Меню

четверг, 11 октября 2012 г.

Булутлар ва юлдузлар (3)


10. Инсон ақлдан озса ёки бирор нарса унинг майлига ёқса кулиши мумкиндир.Мен эса кула бошладим.
Нега инсонларни жуда улуғлашади, нега уларни кўкка кўтаришади?
Шунча ишларни қилиб, уларни кўкдан узиб ернинг тубига киритиб юборишга ҳам шай бўлиб қолишади?

11. Инсонни қандай қилиб қуёшга ўхшатиш мумкин?
Барчаси инсоннинг ўзига боғлиқ.
Барча ўзича бошлиқ!
Барча энг чин ҳақиқатлар соҳиби.
Менга нима дедиму ўзимни ҳам қуёшга ўхшатиб қўя қолдим.
Сиз ҳам менга нима дея ўзингизни қуёшга ўхшатсангиз, билингки жуда ажойиб бўлади.
Буни ҳеч ҳам фарқи йўқ!
Уялманг!

12. Сувни бир қиздириб кўрайликчи.
Сув "ҳаш икки о"дан ташкил топган. Бу барчага маълум.
Қиздирсак элементлар ажралиб кетади.
Водород ва кислород ажралиб қолади.
Водородлар эса буғга айланади.
Гап бу ерда химиявий реакцияларда эмас, норози бўлманг!
Мен сизга қуёш ва юлдузларнинг туғилишини сал тушунтириб ўтмоқчиман холос.

Водороднинг катта массаси эса ўзаро бирлашиб, булутлар "базасини" ташкил қилади.
Ушбу булутлар эса қаттиқ ҳолга келганда ўртадаги ядрога бирлашишни бошлайди. Доимий равишда бирлашишларда водородлар бир жойга йиғилишиб, реакцияга киришади.

Мен олдин булутлар бу-бечора халқ дегандим-а?
Юлдузона қуёшларни эса МС, ИА, ва ҳк.лар дегандим.
Энди атрофига халқни бирлаштирган бу юлдузлар бири кичик, бири катта бўлиши ҳам мумкин.
Бири ёрқин нур сочиши, бири эса хира нур сочиши ҳам табиатнинг яратиб қўйгани яъни Оллоҳнинг яратиб қўйгани экан.
Мана энди бу юлдуз бўлмиш қуёшларнинг бечора халқ бўлмиш булутлар билан ўзаро "дўстона" оқибати ҳақида сўз юритайлик!
Нега улар бир бирларига жуда ҳам керак?
Ўртада пул ўйнайдими?
-------------------------
Давоми бор.

Комментариев нет:

Отправить комментарий