Меню

пятница, 27 июня 2014 г.

Maloxatni Xochga Miklash kerakmi ??? Keyin Kutulasizlar




«КАМБАҒАЛНИ ТУЯНИНГ УСТИДАЯМ ИТ ҚОПАДИ» 

(Надежда Атаевага атаганларим)

Россиянинг Рен TV телеканалида Ўзбекистон президентининг набираси, Гулнора каримованинг ўғли кичик Ислом Каримовнинг интервюси мазкур ҳафтамизнинг энг оламшумул ҳодисаси бўлди.

Ҳали кенг жамоатчилик олдида “ҳисобот” беришнинг у қадар ҳаддини олмаган бу болакайнинг не сабабдан матбуотда кўриниш бергани-ю, бу сиёсий ўйиннинг ортида қай бир мақсад-муддао
мавҳумлгини таҳлил қилишни тажрибали, билимли сиёсатдонларга қўйиб берайлик.

Ёш Исломжон Исломов интервюсини менинг ҳам кўнгил ярамга туз сепадиган жиҳатлари борки, “Азага борган ўз дардини айтиб йиғлайди” деганларидек, йигитчанинг суханлари ортидан мен ҳам ўз дийдиёмни қилиб қолмасам, ўзимни кечира олмасам керак.

Президент набирасининг интервюсидаги айнан бир жиҳат эътиборимни тортди:

Ёш Ислом Исломович онаси Гулнора Каримова билан бирга ўз жонига суиқасд бўлганини аниқ-равшан иддао қиларкан, жумладан шундай дейди: “Бу икки йилча аввал содир бўлди. Онамни зўрға сақлаб қолишди. Мени камроқ заҳарлашган экан, ва менинг организмим ёш экани ҳисобга олинса, менга унинг таъсири камроқ бўлди. Лекин, иккимиз ҳам муолажадан ўтдик, мен бир ярим йил, онам эса ҳали ҳам муолажа олаяпти. Охирги маълумотларга кўра, онам шу муолажа учун зарур бўлган дори-дармонларни ололмаяпти”.

BBC саҳифасида эълон қилинган мазкур интервю остига шу заҳотиёқ “билса ҳазил, билмаса – чин” қабилида аччиқ кинояли бир изоҳ қолдиргандим: “Илтимос сиздан, Исломжон Исломович, Ўзбекистондек мамлакатда онангиз Гулнора Каримова ва сизга, яна кимга, президент оила аъзоларига, Каримовнинг севимли қизи ва набирасининг жонига заҳарлаш йўли билан қасд қилинганлиги ҳақидаги иддаонгизга "Бобомнинг танқидчиси Эшонқуловани ҳам жисман йўқ қилишга уринишлар бўлган бўлса, ажабланмайман, бу Ўзбекистон учун одатий анъана" деб қўшиб қўйинг, илтимос. Негаки, бу ҳақда мен гапирсам, мени "жин чалган"га чиқаришмоқда. Сизнинг суханингиз бўлакча-да, нафасингиз ўткир. Сизга инонишлари осон... Негаки, ўзбекда бир гап бор: "Оғзи қийшиқ бўлсаям, бойнинг боласи сўйласин" дейишган-у... Илтимос, уларга айтинг, онажонингизга қўшиб, мениям Россияга даволанишга юборсинлар, Исломжон... "Шолининг ортидан курмак ҳам сув ичса, ичибди-да"-а....”

Куни кеча азборойи қизиққанимдан, “Озодлик” саҳифасидан президент қизи Гулнора Исломовнанинг ўзини заҳарлашга бўлган уриниш ҳақида ёзган тивитларини титкилаб топиб олдим:

“31 октябрь: Гулнора Каримова: "Мени заҳарламоқчи бўлишди"

Каримова хоним 31 октябрь куни ёзган твитларидан бирида ўзини заҳарламоқчи бўлишгани ҳақида ёзди.
@SaidazamHS спасибо всемВам огромное!Отравить меня уже пытались,тяжёлые металлы,как ртуть по волеБога меня не свалили,хотя до сих пор лечусь
— Gulnara (@GulnaraKarimova) October 31, 2013

"Мени симобга ўхшаган оғир метал билан заҳарлашга ҳаракат қилишди. Худонинг хоҳиши билан мени оёқдан йиқита олганлари йўқ. Лекин ҳануз даволанаяпман", дея ёзган Каримова бу воқеа қачон, қаерда, ким томонидан қилинганини очиқламаган...”

Кўриб турганингиздек, президент қизини, яна кимни, мамлакатнинг бўлажак ҳоқони курсисига давогар хонимни заҳарлашга бўлган уриниш хусусида унинг ўзи томонидан 2013 йилнинг 31 окбярида ошкора айтилган.

Очиғи, мен Гулнора Каримованинг “мени заҳарлашмоқчи бўлишди” деган иддаосини шу пайтга қадар ўқимаган эканман.
Негаки, то шу чоққача Гулнора Каримова атрофида бўлаётган шов-шувлар “ҳорижий суд-ҳуқуқ тизими эътиборини чалғитишга қаратилган сиёсий ўйиндан бошқа нарса эмас” деган хаёлда президент қизининг интернетдаги “эрмаклари”га - твитларига кўз югуртириб ҳам кўрмагандим.

Гулнора Каримова ҳам президентнинг қизи бўладими, порахўрми, жиноятчими, ким бўлишидан қатъий назар ўз жони ҳақида қайғуришга, “мени заҳарлашга уринишди” дея ҳавотирга тушишга, айтишга ҳам ҳақли. Бу унинг ҳуқуқи, албатта. Аммо бу иддоаларнинг рост ё ёлғонлиги бу энди – мутлақо бошқа бир масала... Тахт талашуви ортидан отасининг крислосига зимдан кўнгли кетаётган қизалоққа суиқасд бўлса, бўлгандир ҳам, бу ёғи, Худогагина аён. Шу боис, турли гумонларга боришдан тийиламиз. Гумон иймондан айиради дейишади ахир.

Гап унда эмас.

Хўш, у ҳолда нимада?

Гап шундаки, икки ой бурун “Мени Заҳарлашган бўлишлари мумкн” дея овоза қилганимда, шоири замонимиз Ёдгор Обид ва ўзини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш салтанатининг кироличаси деб ҳисобламиш Надежда Атаева опамиз “Эшонқулова “Бирдамлик” атрофида шов-шув кўтариш илинжида оммани чалғитишга киришган. Унинг қаллоблиги жонга тегди? Қани, заҳарланганлигининг иботи? Қўлида бу борада тиббий ҳужжат мавжудми?” дея ОҲ уриб УВВОЗ тортиб қолишдики, бу оҳларининг ҳовурига икки тўйнинг оши дам егудек....

Очиғи, менда кўнгилсиз бу тортишувларга қайтиш истаги мутлақо йўқ эди. Мабодо ёш Исломжоннинг кечаги интервюси бўлмаганида, эҳтимол, бу кўнгилсиз мавзуни қайта тилга олмаган ҳам бўлардим.

Аммо “Айтсам –тилим, айтмасам – дилим куяди” не қилай....
Биринчидан, Надежда Атаеванинг Ўзбекитондаги ҳақсизликлардан яхшигина хабардор инсон сифатида менинг “заҳарлашган бўлишлари мумкин” деган иддаомга тиббий исбот талаб қилишининг ўзи мантиқсизлик деб ҳисоблайман.

Негаки, мен “Режим менга секин таъсир қилувчи оғу берган бўлиши мумкин” дедимми, энди бу даъвоимни асослаб олиш мақсадида қаерга отланаман? Ўзбекистон тиббиётигами? Маҳаллий тиббиёт, дейлик, қонимда заҳарланиш аломати бор бўлган тақдрда ҳам, “Ҳа, Эшонқулованинг қони негадир шубҳали, заҳарланиш аломатлари борга ўхшайди” дея минг йилдаям хулоса бермасликлари ойнадек аниқ-ку. Ё тиббиётдагиларнинг ҳақиқат қилишларига ишонасизми?

Иддаоларимни тасдиқлаш ва ё рад этиш учун Россия каби бирор бир қўшни давлатларнинг тиббиёт кўмагидан фойдаланганимда эди, бошқа гап эди...

Ҳар қандай талабда ҳам, энг аввало, мантиқ бўлиши керак эмасми?

Кейин... Мен президентнинг қизи, Гулнора Каримова эмасманки, битта қўнғироқ билан тўғри тиббий ташҳез қўйишларига эришсам...

Ўзбекистонда инсон ўз ҳақлигини исботлашнинг имкони бўлганида эди, кимсан пули ҳам, қўли ҳам, тили ҳам қаерга чўзса етадиган Олим Атаев ва отасининг боласи бўлган билимдон Надежда Атаевалар ўз устиларидан жиноий иш очилганлигини эшитар-эшитмас Қозоғистонга қараб қочиб қолмаган бўлишарди. Суд-ҳуқуқ тизими орқали иримига бўлса-да, лоақал олти ой ўз ҳуқуқлари учун кўрашишга киришишарди. Нега курашгилари келмади, нега мамлакатни ташлаб кетишни азвал билишди? Негаки, улар Ўзбекистон бошқарув тизимининг сиру синоатини беш қўлдек биладиган зиёли қатлам вакиллари сифатида бу юртда ҲАҚҚА эришиш орзуси эртак эканлигини жуда яхши билишарди. Шу сабаб четга чиқиб кетишди ва жонларнини омон асраб қолиш йўлида жуда тўғри йўл тутишди...

Бас шундай экан, Надежда Атаеванинг инсон ҳуқуқларининг лидери сифатида менинг олдимга куракда турмайдиган талабларни қўйишининг ўзи кулгули...

Бу масаланинг арзимас бир жиҳати ҳам дейлик.

Қизиғи шундаки, мен шўрлик “заҳарлашлари мумкин” дея шубҳаларимни айтиб оҳ тортиб қўйгандим, маломталарга қолиб кетдим. Иддаом эълонидан уч кун ўтмаёқ Ёдгор Обид билан Атаева негадир “шайтонлаб” қолишди. Гуё мен еб, улар қуруқ қоладигандек....

Бир гап айтайми?:

Илгариям ёзгандим, такрорлайман: Ўзбекистон ичкарисида инсон ҳуқуқлари ва мухолифат масалалари билан шуғулланадиган аёллар сонини санасангиз 8 та ҳам чиқмайди: Елена Урлаева, Саида Қурбонова, Гулшан Қораева...

Урлаевани куч ишлатар тизимлар руҳий касалликлар шифохонаси кўмагида “едилар”, мухолифат ичидаги кўнглига кин, ҳасад,фисқу-фасод ин қурган бир ҳовуч Сиз каби “оломон” сасишлари орқали менинг бошимга етдилар...
Бошқача қилиб айтганда, Ўзбекистон ичидаги инсон ҳуқуқлари ва махолиф ҳаракатларни фалаж ҳолатга келтиришда жуда катта кўмак қилдилар, оламшумул ҳисса қўшдилар....

Хўш, айтингчи, бундан ким ютади-ю, ким ютқазади?

“Унинг ташкилоти меникидан илдаблаб кетмасин” дея кўнглини ҳасад кемириб, Яратгандан ҳам ҳақийқмай иғво уруғини урчитаётган инсон ҳуқуқларининг Худосизлари, айрим мухолиф ташкилотларнинг бўҳтонни болалатувчи устаси фаранглари ўйламайдилармики, биз қай ном остида бўлмасин, қайсидир маънода айнан ана шу кўрнамакларга кўмак бераяпмизу, элни имкон қадар уйғотаяпмизу...

Эртага кимнинг қўли баланд келиши ноаён... Кези келиб сиз - ичи қароларнинг ошиғингиз олчи бўлиб қолса, тайёрга – аёр, борига бокавул бўлмасмидингиз?... Фақат шу бугуннинг ғами билан ҳайвонсифат нафас оладими одам деган?

Қизиғи шундаки, мендан аа-ааанча илгари кимсан президентнинг меросхўрликка давогар қизи ҳам “Мени заҳарлашди” дея дод деган экан-ку.
Эҳтимол, Ёдгор Обид ҳам, Надежда Атаева ҳам эркатой Гулноранинг твит эрмакларини ўқишга мен каби эринишгандир?

Лекин шу кеча кундузда Ўзбекистон президентининг набираси, ёш Ислом Исломович Россия телеканали орқали “Онам билан мени заҳарлашганди” дея очиқ ойдин айтиб ўтирибди.

Ҳўш, ана энди Ўзбекистон фуқароларини заҳарланган ва ё заҳарланмаганлигини аниқлаш борасида Ёдгор Обид ва Атаева отлиғ моҳир “эксперт”лар нега жим?
Инсон ҳуқуқлари соҳасининг қироличалигига давогарлардан бири Атаева хоним, шоири замон Ёдгор Обидлар бугун тилини ютиб юборишганми? Ёки забонлари танглайига ёпишиб бўлганми? Ахир улар “Заҳарлаган бўлишлари мумкин” дейишга ҳадди сиққан хастанинг уйига хуфя юборишга ва тирик танани кимнингдир кўзлари кўмагида "эксгумация" қилишга устаси фаранг эдилар-ку? Ва бунинг ортидан “Бўлмаган гап, барчаси ёлғон” дея УВВОЗ солишга орзуманда бўлишарди-ку?
Гулноранинг ҳам кекирдагидан олишмайдими, президент қизининг ҳам ёқасини йиртишмайдими энди?
Эй, “эксперт”лар, ташқи кўринишига қараб ташҳез қўймайсизми энди, 21 ёшли Исломжон Исломовичнинг салобати заҳар қабул қилган кишига ўхшайдими ҳеч?
Ана, интернетнинг устасифарангисизу, бундан икки йил бурунги “YouTube”дан юлдузлик дардига мубтало бўлган “телезвезда” президент қизи Гулнора Каримованинг клиплари, турли тентак тадбирлардаги тасвирларини титкилаб кўринг, кузатинг ва баҳо берингчи, ўша видеотасвирларда бугун уй қамоғи касрида ширин жони азоблар исканжасида қолаётганлиги, ҳуқуқлари топталаётганлиги иддао қилинаётган Каримова хонимнинг ҳоли харобга ўхшаб кўринармикин? Заҳарланган зарҳил қиёфага кўзингиз тушармикин? Ваҳоланки, президент қизининг қўлида оғуланганлигига оид тиббиёт хулосаси мавжуд. Гулноранинг қўлидаги тиббиёт хулосаси – заҳарланганлигига оид ташҳез билан Каримова хонимнинг ўша дамдаги видео тасвирлини таққосламайсизми энди, ўз хулосангизни беришга шошилмайсизми? Нега жимсиз?
Ёдгор ака, Надежда опа, Гулнора Каримованинг заҳарланишига оид иддаоларга аниқлик киритиш биз учун ҳам жуда қизиқ. Бу гал ҳам жонли танани ҳам кўз қарашлари кўмагида "эксгумация" қилишга қодир бирор бир "тиббий экспертеза" ходимингизнинг хизматидан фойдаланмайсизми, Ўзбекистондаги хуфяларингизни ишга солмайсизми? “Тиббиёт эксперт”ингизни уй қамоғида ўтирган Гулноранинг ҳузурига сафарбар қилмайсизми энди? Президент қизини ҳам эксгумация қилмайсизми, заҳарланиш билан боғлиқ масалани узил-кесил ҳал қилиб қўя қолмайсизми энди?
Куни кеча навбат менга келганида, мен шўрликни “туянинг устида ҳам ит қопган”ди-ку? Қопиш ҳам гапми, уч кун ўтар-ўтмас итдек талаб – титиб ташлашганди...

Гал Гулнорага келганида оғзингиздаги 200 грамлик лахимни ош-овқат ўрнида жиғилдонингизга урдингизми?
Сайрамайсизми энди?
Қилаолмайсизми?
Нега?
Сабабини билсак бўладими?
Боисини ҳам айта олмайсизми? Йўқми?
Айтақолинг, бўлинг энди, гап нимада ўзи? Гулнора билан Эшонқулованинг фарқи нимада? Гулнорани афзаллигининг синоатичи?

Бор муаммо президент қизининг ҳориж банкларидаги ҳисоб рақамларида музлатиб қўйилган 10 миллиард доллардан ортиқ миқдорида дейилаётган маблағда эмасми, мабодо?
Ва ё Парижнинг энг ҳашаматли туманларидан бирида жойлашган, Булон ўрмонига қараган Гулнора Каримовага тегишли қиймати 30 миллион еврога тенг ҳашаматли қасрга кўнглингиз кетганми, Парижда истиқомат қилгувчи хонимлар ва жаноблар умумий майдони 800 квадрат метрлик сарҳадни эгаллаган анашу маҳобатли “мерос”га кўз тикканми? Гап Гулнора хусусида кетганида оғзингизга талқон солиб олганларингизнинг боиси бойиб қолиш умиди эмасми, ишқилиб?
Ненинг умидада ўй суриб турибсиз?
Бу сирли сукутингиз боиси ҳақида сўйламайсизми? Биз ҳам билайлик, “ҳаёт лаззатидан баҳраманд бўла олиш” борасидаги ақидаларингиз синоатидан биз ҳам азгинча сабоқ олийлик ахир?...

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
Мустақил журналист

Комментариев нет:

Отправить комментарий