини кесолмайди. Шарақ этиб тарсаки тушади.
Одамлар йўлини топишди. Унга Алконавт деб исм беришди. Космонавт, Астронавт дегандек Алконавт. Яъни алкашлик бобида фазогир.
Ишонасизми ишонмайсизми, бу ном унга ёқиб кетди. Дарҳол эчки соқол қўйиб олди, ҳатто мачитга ҳам қатнаяпти. Лекин у қатнагандан бери мачит ҳувиллаб қолди. Пойқадами бехосият келдими, ёшларнинг танасига болта тушди. Маҳалладан қамоққа, қамоқдан маҳаллага, маҳалладан қабристонга! Бева қолган аёллар эса унинг маҳрами!
Хуллас, у маҳаллага раис бўлган йили туғилган болам бугун аскар. Қайтмасин бу ёқларга дейман.
Алконавтнинг раислик даврида маҳалламиз қишлоқнинг кетига айланди. Тупроқ ва лой кўчадан юришга одатланиб кетдик. Маҳалла деган номдан бошқа вақо йўқ!
Лекин ҳеч ким Алконавтга ғинг дея олмайди. Чунки ҳеч иш қилмаган-да. Танқид қиладиган жойи йўқ. Иш қилмаган одамни танқид қилиб бўладими?
Бу ҳам муҳим эмас. Уни мақтаб турсангиз, унинг болалари ва жиянлари-маҳалла посбонлари, миршаблар сизнинг хизматингизда. Шунинг учун ҳам Алконавт дейиш камлик қилгандай энди уни Алконавт ака дейишади.
Ана шу мисол менга Ислом ота жумбоғини ҳам ечиб берди. Биз ҳеч иш қилмаган одамни мақташга уста эканмиз. Ислом ота 20 йилда ўзини мақтатишдан бошқа бир иш қилмади. Биз эса ҳамон уни кўкларга кўтариб мақтаганимиз мақтаган.
Менимча бизни Худо уриб тургани ҳам ана шундан! Чунки Худо сезгувчи ва билгувчидир!
А, лаббай?!
Нофизийнинг котиби
ЖМ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий