Меню

суббота, 20 октября 2012 г.

Бу замин миллатимизнинг эри (Тўйлар муборак)

Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Ҳурматли Шоҳижаҳон!
Лотин алифбосида ёзишга қийналиш ва кўп хатолар бўлмоқда. Айниқса, Ц ҳарфини қўллашда. Яна бир муаммо ойларнинг номини ёзишда масалан биз кирилда ўрганганлар “октябрь” ни лотинчада “Oktabr” деб ёзишимизга тўғри келмоқда. Қани бу ерда тушиб қолган “я” ҳарфи?
Сизнинг бир танқидий фикрингиз эътиборга лойиқ. У ҳам
бўлса Ў Қ Ғ Ҳ ҳарфларини лотинчада ёзилишидаги тартибларнинг бузилишидир.
Яна бир лотинчада катта хатолик шуки “Э” ҳарфи билан “Е” ҳарфини сиам эгизак қилиб ёзишаётганларидир.
Мана қаранг:
“Бу замин миллатимиз ери”. Буни лотинчада баъзи бир шиорларда ҳам жуда қўпол тарзда бузиб ёзишмоқда.
Bu zamin millatimiz eri” .
Кулиб юбордингиз чамамда. Бошқаларнинг тушуниши учун эса кирилчада ёзаман.
“Бу замин миллатимиз эри”.
Бунинг фарқига кўп киши бормаяпти.
Буни ҳолва. Агарда паспорт столидаги аҳмоқликларни айтсам сочингиз бўлса тикка бўлиб кетса ҳам керак.
Ҳар бир кишининг паспорти қаранг.
Масалан: Абдуллаев Эрназар.
Паспорт столида лотин алифбосида нима деб ёзишмоқда?!
Abdullaev Irnazar.
Буни қайтадан кирилга ўгирсак: Абдуллаэв Ирназар.
Бу қандай бедодлик?!
Аслида лотин ёзувида Abdullayev Ernazar бўлиши керакку!!!
Лекин Сизнинг қайтадан крилга ўтиш масалангизни оқламайман. Чунки мана қарангки 20 йиллар давомида ёшлар шу лотин ҳарфлари билан ёзишади ўқишади. Олдин ота оналар ҳам 1-синф болаларига дарсдан кейин ўзлари ҳам алифбени ўргатишган эдилар. Эндичи? Саводсизлик кучайиб кетди.
Шунинг учун ҳозирда лотин алифбоси аниқроқ айтадиган бўлсак мукаммал вазиятга келиб қолган фақат уни тўғри талқин этиш керак холос!
Кирилга ўтадиган бўлсак яна 20 йил кўрсаводликни бўйнимизга нимча қилиб олсак ажаб бўлмас!!!!
(Қўшимча)“ABDULLАEV IRNAZARNING ERI-АБДУЛЛАЭВ ИРНАЗАРНИНГ ЭРИ”
Паспорт столидагилар агарда Эрназарни “ERNAZAR” деб ёзсак унда кирилчада “ЕРНАЗАР” бўлиб қолади деб ўйлашса керакда!!!
Унда лотин алифбосида нима деб ёзишга хумкаллалар қандай чора тадбирни ишлатадилар, ахир?
Энди Абдуллаев Ерназарнинг ерими (AbdullaYEv YErnazarning YEri)
ёки АбдуллаЭв Ирназарнинг эрими?( AbdullaEv Irnazarning Eri)
ёхуд Абдуллаев Эрназарнинг эридир (AbdullaYEv Ernazarning Eri) балки?!
Ҳурмат билан….
Мистер Қалампир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий