Меню

вторник, 8 июля 2014 г.

Дардга Даво Булмаса,,,,

 Ўтган 2013 йил мен учун оғир ўтди. Отамни бир амаллаб Оллохнинг хохиши билан жонини шахарлик шифокорлар ёрдамида сақлаб энди кўнгил жойига тушган пайт. Апрель ойи ўрталари ховлида сабзи учун ер ағдараётганимда тушликдан кейинги пайт эди. Камол деган гаи келиб начальник
 бор деб кетди. Ярим соатлар ўтиб машинамни миниб пост гаига бордим. Камол гаи машинамдан тушишим билан миниб олиб стоянкага киргизиб кетди. Начальник зарифбой менга сенинг устингдан шикоят бўлган солиққа бориб долим акамга учраш агар у билан келишсанг қўйвораман деди. Югуриб солиқ идорасига бордим, долимбой хонасида экан. Мени кўриб,лицензиянг йўқ кира қилаяпсан жарима қилмасак машинангни бир умрга стоянкадан чиқоралмайсан деди. Мен 1-1.5 ойдан бери хали у хали бу касалхонада отамни даволатиб юрганимни,кира қилишга вақтим бўмаганини айтсам,бир каттароқ одамни сўкворибсан устингдан ишонч рақамимизга шикоят тушган чора кўрмасак бўлмайди деб туриб олди. Хуллас асабларим чарчаган эмасми ортиқча тортишгим келмади. Битта туштнтириш хати ёзиб берсанг қўйворамиз дегандан кейин аччиқ устида ёзвордим. Уйга қайтиб ўйланиб кўрсам мен уларга подаркаман. Ке шу жарима қиладиган бўлишса ўз хуқуқимни билайчи деб интернетни титкилай бошладим ва ички ишлар сайтидан бир қанча ишонч рақамларини топдим. Рақамлар хозирда ёдимда эмас чамамда 4та ишонч рақами бор эди. 3тасига уланолмадим,сунгги рақамни хайтовур бир йигит кўтарди. Бўлган воқеани эшитгач: ака бу бизнинг вазифамизга кирмайди деди ва бошқа бир рақам берди. Ўзимизнинг вилоятники экан. Бир эроними,тожикми хар қалай акцент билан жуда қўпол сўкингудай бўлиб гапирди,гапимни базўр эшитиб кейин начальник гаиларингни танийсанми деди. Ха дедим,телефон рақамини биласанми деди,йўқ дедсам менга зарифбойнинг рақамини бериб: шу рақамга қўнғироқ қил деб гўшакни қуйди. Ана сизга хақиқат,хафсалам пир бўлди. Уйдан чиқмай қўйдим. Шу орада онам ариза қилиб прокурорга борган. 2 кун ўтиб борса:сўраб суриштирдим солиқ билан келишсин дебди. Наилож воқеадан 11кун ўтиб бордим. Долимбой хурсанд кутиб олди:нега кемай кетдингиз,онангиз прокурорга кирибди,фойдаси йўқ бир йўли қозига кирасиз,жарима тўлайсиз тамом! Хамма хужжатларни олиб долимбой,(югурдаги)хуршид,мен қозихонага бордик. Йўлда биринчи мен қозига кириб оилавий ахволингни тушунтираман,илтимос қиламан жаримани камроқ боради деди долимбой. Ярим соатдан кейин гаплашдим кираверинглар деб чиқиб кетди. Суд залига кирдим қози келди,нимага буердалигингни биласанми деб сўради. Ха хужжатсиз одам ташибман,шунга дедим. Қанча жарима босишимни биласанми,деди:йўқ,дедим. 7 миллион босаман тўлай оласанми деди. Йўк менда бунча пул дедим:унда бўлган воқеани айтиб бер деди. Мен айтдим. Начальник гаини чақиртирди,буйнига олди,солиқчиларни чақирди бироз қайсарлик қилиб бўйнига олди. Уларни роса обориб обкелди. Кеч тушиб хаммамиз тарқалдик. Эртаси куни хеч гап бўлмади. Хуллас ўртага танишларни аралаштиришди менга қўй даъво қилма қозига учраб кира қилаётувдим де,дегувчилар хам бўлди,мен рад этдим. Орадан 2 кун ўтиб яна суд бўлди хуллас қози тамоман ўзгарган менга дўқ уриб бошлади. Хуллас якуний қарорни эшитинг: мен айбдорман, 1,6 миллион жарима лекин уни солиқчилар ва гаи тўлайди! Нақадар оқил қозиларимиз бор,нима дейсиз?

Комментариев нет:

Отправить комментарий